1-мавзу: «туризм: назария ва амалиёт» фанига кириш. Хорижий туризм бозорини ривожлантириш тенденциялари


«Туризм: назария ва амалиёт » фанининг мақсадлари қуйидагилардан иборат


Download 101.27 Kb.
bet2/14
Sana13.04.2023
Hajmi101.27 Kb.
#1354064
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   14
Bog'liq
1-мавзу (2)

«Туризм: назария ва амалиёт » фанининг мақсадлари қуйидагилардан иборат:

    • туризмнинг моҳиятини очиб бериш;

    • туризмнинг тараққиёт йўли, тажрибаси, ҳозирги кундаги муаммоларини аниқлаб олиш;

    • туризмнинг иқтисодий, сиёсий, маънавий ва ижтимоий аҳамиятини ёритиб бериш;

    • Ўзбекистон ва жаҳон туризм бизнесининг илдизларини ўрганиш.

«Туризм: назария ва амалиёт» фанининг вазифалари қуйидагилардан иборат:

  • саёҳатчи ва турист ҳақидаги тушунчаларнинг моҳиятини тушунтириш;

  • туризм соҳасининг таснифланиши ва турлари ҳақида маълумотларни ёритиб бериш;

  • туризм соҳасининг ресурслари ҳақида тушунча бериш;

  • туризм соҳасидаги хизматлар ва маҳсулотларнинг фарқини аниқлаш;

  • туризм индустрияси ва инфратузилмасининг аҳамиятини ёритиш;

  • экологик, гастрономия ва қишлоқ туризмларини ривожлантиришнинг замонавий тенденсияларини ўрганиш;

  • туризм хизматларида менежмент ва маркетинг тадқиқотларини амалга ошириш жараёнлари;

  • Ўзбекистон Республикасининг туризм соҳасидаги давлат сиёсати ҳақида маълумот бериш;

  • туризм хизматларини лицензиялаштириш, сертификатлаштириш ва стандартлаштириш тартибини тушунтириш.

Мазкур фанни ўрганиш «Туризмни режалаштириш», «Халқаро туризм», «Туризм маршрутларни ишлаб чиқиш технологияси», «Ўзбекистоннинг туристик ресурслари», «Туризмда экскурсия хизматлари», «Туризм операторлик хизматини ташкиллаштиришнинг асослари», «Туризм географияси» каби фанлар билан узвий алоқада олиб борилади.
Фанни ўзлаштириш жараёнида – ўқитишда Самарқанд, Бухоро, Хива шаҳарларига туристик экскурсия, экспедиция ва махсус турлар ташкил этиш, ҳар йили ўтказиладиган анъанавий Халқаро Тошкент туризм ярмаркасида иштирок этиш, меҳмонхоналар ва туристик фирмалар фаолияти билан яқиндан танишиш, экологик, тарихий-маданий ёдгорликларни намойиш этувчи мултимедия слайдлардан фойдаланиш, тур маршрутлар хариталарини ишлаб чиқиш лозим бўлади.



Download 101.27 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   14




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling