1 Мавзу: “Технология фанини ўқитиш методикаси” фани ва унинг вазифаси
Download 0.8 Mb.
|
Технология маърузалар матни 2
- Bu sahifa navigatsiya:
- Республикаси умумий ўрта таълим мактабларининг ўқув режаси
- “Сервис хизмати”;
- Қишлоқ хўжалик асослари
Tayanch iboralar: O’quv reja, umumiy o’rta ta’lim, amaliy fanlar, blok modul, kompetensiyalar
Умумий ўрта таълим мактаблари учун таянч ўқув режаси давлат таълим стандартининг таркибий қисми бўлиб, у таълим соҳаларини меъёрлашга ҳамда мактабнинг молиявий таъминотини белгилашга асос бўладиган давлат ҳужжатидир. Таянч ўқув режаси ўқув предмети бўйича бериладиган таълим мазмунини ўқувчига етказиш учун ажратилган ўқув соатларининг миқдорини ифодалайди. У ҳар бир синфда муайян ўқув предмети бўйича давлат стандартларига мувофиқ бериладиган таълим мазмунини аниқлашга асос бўлади. ўзбекистон Республикаси умумий ўрта таълим мактабларининг ўқув режаси
Ҳар бир давлатда таълим тизимига қаратилган эътибор ва берилаётган таълимнинг сифати, шу давлатнинг тараққиёти ва келажагини белгилайди. Бугунги кунда мустақил тараққиёт йўлидан бораётган мамлакатимизнинг узлуксиз таълим тизимини ислоҳ қилиш ва такомиллаштириш, унга илғор педагогик ва ахборот технологияларни жарий қилиш ва таълим самарадорлигини ошириш давлат сиёсати даражасига кўтарилди. Шу ўринда умумтаълим мактабларида ўқитиладиган меҳнат таълими фанининг бугунги холати, ундаги мавжуд муаммоларни тахлил қилиш ва уларни ечимини топиш орқали нуфузини кўтаришга қаратилган вазифаларни белгилаб олиш талаб этилади. Бунинг учун меҳнат тарбиясининг вужудга келиши ва қадимда фарзандларга меҳнат қилишга ўргатиш қай тарзда олиб борилганлиги меҳнат таълими фанининг тарихий ривожланиш босқичларини ўрганиб чиқиш орқали унинг нуфузини тушушига таъсир этган омилларни ўрганиб чиқилди. Ўрта Осиёда ёшларга меҳнат таълими беришнинг йўлга қўйилиши Шарқ мутафаккирларининг педагогик ғоялар узоқ ўтмишга бориб тақалади. Ўрта Осиёдан ўтган қадимий буюк ипак йўли Хитой, Византия, Ҳиндистон шаҳарлари билан боғланиб, маданият ва саноатни ривожлантиришга, илмга бўлган қизиқишга алоҳида эътибор беришни тақозо этган. Маълумки, ибтидоий жамиятда кишилар ўзларининг жуда оддий меҳнат фаолияти жараёнида кўпгина ехтиёжларини қондирганлар. Ўғил болалар эркаклар билан юриб ов қилиш, қурол ясаш ишларини бажарганлар. Қизлар эса уйда қолиб, оналарига қарашиб, уй меҳнатининг барча турларини ўрганганлар. Бу даврда меҳнат тарбияси фақат оила доирасида олинар эди. Ота-оналар болаларига меҳнат қилиш асосида ахлоқ ва одобдан сабоқ бера бошлаганлар. Ёшларимизни тарбиялаш учун кўпроқ шарқ мутафаккирларининг дуру-жавҳарига тенг маънавий мерослари мисол бўла олади. Абу Наср Фаробий, Ахмад Яссавий, Баховуддин Нақшбандий, Имом ал-Бухорий, Абу Райхон Беруний, Абу Али ибн Сино, Ал-Хоразмий, Ал-Фарғоний, Фирдавсий, Амир Темур, Навоий ва Бобур сингари жаҳонга таниқли ва шулар сингари бошқа ақл эгаларининг ижтимоий-сиёсий, фалсафий таълимотларига таянганлар. Қадимда ҳунар ўрганиш муқаддас саналган. Ҳар бир киши келажак авлодларига ўзидан қолдирган такрорлаш ҳунарларини ўргатиб келгусида касбий фаолиятларини белгилаб берилган. Меҳнат тарбияси шу даврнинг сиёсий тузилишига мос бўлган. Меҳнат таълими фанининг фан сифатида умумий ўрта таълими мактабларига кириб келиши собиқ иттифоқи йилларига тўғри келади. Бу даврларда меҳнат таълими фанинини ишлаб чиқариш меҳнати билан уйғунлаштирилди. Бир гуруҳ ўқитувчилар ва методистлар мактабда ўқитиладиган фанларни ҳаёт билан боғлаш учун мактабда меҳнат таълими фанини мустақил фан сифатида киритилиши зарурлиги таклифини берадилар. Иккинчи гуруҳ педагоглар биринчи гуруҳ фикрларини инкор қилиб мактабларда ўқитиладиган бошқа фанларни ўқитишда ҳам меҳнатга ўргатиш мумкинлигини маъқулладилар. 1920 йилдан бошлаб мактаб ўқув режасида фан сифатида эмас балки комплекс тизими, кейинчалик лойиҳа тизими асосида ўқитила бошланди. 1932 йилда бошланғич ва ўрта мактабларнинг ўқув дастурлари ва режими тўғрисидаги қарорида мактабларда фан асосларини предметли ўқитиш ишлаб чиқилади. Ўқув режасига бошқа ўқув фанлари билан бир қаторда меҳнат таълими ҳам мустақил предмет бўлиб кирди. Бу даврда меҳнат таълими ўқитувчиси мутахассислари таъминланмаганлиги, моддий база яратилмаганлиги сабабли 1937 йилда мактабларда мустақил ўқув фан сифатидаги меҳнат таълими тугатилди. 1952 йилда меҳнат таълимига жамоатчилик эътибори қаратилди ва мактабда политехник таълим ва меҳнат тарбиясини ривожлантиришни зарурлиги кўрсатилди. 1954 йилда меҳнат таълимини ўрта мактаб ўқув режасига ўсиб келаётган ёш авлодни камол топтириш воситаларидан бири сифатида киритилди. Шу йиллардан бошлаб меҳнат таълими фанида ўқувчиларни касбий тайёрлаш ва 200 турдаги касбларга тайёрланди. Маълумки бу даврда ишлаб чиқариш саноатни ривожлантиришга катта аҳамият берилди. 1984 йилда меҳнат таълимига ажратилган умумий соат икки баробарига ошди, ўқувчиларни унумли меҳнатга ўргатиш ва шу билан биргаликда ишлаб чиқариш меҳнатига ўргатилди. Бунда 8-9 синфларда профилли ўқитиш бошланди ва “Ишлаб чиқариш асослари ва касб танлашга йўллаш” киритилди. Ўзбекистон мустақилликка эришганидан 1997 йилда қабул қилинган “Кадрлар тайёрлаш миллий дастури” ва “Таълим тўғрисидаги қонун” хужжатлари асосида меҳнат таълими фан дастури мазмуни ҳам барча умумтаълим фанлари каби миллийлаштирилди. Дастур мазмунига ўзбек миллий халқ ҳунармандчилиги турлари, ўзбек миллий таомларини тайёрлаш технологияси, миллий кийимлар ва буюмлар тайёрлаш технологияси мавзулари киритилди. ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 16 августдаги 390-сонли қарори билан тасдиқланган Меҳнат таълими фанининг давлат таълими стандартига асосан 5 та йўналишлар бўйича миллий дастур асосида таълим ва тарбия ишлари олиб борилди. (2) Юқоридаги ДТС асосан умумтаълим мактабларида меҳнат таълими фанини ўқитишдан асосий мақсад ўқувчиларни ақлий ва жисмоний меҳнат турлари, жараёнлари ҳамда касблар билан таништириш, уларда дастлабки меҳнат кўникмалари ва малакаларини, меҳнатга қизиқиш ҳамда меҳнатсеварликни шакллантириш, уларни меҳнат ва касбларни қадрлашга, уларнинг аҳамиятини тушунишга ўргатиш, онгли равишда касб танлашга тайёрлаш орқали касбгача тайёргарликларини амалга ошириш ҳамда жамият ва шахс фаровонлиги йўлида меҳнат фаолиятига қўшилишларига имкон берувчи шахсий сифат ва тафаккурларини ривожлантиришдан иборатдир. Мазкур ДТСга кўра ўқувчилар 5-9 синфлардаги меҳнат таълими фани мавжуд бешта: “Ёғочга ишлов бериш технологияси”, “Металга ишлов бериш технологияси”, “Газламага ишлов бериш технологияси”, “Пазандачилик асослари”, “Қишлоқ хўжалик асослари” йўналишларидан фақат биттаси бўйича таҳсил олиши белгилаб берилган. Бу ўқувчиларни халқ хўжалиги, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими тайёрлов йўналишлари, мутахассисликлар ва касблар таснифлагичи тузилмаси ва талабларига мувофиқ тайёрлаш билан боғлиқ имкониятлари ҳамда боланинг қизиқишларини чеклаб қўйди. Бу эса таълим мазмунини интеграциялаш принсипини тўлақонли амалга оширишга тўсқинлик қилди. Меҳнат таълими фани таркибида фақатгина 8-9 синфларда касб танлашга йўллаш бўлимига 17 соатдан вақт ажратилиб, қисман ўрганилиши ўқувчиларда қуйи синфлардан касб-ҳунарлар тўғрисидаги тушунчаларни тизимли шакллантириш имконини бермади. Меҳнат таълими фани бўйича 5-7 синфларда ўзлаштирилган амалий билим, кўникма ва малакалар 8-9 синфларда ҳафтасига 1 соатдан ташкил қилинадиган “Ишлаб чиқариш асослари” ва “Касб танлашга йўллаш асослари” бўлимлари таркибида мазмунан назарий машғулотлар жараёнида ўз ривожини топмади, фаннинг узвийлигига жиддий салбий таъсир кўрсатди. 8-9-синф Меҳнат таълими дарсларида “Ишлаб чиқариш асослари” бўлимига оид ўқув топшириқлари мазмунида асосан буюм тайёрлашга урғу берилган бўлиб, у ўқувчиларни бозор иқтисодиёти талаблари даражасидаги сифат ва дизайнга жавоб берадиган тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқаришга тайёрлаш билан боғлиқ талабларга етарлича жавоб бера олмайди. 2010 йилда давлат таълим стандарти ҳамда ўқув дастурлари меҳнат таълими йўналишлари бўйича ўзаро интеграциялаштирилиб, 5 та йўналиш 3 тага келтирилди, яъни: “Газламага ишлов бериш технологияси” ва “Пазандачилик асослари” йўналишлари мазмунан умумлаштирилиб, ягона “Сервис хизмати”; “Ёғочга ишлов бериш технологияси” ва “Металлга ишлов бериш технологияси” йўналишлари умумлаштирилиб ягона “Технология ва дизайн” йўналиши мазмуни ишлаб чиқилди. “Қишлоқ хўжалик асослари” йўналиши замонавий талаблар даражасида модернизация қилиниб, унинг мазмуни ҳамда ишлаб чиқариш асослари ва касб танлашга йўллашга оид билимлар билан тўлдирилди. Умумий ўрта таълим мактабларининг ўқув режасида меҳнат таълими ўқув фанига 1-4-синфларда ҳафтасига 1 соатдан, 5-7-синфларда 2 соатдан ва 8-9-синфларда 1 соатдан вақт юкламаси ажратилган. Ҳаммаси бўлиб бир йилга 407 соат ўқув юкламаси ажратилган. 8-9 синфларда “Ҳалқ хунармандчилиги”, “Ишлаб чиқариш асослари” бўлимларида ўқувчиларга халқ ҳунармандчилигини замонавий дизайн кўринишида маҳсулот тайёрлаш ва уларни бозор мунасабатларига ўргатиш киритилди. Меҳнат таълими фанинг тарихий тараққиётини тахлил қилинганда турли сиёсий даврларда фаннинг мазмуни ўзгариб бормоқда. Ҳозирги кунда жаҳондаги ривожланган давлатлар таълим тизимини ўрганилганда меҳнат таълимига катта эътибор қаратилганлиги ва ўқувчиларга мактаб ёшидан мустақил ижодий ишларни бажаришга ўргатилаётганлигини кўриш мумкин. Шу кунгача меҳнат таълими дарсларида ўқувчилар оддий меҳнат усуллари ўргатиб келинганлиги ва оддий қўл асбобларидан фойдаланиб маҳсулот тайёрланиши сабабли фаннинг номи ҳам “меҳнат таълими” деб юритилиши мос бўлган. Ҳозирги кунда ҳар қандай маҳсулот тайёрлашда замонавий жихозлардан фойдаланиш билан бирга маълум бир кетма кетликдаги технологик жараёнлардан ўтади. Шунинг учун меҳнат таълими фанини ҳозирги замон талабига етказиш, нуфузини кўтариш учун авволо фаннинг номини ўзгартириш, қолаверса мазмунини тубдан қайта кўриб чиқиш ва ўзгартириш орқали эришилади. Download 0.8 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling