1-мавзу: «туризм: назария ва амалиёт» фанига кириш. Хорижий туризм бозорини ривожлантириш тенденциялари


Download 101.27 Kb.
bet8/14
Sana13.04.2023
Hajmi101.27 Kb.
#1354064
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   14
Bog'liq
1-мавзу (2)

Биринчи гуруҳ таърифлар туризмни рекреациянинг (инсоннинг жисмоний, ҳиссий ва интеллектуал кучини кенгайтирилган қайта тиклаш) бир тури сифатида қараб поход ва саёҳатларда хизмат кўрсатиш соҳасидан фойдаланиш орқали бўш вақтни ўтказиш тизими ва шакли кўринишида унинг умумий маданияти ва маълумотини ошириш билан бирга фаол дам олиш ва кишининг соғлигини мустаҳкамлаш воситаси сифатида тавсифлайдилар. Хусусан, 1981 йил Мадридда БТТ томонидан ташкил этилган туризм бўйича Бутун жаҳон конференциясида “ туризм бу у ёки бу минтақани, янги мамлакатларни билиш мақсадида спорт элементлари билан биргаликда фаол дам олиш саёҳати деб таърифланади5. Бу каби таъриф тор ихтисослашган бўлиб туризмнинг алоҳида жиҳатлари ёки турлари хусусиятларига тегишлидир. Туркия Туризм университетининг профессори Орхан Калкан (1960 й) туризмни инсон соғлиғини яхшилаш ва умрини чўзиш манбаи эканлигини эътироф этган6.
Иккинчи гуруҳ таърифлар туризмни аҳоли миграцияси шаклларидан бири сифатида қараб, уни харакатланиш, саёҳат, маконни босиб ўтиш билан боғлайди ва туризм статистикаси инструментларидан бири сифатида билишади. 1954 йил БМТ қабул қилган таърифда “туризм – бу доимий яшш жойидан ташқарида харакатланиш билан боғлиқ бўлган кишиларнинг жисмоний ривожланиши соғлигини тиклашга таъсир этувчи фаол дам олишдир”7 дейилади.
1975 йилда ташкил этилган хукуматлараро конференцияда Бутунжаҳон Туризм ташкилоти «ташриф буюрувчи» тушунчасини ишлатганда икки гуруҳ оқимни ажратишни тавсия этган. Бу оқимлар:

  • турист, яъни 24 соат муддатдан кам бўлмаган муддатда дам олиш, даволаниш, ўқув ёки диний фаолият, ишбилармонлик учрашуви ёки спорт мусобақаларида иштирок этиш ҳамда қариндошлар билан учрашиш мақсадида яшаш жойини тарк этган киши;

  • экскурсант, ташриф буюрган мамлакатида 24 соатдан кам бўлмаган муддатда бўлиб турган вақтинчалик ташриф буюрувчи. Бу дунё бўйлаб саёҳатга чиққан кема йўловчиси бўлиб, портга келгандан сўнг экскурсия қилувчи кишидир. Бу тоифага ҳаво йўловчиларини киритмайдилар, ҳуқуқий житҳатдан бу йўловчилар ч эга рани кесиб ўтмайди.

Бу ҳолатни П.Г.Олдак умумлаштириб қуйидагича таърифлайди: «туризм д эга нда ҳозирги замон тушунчаси бўйича яшаш ва ишлаш жойини ўзгартириш билан боғлиқ бўлмаган аҳолининг барча ҳаракати турлари тушунилади…» ва бу тариф бизнинг фикримизча тўлиқроқ хисобланади8.
Ушбу тушунчанинг янада кенгроқ таърифи Монте Карло туризм академияси томонидан қуйидагича: “туризм - вақтинчалик ташриф жойида хақ тўланадиган фаолият билан шуғулланмасдан касбий, ишбилармонлик мақсадида ёки билишга қизиқишларини қондириш учун, соғлиқни тиклаш мақсадида доимий яшаш жойидан вақтинчалик чиқиш”9 деб таъриф берилган.

Download 101.27 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   14




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling