1 Мавзу: “Технология фанини ўқитиш методикаси” фани ва унинг вазифаси


Педагогик тадқиқотлар методларининг мазмун моҳияти. ўз


Download 0.8 Mb.
bet99/126
Sana19.06.2023
Hajmi0.8 Mb.
#1624205
1   ...   95   96   97   98   99   100   101   102   ...   126
Bog'liq
Технология маърузалар матни 2

1. Педагогик тадқиқотлар методларининг мазмун моҳияти. ўзбекистон Республикасининг Президенти И.А.Каримовнинг «Ўзбекистоннинг ўз истиқлол ва тараққиёт йўли», «Ўзбекистон - келажаги буюк давлат» асарларида умуминсоний қадриятларга қайтиш ҳақидаги мулоҳазаларида таълим-тарбия масалаларини фаолликка асосланган тамойилларга ўтказиш, ўсиб келаётган ёш авлодни янгиликларни тез қабул қилишга ундаш, истиқлол яратган кенг имкониятлардан фойдаланиб, хўжалик ва маданиятнинг ҳамма соҳаларида юксак натижаларга эришиш ҳақида гап боради. Бу янгича дунёқараш халқ таълимида илгари сурилган узлуксиз таълим ва шахс хислатларини ижодкорлик таълими орқали ривожлантиришда таълим назарияси олдига янги вазифаларни қўяди.
Халқ таълими тизимини тубдан ўзгартириш, унинг ривожи учун педагогик, услубий, псиҳологик шароитларни яратиш талаб этилади. Амалиётдан шу нарса аниқ равшанки, ҳар қандай илмий хулоса тажриба ва илмий тадқиқотларга асосланади. Педагогикада, хусусан таълим ва тарбияда илмий тадқиқотлар ҳеч қачон тўхтамайди ва узлуксиз давом этаверади.
Педагогик тадқиқотларнинг фани сифатида мактаб ва бошқа ўқув юртларининг фаолияти, унинг мақсади, дастурий маъноси, ўқитувчи ва ўқувчилар фаолияти, ташкилий шакл ҳамда ижтимоий шароитлар хизмат қилади.
Дидактик фаолият ўқитувчи ва ўқувчиларнинг ҳатти-ҳаракатларидан иборат. Бундай фаолият натижасида ўқувчилар билим, иқтидор ва кўникмаларга эга бўладилар, ўз дунёқарашини, шахсий кадриятлар тизимини шакллантирадилар. Тахсил натижасида ўқувчи шахсининг турли хислатлари шакллантирилади. Бундай ўзгаришларни кузатиш, ҳисобга олиш педагогик тадқиқотларниниг асосларидан ҳисобланади. Юқоридаги ўзгаришлар, ўқитувчининг дидактик фаолияти таъсиридаги ва ўз шахсий ҳатти-ҳаракатлари таъсиридаги ўзгаришлар орасидаги қонуниятларни очишга, уларни тахлил қилишга имкон беради. Ўқувчилар ва ўқитувчиларнинг ўқув ишлари шароитлари, ҳаракатлари, таълим мазмуни, метод ва воситалари орасидаги боғлиқликлар, табиат қонуниятлари қандай объектив характерга эга бўлса, шундай объектив характерга эгадир.
Таълим ва тарбияга тааллуқли ҳатти-ҳаракатларни тафаккурга асосланиб тахлил қилиш педагогика ва дидактикада ягона усул ҳисобланишини Ян Амос Коменскийнинг «Буюк дидактика», К.Д.Ушинскийнинг «Инсон тарбия фани сифатида» асарларида кўриш мумкин.
ўқув-тарбия жараёни ҳақида жиддий хулосалар чиқариш учун мунтазам равишда олиб борилган кузатишлар, тажриба, фактларга асосланган емперик тадқиқотлар натижаларига асосланиш зарур.

Download 0.8 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   95   96   97   98   99   100   101   102   ...   126




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling