1-Мавзу: Тарбиявий ишлар методикаси фанининг мақсад ва вазифалари р е ж а


Download 47.48 Kb.
bet10/12
Sana10.02.2023
Hajmi47.48 Kb.
#1186967
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   12
Bog'liq
1-mavzu

табиий қадриятлар (яшаш учун зарур булган табиий шарт-шароитлар);

  • иқтисодий қадриятлар (ишлаб чиқариш кучлари ва воситалари);

  • ижтимоий-сиёсий қадриятлар (эркинлик, тенглик, адолат, тинчлик, ҳамкорлик);

  • илмий қадриятлар (билимлар, тажрибалар, ютуқлар);

    фалсафий қадриятлар (оялар, мафкуралар, консепсиялар);

    • бадиий қадриятлар (санъат, адабиёт, маданият);

    • диний қадриятлар (иймон, эътиқод, виждон. Савоб).

    Шу билан бирга, қадриятларнинг миллий ва умумин­соний турларга ажратилиши анъана тусига кирган. Миллий қадриятлар маълурн бир миллат, халқ ва элатларнинг ўз тарихий тараққиётида яратадиган барча моддий ва маданий (маънавий) бойликлари йиғиндисидан иборатдир.
    Анъана- (лотинча традо-узатиш) бу ўзига хос ижтимоий ҳодиса бўлиб, кишиларнинг онгида, ҳаётида ўз ўрнини топган, авлоддан-авлодга ўтадиган, такрорланадиган, ҳаётнинг барча соҳаларида (умум ёки маълум гуруҳ томонидан) қабул қилинган тартиб ва қоидалардир.
    Одат (урф-одат) — кишиларнинг турмушига сингиб кетган, маълум муддатда такрорланиб турувчи хатти-ҳаракат, кўпчилик томонидан қабул қилинган хулқ-атвор қоидалари. Масалан:

    • кичикларнинг катталарга салом бериши;

    • катта турар жой,яшаш,уй-ҳовлини тартибга келтириб қўйиш;

    • меҳмонларга алоҳида ҳурматда бўлиш;

    • байрам арафасида касал, ожиз, қийналганлардан ҳабар олиш;

    • ёрдам лозим бўлганларникига ҳашарга бориш, кабилар ўзбек халқининг яхши одатлари ҳисобланган.

    Маросим — анъана ва урф-одатнинг таркибий қисми бўлиб, инсон ҳаётидаги муҳим воқеаларни нишонлашга қаратилган расмий ва руҳий кўтаринкилик, тантанавор вазиятда ўтадиган ўзининг умумий қабул қилинган рамзий ҳаракатларига эга бўлган ҳаётий тадбир. Масалан:

    • исм қўйиш маросими:

    • -никоҳдан ўтиш маросими;

    • -хотирлаш маросими;

    - уруғ қадаш маросими;
    - ўримга кириш маросими ва бошқалар.

    Download 47.48 Kb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
  • 1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   12




    Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
    ma'muriyatiga murojaat qiling