1 Мавзу: “Технология фанини ўқитиш методикаси” фани ва унинг вазифаси


Download 0.8 Mb.
bet92/126
Sana19.06.2023
Hajmi0.8 Mb.
#1624205
1   ...   88   89   90   91   92   93   94   95   ...   126
Bog'liq
Технология маърузалар матни 2

Кўргазмаларни ташкил этиш.
ўқувчилар томонидан тайёрланган амалий ишларни бўлим ва синфлар кесимида кўргазмалар тайёрланади, машғулот ишланмалари, намуналари тузилади. Дастлабки амалий кўргазмаларни мактабнинг ўзида ташкил этилади. Сўнгра албатта бундай кўргазмаларни туманларда ва шаҳар босқичларида маданият уйларида ёки мактаблар қошида очилган тўгаракларда ўтказилса, яхши натижа беради.
Бўлажак тўгарак раҳбарлари илғор педагогик технология асосида тузилган машғулотларни кузатишлари ва таҳлил етиб ўрганишлари зарур. Олган тажриба натижаларини ўзларининг иш фаолиятлари давомида қўллашларига эътибор берилиши зарур.
Меҳнат таълими методикаси фанини ўрганиш натижасида талабалар қуйидаги кўникмаларга эга бўлишлари керак:
— бичиш-тикишни ўргатиш тўгараги режасини туза олиши;
— бичиш-тикиш тўгарагини ташкил эта олиши;
— тикувчилик материаллари билан ишлай олиши;
машиналарни ишлата олиши;
— аёллар ва болалар кийимларини тика олиши;
—аёллар ва болалар тунги кўйлаги, халати, белли кийимларни, миллий кийимларни тика олиши;
— кийимларни таъмирлай олиши.
Меҳнат таълими методикаси фанини ўрганиш натижасида талабалар қуйидаги билимларга эга бўлишлари керак:
— тўгарак аъзоларига тикувчилик буюмлари турлари ва уларга қўйиладиган талаблар ҳақида маълумот бериш;
— газламаларнинг толавий таркибини ва хусусиятларини тикиш жараёнида ҳисобга олиш, ўнги, тескариси, бўйи, арқоқ ип йўналишларини аниқлай олишни ўргатиш;
— тикувчилик буюмларини таъмирлай олишни ўргатиш;
— қўл ишлари учун иш ўрнини ташкил этиш ва уларни бажаришни ўргата олиш;
—машинада бажариладиган иш учун иш ўрнини ташкил этиш ва машинада иш тикишни ўргатиш;
— аёллар ва болалар кийимларида лойиҳалаш ва бадиий безашни ўргатиш;
— чақалоқ болалар кийимлари тўпламларини тикишни ўргатиш;
— аёллар ва болалар белги кийимларини босқичма-босқич тикишни ўргатиш;
— блузка, оврупоча кўйлак, халат, реглан энгли кўйлак, миллий кўйлак, миллий лозим, мураккаб фасонли аёллар ва болалар кўйлакларини тайёрлашни ўргата олиши керак.



Download 0.8 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   88   89   90   91   92   93   94   95   ...   126




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling