1-мавзу: «туризм: назария ва амалиёт» фанига кириш. Хорижий туризм бозорини ривожлантириш тенденциялари
Download 101.27 Kb.
|
1-мавзу (2)
денгиз – қуёш – пляж (Сеа-Сун-Санцд) ўрнига аста-секин «Уч Ҳ» формуласи: миллий анъана – пейжаз – дам олиш (Лоре – Ландсцапе - Лесуре) келади. У энг яхши тарзда инсон психологиясида ўрнашган янги қадриятларга мос келади ва ҳозирги замон туристик хулқ атворида акс этади.
Кундалик ҳақиқатлардан узилиш истагида бўлган ташриф буюрувчи маҳаллий колоритга юқори қизиқиш билан қарайди. Айниқса бегона халқ турмуши, маданияти, ахлоқи катта қизиқиш уйғотади. У ҳамма нарсада байрамни кўришни истаган ҳолда маҳзун шаҳар манзарасидан, зерикарли, бир хилдаги ҳаётдан нари кетишга интилади. Айни пайтда инсоннинг кучи ва тўлақонлигини тиклаш учун фаол дам олиш зарурлигини англаши кучайиб боради. Одамлар турмушда ва ишлаб чиқариш соҳасида пайдо бўладиган асабий зўриқиш ва сарфланган жисмоний куч-қувват ўрнини тўлдириш мақсадида саёҳатга жўнайдилар. Сўров натижаларига мувофиқ Францияда фаол дам олишни маъқул кўрадиганлар сони пассив вақт ўтказувчиларга қараганда икки марта кўп бўлди. Рекреацион мотивациянинг бу эволюцияси шахсий эркинлик кенгайиши контекстида кечади. Ҳар бир одам ўз туристик сафарини ташқи тазйиқсиз ўзи режалаштиради. Бекорга туроператорлар «Бахтингиз – ўз қўлингизда», «Ҳаммаси таклиф қилинади - тиқиштирилмайди» д эга н шиорларни ўртага ташламайдилар. Туристик эҳтиёжларнинг мураккаблашуви туризмни бундан кейин диверсификация бўлишига олиб келади. Дам олиш доирасидаги саёҳатлар ва кўнгилочишлар онгли равишда юқори суръатларда ривожланади. Улар спорт, саргузашт, қишлоқ туризми, кема саёҳатлари ва уларнинг ҳамма имкониятлари билан қўшилиб кетади. Ишга дахлдор туизмда конгресслар сегментлари сезиларли кенгайди – инсентив – турлар ҳам ривожланади. ХХИ асрда туризм диверсификацияси жараёнлари чуқурлашади, янги бозор сегментлари ва қашшоқлик пайдо бўлади. Истеъмолчилар талабларининг келгуси персонификацияси рўй беради. Туризм индивидуаллик даврига қадам қўяди. 1 http//www. Lex.uz 2 Turizm istiqbollari. // O‘zbekiston iqtisodiy axborotnomasi.№ 1. 2014. -11.b. 3 O‘zbekiston Davlat statistika qo‘mitasining statistik ma’lumotlari 4 O‘zbekiston Respublikasi statistika qo‘mitasi ma’lumotlari 5 Ефремова М.В Эффективность коммуникатционных продессов в сфере туризма (семантика, дефениции в терминологическом аппрате) // Маркетинг, 2004. - № 2-Стр. 88-102 6 Т.Тошмуродов Халқаро туризм Т.: Турон иқбол, 2007, 23 б 7 Жукова М.А. Менежмент в туристическом бизнесе – М.: Кнорус, 2006, Стр. 10 8 Развитие индустрии туризма в СССР. Материалы научной конференции. Новосибирск: 1968. Стр. 4 Download 101.27 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling