1 Мавзу: “Технология фанини ўқитиш методикаси” фани ва унинг вазифаси
Баркамол авлодни тарбиялашда меҳнат ва меҳнат тарбиясининг ўрни
Download 0.8 Mb.
|
Технология маърузалар матни 2
3.Баркамол авлодни тарбиялашда меҳнат ва меҳнат тарбиясининг ўрни. Ҳар томонлама етук, баркамол авлодни этиштиришда меҳнат тарбиясининг роли ва ўрни беқиёс каттадир. Инсоннинг кундалик турмуш тарзи меҳнат ва фаолият билан боғлиқдир. Шу сабабли, меҳнат бутун моддий ва маънавий бойликларнинг ижтимоий тараққиётнинг негизидир. Меҳнат тарбияси шахсни ҳар томонлама ривожлантиришнинг ажралмас қисмидир. Шунингдек, боланинг ҳар томонлама шаклланиш воситаси, унинг шахс сифатида улғайиш омили ҳамдир. Мунтазам қилинган меҳнат жараёнидагина бола ўз ақлини иродасини, ҳиссиётини, характерини ривожлантириши, шахс сифатидашаклланиши мумкин. Фарзандларимиз мустақил ўзбекистонимиз-нинг бўлғуси қурувчиларидир. Шу сабабли кадрлар тайёрлаш миллий дастури ва бошқа ҳужжатларда уларни меҳнатга қай даражада тайёрлашга алоҳида эътибор берилмоқда. Шундай экан, меҳнат фарзандларимиз учун ҳам зарурат, ҳам бурч бўлиши, бунинг учун уйда ҳам, таълим муассасасида ҳам меҳнат қилиш учун шароитлар яратилиши лозим. Агар бола кичиклигидан меҳнат қилишга ўргатилса, ўйиндан меҳнат қилишга ҳеч бир қийинчиликларсиз ўтади. Бу жараёнда катталарнинг ибрати муҳим рол ўйнайди.
Фарзандларимиз кичик ёшдан бошлаб маиший меҳнат, ақлий меҳнат, жисмоний меҳнат ва ижтимоиймеҳнатда иштирок этади. Меҳнат тарбиясида ютуқларга эришишда ёшларни меҳнатга ҳам руҳан, ҳам амалий жиҳатдан тайёрлаш лозим. Шунинг учун уларнинг ёши ва имкониятларига мос меҳнат турларини бажаришга жалб қилмоқ лозим. Меҳнатга психологик, ахлоқий ва амалий тайёрлаш жараёнида ўқувчида меҳнатсеварлик, интизомлилик, шижоаткорлик каби ахлоқий иродавий хусусиятлар тарбияланиб боради, ўқувчиларда жамоатчилик билан бирга меҳнат қилиш кўникмаларини ҳосил қилиш лозим. Чунки инсон бутун ҳаёти давомида кўпчилик билан меҳнат қилади. Бу жараёнда ўқувчида меҳнат қилиш маданиятини ўстирмоқ даркор. Ёшлар меҳнати дастлаб оилада, кейин эсатаълим муассасаларида амалга оширилади. Бу жараёнда айниқса академик лицей касб-ҳунар коллежларини ўрни ва аҳамияти беқиёс каттадир. Таълим тўғрисидаги қонуннинг 13 - моддасида таъкидланганидек, “касб-ҳунар коллеж ўқувчиларнинг касб-ҳунарга мойиллиги, маҳорати ва малакасини чуқур ривожлантиришни танланган касблар бўйича бир ёки бир неча ихтисос олишини таъминлайдиган уч йиллик ўрта касб -ҳунар ўқув юртидир.” Ёшлар меҳнатининг мазмуни мамлакат олдида турган ижтимоий, сиёсий ва иқтисодий вазифалар, вилоят ва туманлардаги кадрларга бўлган эҳтиёж, ўқув юртларининг ички имкониятлари ва талаблари асосида белгиланади. Download 0.8 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling