1-мавзу: «туризм: назария ва амалиёт» фанига кириш. Хорижий туризм бозорини ривожлантириш тенденциялари


Download 101.27 Kb.
bet3/14
Sana13.04.2023
Hajmi101.27 Kb.
#1354064
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   14
Bog'liq
1-мавзу (2)

1.2.Туризмнинг ривожланиш тарихи

Туризм ёки сайёҳликнинг илк бор бошланиш даври қадим-қадимларга бориб тақалади. Кишиларнинг бир жойдан иккинчи жойга ўтиши ёки бориши кўп ҳолларда савдо-сотиқ юмушлари, атроф-оламни кўра-билиш истаги, ҳамма иштирок эта оладиган ўқиш, диний ва дам олиш омиллари билан боғланган. Қадимги манбаларда ёзилишича бундан икки минг йиллар олдин (эрамизга қадар) мисрликлар ҳаётида сайёҳлик кўнгил очиш ва дам олишнинг одатдаги ҳодисаси бўлган.


Маълумотларга кўра, дунёда энг қадимги сайёҳлик марказларидан бири бу Тинч океан минатқасида жойлашган Океания ҳудуди бўлиб ҳисобланади. У ерда яшовчи аҳолилар унча катта бўлмаган оддийгина қайиқчаларда Жануби-шарқий Осиёнинг Микронезия ва Марказий (Тинч океани) ороллари, Туамоту архипелаги (ороллар гуруҳи) га саёҳат қилишганлар. Эрамизга қадар 500 йил олдин полинезияликлар Гавай ороллари (Тинч океани)га 2 минг милл масофагача океанда сузиб боришганлар. Улар сафар давомида қуёш, юлдузлар, булутлар ва қушларнинг ҳаракатидан фойдаланиб манзилга етиб олишганлар. Саёҳат давомида улар учун энг муҳим муаммо бу ичимлик суви ва озиқ-овқатлар ҳисобланган.
Қадимги сайёҳликнинг энг ривожланган марказларидан бири Ўрта ер денгизи қирғоқларида жойлашган Греция, Италия, Франция, Испания, Миср, Тунис каби мамлакатлар бўлиб ҳисобланади. Денгиз бўйларида яшовчи аҳолилар савдо-сотиқ, диний сафарлар, илм олиш, даволаниш, янги ҳудудларни кашф қилиш мақсадида узоқ-узоқ сафарларга денгиз орқали чиқишган. Бу тўғрисида жуда кўпгина маълумотлар мавжуд бўлиб уларнинг бир қисми ҳозирги кунгача бизга етиб келган. Жумладан Грецияда V асрда (эрамизга қадар) Геродот ва IV асрда (эрамизгача) Пифей каби олимлар бошқа мамлакатларни ўрганиш учун саёҳатга борганлар.
Қадимги грек тарихчиси Геродот биргина Мисрда бўлиб қолмасдан, балки Шарқнинг кўпгина мамлакатларида, жумладан Ливиядан тортиб Вавилония, Ассурия, Кичик Осиё, ҳатто Қора денгизнинг шимолий соҳилларида ҳам бўлишган. У ўзининг саёҳат таассуротларини тўққиз томлик «Тарих» номли асарида тасвирлаб берган.
Қадимги Грецияда спорт ўйинлари (Олимпиада)нинг ташкил этилиши, унда спортчилар ва спорт ишқибозларининг турли мамлакатлардан келиб-кетиши сайёҳликнинг ривожланишига катта тўртки бўлган.
Бундан 776 йил олдин (эрамизга қадар) ҳар йили Эллада (Греция)га Олимпиада ўйинларига қатнашиш ва томоша қилиш мақсадида нафақат Эллададан, ҳатто бутун Ўрта Ер денгизи бўйи мамлакатларидан минглаб спорт ишқибозлари, санъатни севувчи мухлислар йиғилишган. Йирик махсус спорт иншоотларининг кенг кўламда қурилиши ўша даврга тааллуқли хусусиятлардан биридир. Мусобақаларда турли хил спорт ўйинлари ўтказилиб, ишқибозлар олқишига сазовар бўлинган, ўз ўрнида меҳмонновозлик йўлга қўйилган.
Қадимги Хитой ҳам ўз даврида юксак маданиятли давлатлардан бири бўлган. Хитойлик сайёҳлар, олимлар, дарё, денгиз, тоғлар тўғрисида жуда кўплаб географик маълумотлар (қўлёзмалар)ни ёзиб қолдирган. Хитой элчиси Чжан Цян II асрда (эрамизгача) саёҳатга чиқиб жуда катта амалий аҳамиятга эга бўлган маълумотларни тўплаб қолдирган. Унинг босиб ўтган сафар йўллари кейинчалик Буюк Ипак йўлига асос бўлган.
Марко Поло (1254-1323) европаликлардан биринчилардан бўлиб Осиёни ўрганган Венециалик (Италия) сайёҳдир. Унинг отаси Никколо ва амакиси Маттео савдо-сотиқ билан шуғлланиб, тасодифан Мўғулистон хони Кублай (Чингизхоннинг ўғли) нинг қароргоҳига келиб қолишади. Мўғул хони уларни ўша даврда Рим Папасига миссионер (елиб югурувчи) этиб тайинлашни сўрайди.
1271 йилда Никко ва Маттео иккинчи бор сафарга чиқиб, муғул тилини ва маҳаллий урф-одатларни ўрганган Марко Полони ўзлари билан бирга олиб кетишади. Марко Поло Хон илтифотига сазовор бўлади ва уни ўзига яқин олиб мулозим этиб тайинлайди. Хон Марко Полони ўз ҳукмронлиги остидаги жойларда турли хил маълумотларни тўплашга даъват этади. У ана шу имкониятдан фойдаланиб мамлакат ва халқлар тўғрисида кўпгина маълумотларни тўплайди. 1292 йил мўғул хони уччала сайёҳларга катта совға - саломлар бериб уларни ватанига қайтаради. Сайёҳлар Тинч океан орқали Кохинхин, Суматра, Цейлон, Трапезуд ва Константинополь орқали 1295 йили Венецияга қайтиб келишади ва бойлиги билан юқори мартабага эришади. Кейинчалик Марко Поло у Венецияда буюк Кенгаш аъзоси лавозимига кўтарилади. 1307 йилда эса қайта ишланган сафар таъсуротларини босиб чиқаради. У ўз таъсуротларида хитойликларнинг ихтиролари билан қизиқиб компас, забтлаш тахтаси, векселлари билан танишганлигини ёзиб қолдиради. Марко Полонинг саёҳатлар тўғрисидаги биринчи китоби 1861-1862 йилларда рус тилида босилиб чиқилади.
Қадимги Рим империяси туризм тараққиётига жуда катта ҳисса қўшган мамлакат бўлиб ҳисобланади. Бу ерда мустаҳкам империянинг ташкил этилиши, бойлиги, мўл-кўлчилик, ҳудудининг катталиги, денгиз соҳилида жойлашганлиги каби омиллар туризмнинг ривожланиши учун зарурат ҳисобланган. Римликлар ўша даврда ажойиб йўллар тармоғини қуришган. Ҳар куни 100 милл масофагача отда сайр қилиш, ибодатхоналарни зиёрат қилиш амаллари бажарилган.
Александр Македонский (эрамизгача бўлган 334 йил) ҳукмронлиги даврида Туркиядаги Эфес шаҳри қадимги (антик) даврда энг муҳим савдо маркази ва асосий шаҳарлардан бири бўлиб ҳисобланган. Туристлар, акробатлар, ҳуққавоз (жонглер)лар, сеҳргарлар, шаҳар кўчаларини тўлдириб юрганлар.
Европаликларда сайёҳлик салб юриши ҳаракати билан бошланган ва улар муқаддас ер Қуддусни забт этганлар. Европалик сайёҳлар рицарлар, савдогарлар билан ёнма-ён юришиб бегона мамлакатлар бойликларини талаганлар ва ҳудудларни босиб олиш мақсадида ҳаракат қила бошлаган. Улар билан биргаликда Шарққа томон руҳонийлар ва зиёратчилар, сон-саноқсиз дайдилар, бева-бечоралар оммавий равишда ҳаракат қила бошлаганлар.
Ўз даврида имтиёзга эга бўлган аҳоли вакиллари шифобахш минерал сув манбаларига бора бошлаганлар. Бироқ, сафарнинг ва саёҳатнинг турли хил мақсадларига қарамасдан уларнинг ҳаммаси кишилар онгининг объектив ҳолатда географик кенгайишини таъминлайди. Улар томондан денгиз, дарё, материклар, давлатларни аниқ тасвирлаш амалга оширилган.
Қадимги даврда туризмнинг ривожланиши жуда мураккаб кечган. Сафар муддати ҳам ўзига хос хусусиятга эга бўлган. Кишиларнинг саёҳатда юриш тезлиги ўртача соатига 6 км дан ошмаган. Бир кунлик босиб ўтган сафарининг умумий масофаси эса 50-60 км атрофида бўлган. Саёҳатга чиқиш имтиёзи ва зарурати фақат савдогарлар, бой-бадавлат косиб ёки майда савдогарлар, дворянлар ва аслзодаларга таълуқли бўлган.
Саёҳатчилар сафар давомида асосан от уловлардан (от, туя, эшак ва бошқалар), қайиқлар ва кемалардан фойдаланишганлар. Улар саёҳат давомида якка ҳолда ёки савдо карвонларига қўшилиб ўз манзилларига етиб боришганлар.
Туризмнинг ривожига уйғониш даври (ХV-ХVI асрларда Европада фан ва санъатнинг тараққий этган даври) ҳам катта таъсир кўрсатади. Унда иқтисодиётнинг жўшқинлик билан ривожланиши, янги тармоқларнинг пайдо бўлиши, давлатлараро савдо-сотиқнинг кенгайишига янада имкониятлар туғдиради.
Шу билан биргаликда молиявий ресурслар имтиёзларнинг мавжудлиги, бўш вақтларнинг кўплиги, бой-бадавлат кишилар сонининг кўпайиши билан характерланади. ХVI асрга келиб Европа бўйлаб саёҳат қилиш одат тусига кира бошлайди. Бундай саёҳатларни уюштириш «Ёш аристократларни тарбиялаш дастури»га киритилиб, унда ўқиш, билим олиш мақсадлари кўзда тутилган. Бундай саёҳатларнинг йўналиши Англияда Лондон шаҳридан бошланиб, Франциянинг Париж шаҳрида, сўнгра Италияга: Генуя, Милан, Флоренция, Римгача давом этган. Орқага қайтиш йўли Швейцария, Германия, Голландия мамлакатлари орқали ўтилган. Аслзода (аристократ) ёшлар саёҳат давомида хўжалик, сиёсий алоқаларини таниқли хорижий оилалар билган ўрнатишга киришадилар. Улар нафақат билим олиш, балки дам олиш, кўнгил очиш учун ҳам сафарларга чиқишган.
Шуни қайд қилиш жоизки, европаликларда Альп тоғларини забт қилувчи, биринчи сайёҳлар қаторига инглизлар, ундан кейин эса французлар ва америкаликлар кирганлар.
ХVI аср охирларига келиб хорижий мамлакатларда дам олиш ва дунёқарашларини кенгайтириш мақсадидаги сайёҳлик сафарлари Россияда ҳам ривожлана бошлади. Петр I ҳукмронлик қилган даврда унинг ўзи бу соҳада шахсий намуна кўрсатди. У 1697-1699 йиллар давомида Буюк Москва элчилари таркибида Ғарбий Европа мамлакатларига сафарга отланади. Сафар давомида европаликлар ҳаёти, турмуш – тарзи билан танишиш рус маданиятининг ривожига катта таъсир кўрсатди.
Саёҳатга чиқишда энг муҳим нарсалардан бири дворянлар учун хорижий тиллардан бирини албатта билиши ва гаплашаолиши зарурлигидир. Ўз даврида Россия императори Екатерина II мулозимлари (катта амалдорларни кузатиб юрувчи кишилар) ва хорижий элчилар ҳамроҳлигида Россия империясининг ғарбий қисмларини кезиб ўтиб, Днепр дарёси бўйлаб сузиб, Херсон ва Севостополь шаҳарлари билан танишиб чиқади. У Европада Германия, Австрия, Нидерландия (Голландия) мамлакатларнинг кўпгина шаҳарларига саёҳат қилишган.
Туризм соҳасида биринчи мутахассислардан бири англиялик Томас Кук бўлиб ҳисобланади. У баптистлар пастери (руҳонийси) бўлиб, 1843 йилда биринчи марта 570 кишидан иборат эътиқод қилувчиларни тўплаб Англиянинг Лестера ва Лафебаро шаҳарлари ўртасида туристик гуруҳни поезда саёҳатга олиб чиқади ва оммавий туризмнинг ташкил этилишига асос солади. Экскурсиядаги муваффақияти Томас Кук учун шон-шуҳрат келтиради. Айнан Кук туристларни чипта (билет)лар нархини белгилашда каттагина скидка бериб ўз ишини ривожлантиради. У инглизларнинг Лондон шаҳрида ўтказилган Халқаро кўргазмада 165 киши иштирок этишини экскурсиялар ташкил этиб таъминлайди.
Томас Кук 1855 йилда биринчи бор англиялик туристларни тўплаб Париждаги Халқаро кўргазмада қатнашади. 1851 йилда «Томас Кук ва ўғли» сайёҳлик тижорат фирмасини ташкил қилади. 1865 йилда бой-бадавлат кишиларни тўплаб дам олиш учун Швейцарияга саёҳат уюштиради. Шундай қилиб, у ҳозирги замонавий туризм индустриясига асос солади.
Бу ҳодисаларга кўп ҳолларда самолёт инқилоби, жумладан транспортдаги туб ўгаришлар, янги замонавий транспорт воситаларининг пайдо бўлиши, темир йўллар қурилиши сабаб бўлади.
1838 йилда биринчи бор «Грейтвестерн» парракли – винтли параходнинг қурилиши, у 68 пасажжирни Америкадан Европага олиб бориб қуйди ва шундай қилиб Нью-Йорк ва Лондон шаҳарлари ўртасида мунтазам кема қатнови ташкил этилди. 1866 йил Томас Кук иккита англиялик туристлар гуруҳини АҚШга боришни ташкил этади. 1867 йилда «Квейкер Соти» параходи 60 кишидан иборат сайёҳларни ўз бортига олиб, беш ойлик денгиз саёҳатига бошлайди.Ўша даврда бизнеснинг янги соҳаси туризм тез орада жуда кўплаб тадбиркорларни ўзига жалб қила бошлади. Томас Кук фирмасидан кейин Англияда Треймза ва сэра Лан туристик ташкилоти, туристлар сиёсий ассоциацияси, Велосипедчилар клуби каби бир қанча янги туристик ташкилотлар пайдо бўла бошлади. Бироз кейинроқ туристик фирмалар ва агентликлар Францияда, Италияда, Швейцария ва Европанинг бошқа мамлакатларида пайдо бўла бошлайди.
ХIХ аср ўрталаридан бошлаб Россияда ҳам туризмга бўлган эътибор кучая борди. Бу даврда Россияда табиатшуносликка қизиқувчилар жамияти, Қрим тоғи клуби, Кавказ тоғи жамияти каби сайёҳлик ташкилотлари тузилиб, кенг тарқалади. 1885 йили Петербургда Л.Линсон туристик ташкилоти ўз фаолиятини бошлади. 1899 йилда Москвада умумий таълим ўқувчилари учун экскурсияларни ташкил этиш бўйича Педагоглар жамияти комиссияси иш бошлади. 1895 йилда Қрим - Кавказ тоғ клуби Ялта бюроси ташкил этилди.
Биринчи жаҳон урушидан кейин, яъни 1920 йиллардан бошлаб халқаро туризм янги ривожланиш босқичига ўтди. Уруш даврида кўпгина туристлар Италия ва Швейцария мамлакатларига борган бўлсалар, урушдан сўнги йилларда эса уларнинг сафари бутун Европа мамлакатларини қамраб олдилар. 1928 йилда Россия туристик жамияти қайтадан ташкил бўлди ва унинг ўрнига Пролетарлар туризми жамияти тузилди. 1929 йилда Бутун иттифоқ акционерлар жамоаси «Интурист» ташкил этилди. Ҳорижий туристларни қабул қилиб олувчи Бутун иттифоқ акционерлар ташкилоти «Отель» ташкил этилди. Унинг таркибига 17 та отеллар кирган бўлиб, улар турли шаҳарларда жойлашган эди. Йирик шаҳарларда эса биринчи тоифали меҳмонхоналар қурила бошланди. Жумладан Москва шаҳрида – «Националь», «Метрополь», Санкт – Петербургда – «Астория», «Европа» ва ҳоказолар каби.
1930 йиллар халқаро туризмнинг ривожланишида пасайиш даври бўлиб ҳисобланади. Бунинг асосий сабаби 1929-1933 йиллардаги жаҳон иқтисодий инқирози (кризис) нинг кучайиши Европада сиёсий вазиятнинг к эскинлашуви, Германияда давлат хокимиятига Гитлер бошчилигидаги нацистлар партиясининг келиши билан боғлиқ бўлди. 1939 йилга келиб мамлакатда курорт индустрияси ташкил топади. Унинг таркибида 1828 санаториялар ва 1270 дам олиш уйлари мавжуд эди. 1941 йилга келиб ҳаммаси бўлиб, 100 мингга яқин хорижий туристлар қабул қилинган.
Халқаро туризм кўпгина мамлакатларда ўзига турли махсус хизмат вакилларини жалб қила бошлади. Яъни туризм соҳаси турли хил давлат аҳамиятига эга бўлган ахборотларни тўплаши ва қўпорувчилик ишларини амалга оширадиган манба бўлиб қолди. Мисол, Испаниядаги фуқаролар уруши даврида Германия Ташвиқот ва Тарғибот вазирлигида махсус туризм бўлими ташкил этилган эди. Унинг асосий вазифаси Испанияга поляк аскарларини турист тарзида юборишдан иборат эди.
Иккинчи жаҳон уруши халқаро туризмнинг ҳажмини к эскин камайтириб юборди. Урушдан кейин кўпгина Европа мамлакатлари шаҳарлари харобаликка айланиб қолди. Ҳамма мамлакатларда пул танқислиги, ёқилғи-энегетика ресурслари, озиқ-овқат ва малакали кадрларнинг етишмаслиги давлатларнинг миллий иқтисодиётига жуда катта таъсир кўрсатди. Бу борада дунё мамлакатларидаги сиёсий вазиятнинг к эскинлашуви, ҳарбий қуролланиш пойгасининг тўхтовсиз кучайиши халқаро туризм ривожланишига салбий таъсир кўрсатди. Миллионлаб ишчилар учун ташқи дунё қўрқинчли ва хавфли манба бўлиб қолди.

Иккинчи жаҳон уруши тугагандан кейин Европанинг айрим мамлакатларида, АҚШ ва Канадада халқаро туризм энди ривожлана бошлади. 1951 йилга келиб бутун дунё бўйича қайд этилган туристларнинг умумий сони урушгача бўлган даражага этди ва 25 млн. дан ортиқ кишини ташкил қилди. Урушдан кейинги йилларда туризм соҳаси оммавий жамиятнинг барча табақадаги аъзолари учун хизмат шакли бўлиб ҳисобланади. Кучли дам олишнинг ривожланиш инфраструктураси шаклланади. Бу давр туристик фирмаларнинг актив фаоллашуви оммавий қурилиш меҳмонхоналари, мотеллар, дам олиш уйлари ва кўнгил очар жойлари билан ифодаланади. Халқаро миқёсда айрибошлаш кенг кўламда ривожлана бошлади. Туризм якка тартибдан, уюшган оммавий ҳолатга айлана бошлади. 1947 й. Парижда халқаро туристик ташкилотларнинг расмий Иттифоқи (МСОТО) тасдиқланди. Унинг ҳақиқий аъзолари бўлиб давлат ва нодавлат ташкилотлари ҳисобланади. Иттифоқ таркибига 116 давлат кирган.


Халқаро туризм ролининг кўтарилишида БМТ тезкорлик билан ривожланиб бораётгани халқаро ҳамкорликнинг ушбу соҳасига жуда катта эътибор берди. 1963 й. Римда (Италия) БМТ туризм ва саёҳатлар бўйича I-конференция ўтказилди. Конференцияда «Вақтинчалик келувчи», «Турист», «Экскурсант», каби туризмда махсус тушунчаларга аниқлик киритиш конференцияда статистик ҳисоботларни бир хил қилиш ва уларни таҳлил қилиш, туризм ривожланиши истиқболини белгилаш, чегараларда туристларни чиқариш ва киритишнинг расмиятчилик тартиб қоидаларини соддалаштириш кўриб чиқилди. Халқаро туризм масаласи БМТ – савдо ва тараққиёт конференциянинг фаолияти БМТ минтақавий иқтисодий комиссияси доирасида, асосан Европа иқтисодий комиссиясига киритилган.
1969 йил БМТ бош Ассамблияси резалюциясига мувофиқ нодавлат халқаро туристик ташкилотларнинг махсус иттифоқи (МСОТО) қайтадан ташкил этилиб, БТТга айлантирилди. БТТ 1975 йил 2 январда ўз уставини қабул қилди. Унинг таркибига 51 давлат аъзо бўлиб киритилган. БТТ ташкилотининг асосий мақсади - туризм соҳасида давлатларнинг бир-бирлари билан ҳамкорлигини йўлга қўйилганини таъмин этиш, туризм соҳасида ривожланишни рағбатлантириш, тинчлик, тараққиёт ва инсон ҳақ-ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, жадал иқтисодиёт юксалишига ўз ҳиссасини қўшишдан иборатдир.
ХХ асрнинг сўнгги ўн йилида халқаро туризм энг юқори технологиялар асосида ривожланиб бороётган жаҳон туризм индустриясига айланди. Йирик халқаро Трансмиллий компаниялар (ТМК), меҳмонхоналар занжири, замонавий овқатланиш корхоналари, кўнгил очар объектлар - булар барчаси халқаро туризмни ривожлантиришга жуда қулай шарт-шароитларни туғдиради.
Умуман олганда, ХХ асрнинг 90 - йилларида халқаро туризм бироз сусайиб, унинг ўсиш суръати ўртача 4 фоиз атрофида кузатилади. Халқаро туризмнинг ривожланишига таъсир кўрсатувчи омиллардан бири-бу халқаро терроризм ва экстеремизм бўлиб қолмоқда. 2001 йил 11 сентябрда террористик ҳаракатлар биргина АҚШ туризмга эмас, балки бутун жаҳон туризм ривожланишига берилган қаттиқ зарба бўлди. Террористик ҳаракатлар оқибати натижасида биргина АҚШга келиб-кетувчи туристлар сони 12,6% қисқарди. Туристларга хизмат кўрсатувчи жуда кўпгина туристик компаниялар, фирмалар, меҳмонхоналар, авиакомпаниялар банкротлик даражасига тушиб қолдилар.
БТТ маълумотига кўра, ҳозирги кунда халқаро туризм яна ўз мавқиени сақлаб қолишга қодир бўлди. Унинг эвазига бутунжаҳон ялпи миллий маҳсулотнинг 6 %, халқаро инвестицияларнинг 7 %, дунё истеъмол харажатларининг 11 % ва солиқлар тушумининг 5 % тўғри келади. Ҳозирги кунда Ғарбий Европа ва Шимолий Америкада ишлаётган ишчиларнинг 13 тадан бири туризм индустриясида, Жанубий шарқий Осиё мамлакатларида эса ҳар бир 15 ишчидан бири туризм бизнеси билан банддир.



Download 101.27 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   14




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling