1-Мавзу: Тарбиявий ишлар методикаси фанининг мақсад ва вазифалари р е ж а
Шахс ҳуқуқий маданиятини қуйидаги икки асосий қисмга ажратиш мумкин
Download 47.48 Kb.
|
1-mavzu
- Bu sahifa navigatsiya:
- Ҳуқуқий фаолият
- Ахлоқий тарбия.
- Маънавий-ахлоқий тарбиянинг мазмуни.
- Абдулла Авлоний «Туркий гулистон ёҳуд ахлоқ» асарида ахлоқ «инсонларни яхшиликка чақирувчи, ёмонликдан қайтарувчи бир илмдур
- Абдулла Авлоний
Шахс ҳуқуқий маданиятини қуйидаги икки асосий қисмга ажратиш мумкин;
ҳуқуқий онг; 2) ҳуқуқий фаолият. Ҳуқуқий онг - ижтимоий онг шаклларидан бири бўлиб, у жамият тараққиётининг маълум босқичида - давлат, мулк ва мулкий муносабатларнинг пайдо бўлиши, аҳолининг кескин суръатда табақалашуви, ҳуқуқ, ҳуқуқий муносабатлар тушунчаларининг пайдо бўлиш жараёнида уларга ёндош тушунча сифатида қўлланилган ҳамда ижтимоий-ҳуқуқий муносабатларни ташкил этиш чоғида кўзга ташланади. Ҳуқуқий онг муайян жамиятнинг моддий ҳаёт тарзи билан белгиланадиган тасаввур, идрок, тафаккур ва эътиқодлар тизими бўлиб, ижтимоий-психологик ҳодиса сифатида мураккаб тузилишга эга. Ҳуқуқий фаолият ҳуқуқий меъёрлар, қонунлар талабларига нисбатан онгли ёндашиш, уларга қатъий ва оғишмай амал қилиш, қонунларни ҳурмат қилиш, уларни шахс эркини ҳимоя қилиш кафолати сифатида эътироф этиш, ҳуқуқий муносабатлар жараёнидаги фаол иштирокни ташкил этишга йўналтирилган амалий хатти-ҳаракатлар мажмуи. Ахлоқий тарбия. «Ахлоқ» (лотинча - хулқ-атвор маъносини билдиради) ижтимоий онг шаклларидан бири бўлиб, ижтимоий муносабатлар ҳамда шахс хатти-ҳаракатини тартибга соладиган қонун-қоидалар мажмуидир. Ахлоқ - маънавиятнинг таркибий қисми сифатида шахс Ўзбекистонининг юқори босқичдаги инсон саналади. Зеро, ахлоқ, ахлоқий меъёрларсиз шахснинг руҳий ва жисмонан етуклигининг мезони бўлган маънавий Ўзбекистонга эришиб бўлмайди. Шунинг учун ҳам маънавий-ахлоқий тарбияда узвийлик, алоқадорлик диалектик характерга эга бўлиб, шахснинг маънавий-ахлоқий шаклланишида муҳим саналади. Маънавий-ахлоқий тарбиянинг мазмуни. Маънавий-ахлоқий тарбия ва унга қўйиладиган талаблар бу жамиятда маълум ижтимоий-ахлоқий талабларга мос ахлоқий хислатларни шакллантириш мақсадида ўқувчилар онги, ҳиссиётлари ҳамда хулқига мувофиқ ва тизимли таъсир этишдир. Маънавий-ахлоқий тарбия вазифалари қуйидагилардан иборат: 1. Ўқувчиларда маънавий-ахлоқий онгни шакллантириш. 2. Уларда маънавий-ахлоқий ҳис-туйғуларни тарбиялаш ва ривожлантириш. 3. Ўқувчиларда маънавий-ахлоқий хулқ-атвор кўникма ва одатларини таркиб топтириш. Буюк маърифатпарвар Абдулла Авлоний «Туркий гулистон ёҳуд ахлоқ» асарида ахлоқ «инсонларни яхшиликка чақирувчи, ёмонликдан қайтарувчи бир илмдур», - дейди. Айнан ахлоқ, унинг ижтимоий аҳамияти ҳақида маълумот берувчи мазкур манбада аллома яхши ва ёмон хулқларга тўхталиб ўтади. Алломанинг нуқтайи назарича, яхши хулқлар қуйидагилардан иборат: фатонат (ақл), диёнат (эътиқод), назофат (поклик ва тозалик), ғайрат, риёзат (савоб ишлар), қаноат, шифоат, илм, сабр, ҳалим (юмшоқ табиат) интизом, нафс меъёри, виждон, ватанни суймак, ҳаққоният, назари ибрат, иффат, ҳаё, идрок ва зако, ҳифзи лисон (тил ва адабиёт), иқтисод, виқор (ғурур), муҳаббат, авф (кечиримли бўлиш). Бу хислатлар маънавий-ахлоқлиликнинг асосий сифатлари саналади. Улар асосида Ватанга муҳаббат ва садоқат, меҳнатга ахлоқий муносабат, ўз атрофидагиларга ахлоқий ёндашув, шунингдек, ҳар бир ўқувчининг ўзи ва шахсий хулқ-атворига муносабати қарор топтирилади. Абдулла Авлоний ёмон хулқлар сирасига қуйидагиларни киритади: ғазаб, айш-ишрат, жаҳолат, сафоҳат (умри ва молини бекорчи нарсаларга сарф этиш), ҳамоқат (ўзбилармонлик, манманлик), адолат (ҳақ-ҳақиқат), ландавур(дангаса, ялқов), ҳасосат (таъма, ҳирс), раҳоват (ғайратсизлик), анонийят (худбин, мутакаббир, манман), адоват (кексақлаш), намимат (чақимчилик), ғийбат, ҳақорат, жибонат (қўрқоқлик), ҳасад, ғизб (ёғлон), нифоқ, таъма, зулм ва бошқалар. Download 47.48 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling