1-мавзу: «туризм: назария ва амалиёт» фанига кириш. Хорижий туризм бозорини ривожлантириш тенденциялари


Ўзбекистондаги туризм соҳасининг 2006


Download 101.27 Kb.
bet6/14
Sana13.04.2023
Hajmi101.27 Kb.
#1354064
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   14
Bog'liq
1-мавзу (2)

Ўзбекистондаги туризм соҳасининг 20062014-йиллар давомидаги ривожланиш динамикаси





Кўрсаткичлар номи

2006 й.

2007 й.

2008 й.

2009 й.

2010 й.

2011 й.

2012 й.

2013 й.

2014 й.

1.

Кўрсатилган
хизматлар ҳажми – (млр. сўм, номинал нархларда)

58,0

78,2

69,9

120,2

153,8

186,8

222,4

253,4

293,9




(реал нархларда)

47,1

64,6

57,3

102,0

129,8

160,8

193,7

222,3

261,0

2.

Хорижий фуқароларга хизмат кўрсатиш (минг киши)

559,4

903,1

933,3

1294,4

1055,4

1472,2

1946,6

2028,6

1938,0

3

Улардан хорижий туристлар (минг киши)

53,0

80,2

122,3

149,6

129,6

155,5

181,8

154,8

155,9

4

Ўзбекистон Республикаси фуқаролари (ички туризм) (минг киши)

135,3

223,8

277,9

191,4

134,5

151,9

200,6

216,9

191,6

5.

Ўзбекистон фуқароларнинг чет элга чиқишлари (минг киши)

47,8

108,5

167,4

252,0

230,1

222,9

258,6

359,2

357,8

6

Хизматлар экспорти (минг АҚШ долларида)

19740,7

29287,2

37465,4

39347,6

50483,5

572075,9

60925,4

58049,2

58337,2






1.1-расм. Ўзбекистондаги туризм соҳасининг 20062014-йиллар давомидаги ривожланиш динамикаси3
Жадвал ва расмлар маълумотлари бўйича Ўзбекистондаги туризм соҳаси мунтазам равишда ўсиш суръатларини кўрсатмоқда. Ўзбекистон фуқароларнинг чет елга чиқишлари 2014-йилда 2006-йилга нисбатан 7,5 марта кўпайганлигини юқоридаги жадвалдан кўришимиз мумкин.
Туристик хизматлар бозори ҳар қандай давлат, вилоят, туманнинг иқтисодиётига ижобий таъсир кўрсатади. Иқтисодчиларнинг баҳоларига қараганда, ундан олинадиган пул тушумлари бир йил давомида 3 мартадан 5 мартагача муомалада бўлади. Катта маблағлар талаб қилишига қарамай, туризм соҳасига капитал қўйиш анча фойдалидир, чунки бу маблағлар нисбатан тез муддатда ўзини оқлайди, бундан ташқари Ўзбекистон иқтисодиётига асосан хорижий валютада сармоя келтиради.
Ўзбекистонга 2014-йилда туристлар оқимининг минтақага ташриф буюриши 1.2-расмда кўрсатилган, унга кўра туристлар оқими МДҲ, Европа, Осиё ва Тинч океани минтақаларидан келишган. Бутун жаҳон туризм ташкилоти (БТТ) томонидан ўрнатилган тасниф бўйича, барча Собиқ Иттифоқ ҳамдўстлик мамлакатлари Европа минтақасига киради. Шунинг учун Ўзбекистонга қўшни ҳамдўстлик мамлакатларидан кирувчи туристлар ҳам Европа мамлакатларидан келган ҳисобланади.



1.2-расм. Ўзбекистон Республикасига 2014-йилда чет ел мамлакатларидан туристик мақсадларда келган хорижий фуқароларнинг умумий сонидаги улуши

Хорижий туристларнинг туристик товар ва хизматларга бўлган талаб таркибини ва ҳажмини таҳлил қилишда хорижий фуқароларнинг мақсадлари бўйича таркибини ўрганиш муҳим аҳамиятга эга . Унинг 2014-йилдаги ўзгариш динамикаси 1.3-расмда кўрсатилган.



1.3-расм. Ўзбекистон Республикасига 2014- йил мобайнида хорижий фуқароларнинг келиши (расмий декларациядан ўтган, кишилар ҳисобидан)4

Хорижий фуқароларнинг 2014-йилда мақсадлари бўйича таркибини ўрганиш натижалари жами кирувчи хорижий фуқароларнинг сонида туристик мақсадида келганлар 8 фоизни, тадбиркорлик ва тижорат мақсадларда келганлар 5,6 фоизни, қариндошларга ташриф билан дам олиш 76,1 фоизни, бошқа мақсадларда кирувчилар сони еса 10,3 фоизни ташкил етган. Жами кирувчи хорижий фуқароларнинг сонида туристик мақсадлар билан келганлар сонини ошириш борасида ҳукуматимиз, «Ўзбектуризм» М.К., Ўзбекистон Давлат статистика қўмитаси томонидан қатор дастурлар ишлаб чиқилган.



Download 101.27 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   14




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling