1-Мавзу: Тарбиявий ишлар методикаси фанининг мақсад ва вазифалари р е ж а


Download 47.48 Kb.
bet9/12
Sana10.02.2023
Hajmi47.48 Kb.
#1186967
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   12
Bog'liq
1-mavzu

Тарбия ижтимоий ҳодиса. Тарбия кишилик жамиятининг пайдо бўлиши билан вужудга келди, тараққий этди, жамиятнинг ўзгариши билан тарбия ҳам ўзгариб борди. Тарбия хулқни бошқариш ва белгилаш, бир-бирини талаб этадиган ва белгилайдиган таркибий қисмлар — ахлоқий онг, ахлоқий фаолият ва ахлоқий муносабатларнинг мураккаб йиғиндисидир. Тарбия шахсни мақсадга мувофиқ такомиллаштириш учун уюштирилган педагогик жараён бўлиб, тарбияланувчиларнинг шахсига мунтазам ва тизимли таъсир этиш имкониятини беради. Тарбия — ўсиб келаётган авлодда ҳосл қилинган билимлар асосида ақлий-ахлоқий дунёқарашни, инсоний эътиқод, бурч ва масулиятни, жамиятимиз кишиларига хос бўлган ахлоқий фазилатларни яратишдаги мақсадни ифодалайди.
Баҳовуддин Нақшбанднинг таълим-тарбия ҳақидаги фикр-мулоҳазалари ва панд-у насиҳатлари ғоят қимматлидир. У баркамол инсонни тарбиялаш дастлаб одобдан бошланишини таъкидлаб, шундай деган эди: “Адаб хулқни чиройли қилиш, сўз ва феълни соз қилишдир… Адаб сақлаш — муҳаббат самараси, яна муҳаббат дарахтининг ғурури ҳамдир. Агар адабдан озгина нуқсонга йўл қўйсангиз ҳам, нимаики қилсанг, беадаблик кўринади. Одам ўзини бир хил сифат ва кўринишда олиб юриши лозимки, токи одамларда унга тасарруф (таъсир қилиш) таъмаси пайдо бўлмасин“.
Абу Наср Форобий биринчи бўлиб таълим ва тарбияга таъриф берган олимдир. “Таълим сўз ва ўрганиш билангина амалга оширилади. Тарбия эса, амалиёт, иш-тажриба билан, яъни шу йўл орқали амалга оширилади“, дейди у.
Абу Наср Форобийнинг фикрича, ҳар бир шахс муносиб одам бўлиши учун унга таълим ва тарбия зарурдир. У таълим орқали назарий муваффақиятга эришади. Тарбия орқали эса кишилар билан мулоқотни, ахлоқий қадр-қимматрии ва амалий фаолиятни ўрганади. Форобий болаларнинг феъл-атворига қараб тарбия жараёнида “қаттиқ“ ёки “юмшоқ” усуллардан фойдаланиш керак, деб ҳисоблайди:

  1. Тарбияланувчилар ўқиш-ўрганишга мойил бўлса, таълим-тарбия жараёнида юмшоқ усул қолланади.

  2. Тарбияланувчилар ўзбошимча, итоатсиз бўлса, қаттиқ усул қўлланилиши лозим, деган фикрни билдиради.

Юсуф Хос Ҳожиб тарбияни жуда мураккаб жараён деб тушунади. У тарбия кишини эзгуликка ўргатмои керак. Эзгунинг ҳар иши чиройли, ҳар бир қадами гўзал. Эзгулик асло қаримайди. Тарбия белдан мадорни, тандан қувватни, кўздан нурни, дилдан оромни талаб қилади, деган фикрни билдиради.
Кайковус ўзининг “Қобуснома” асарида, бола тарбиясида талабчанлик билан меҳрибонликни бирга олиб боришни таъкидлайди: “Ёш бола илм билан адабни таёқ билан ўрганур, ўз ихтиёри билан ўрганмас. Аммо фарзанд беадаб бўлса ва сенинг ул сабабдан қаҳринг келса, ўз қўлинг билан урмагил, муаллимларнинг таёғи билан қўрқитгил. Болаларга муаллимлар адаб берсинлар, токи сендан ўғлингнинг кўнглида гина бўлмасин“.
Абу Райхон Беруний инсон ва ахлоқий тарбия ҳақида фикр юритар экан, “Инсонга ер юзини обод этиши ва уни бошқариб туриши учун ақл-заковат ато этилган, Шунинг учун ҳар бир инсон юксак ахлоқли бўлиши лозим“, дейди.
Абу Алл ибн Сино бола тарбияси ҳақида фикр билдирар экан, бола тарбиясини унга исм қўйишдан бошлашни лозим деб топади. “Болага муносиб исм танлаш ота-онанинг дастлабки олийжаноб вазифаси, бола тарбияси билан авалло ота-она шуғулланиши керак“, дейди.
Умар Хайёмнинг таъкидлашича, тарбиянинг мақсади „соғлом фикр, зийрак ақл ва ўткир зеҳнга эга бўлган инсонни шакллантиришдан иборат бўлмои керак“. Фақат чуқур зеҳнгина баркамол халқни қондира оладиган илҳомга эришиши ва унинг ёрдами билан юксак ақл-идрок, фаросатни ҳосил қилиш мум­кин, лекин шунинг ўзи кифоя қилмайди, инсон юксак ахлоққа эга бўлиши яқинларини севиши лозим.
Маҳмудхўжа Беҳбудий таълим-тарбия ишини ижтимоий ҳаёт, жаҳон миқёсида содир бўлаётган воқеалар билан боғлиқ ҳолда олиб боришни талаб этади. У ёшлар тарбиясида, оила, ота-оналар алоҳида мавқега эга эканини, мактаб тарбияси билан оила тарбияси узвий бирликда олиб борилиши кераклигини таъкидлайди.
Мунаввар қори болалар тарбиясида фақат ота-оналар эмас, балки муаллим ва кенг жамоа жавобгар эканлигини айтиб, улардан болаларни ахлоқли қилиб тарбиялашни талаб этади. У ёшларни билимларни пухта эгаллашга, меҳнат қилишга, умуминсоний қадриятларга садоқатли бўлишга чорлайди, ота-оналарни фарзандларида маънавият, нафосат, гўзаллик туғйуларини ривожлантиришга даъват қилади.
Абдулла Авлонийнинг фикрича, ахлоқ бу хулқлар мажмуидир. Хулқ эса, кишида ўз-ўзидан пайдо бўлмайди. Уларнинг шаклланиши учун маълум бир шароит, тарбия керак.
Асқар Зунуновнинг фикрича, тарбияда билим ва тажрибага эга бўлган, миллий қадриятлардан хабардор ўқитувчи болаларни билимли, гўзал хулқли қилиб етиштириши шубҳасиздир.
Қадриятлар — инсон учун аҳамиятли бўлган миллат манфаатлари йўлида хизмат қиладиган эркинлик, ижтимоий адолат, тенглик, ҳақиқат, маърифат, гўзаллик, яхшилик, ҳалоллик, бурчга содиқлик сингари фазилатларни ўзида мужассамлаштиради. Қадриятлар ўзининг мазмун-моҳиятига кўра бир неча турларга бўлинади, яъни:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling