1-мавзу: Ўзбек фалсафасининг тарихий илдизлари (2 соат)


Янгича тафаккурни шакллантириш ва ривожлантиришда миллий менталитет


Download 126.12 Kb.
bet10/11
Sana09.05.2023
Hajmi126.12 Kb.
#1449350
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
2-мавзу Ўзбек фалсафаси

3. Янгича тафаккурни шакллантириш ва ривожлантиришда миллий менталитет

  • “Менталитет” тушунчаси лотинчадан олинган сўз бўлиб, жамият, миллат, жамоа ёки алоҳида шахснинг тарихий таркиб топган тафаккур даражаси, маънавий салоҳияти, уларнинг ҳаёт қонунларини таҳлил этиш кучи, муайян идтимоий шароитларда шаклланган ақлий қобилияти, руҳий қувватидир. Тарихий, жуғрофий, ижтимоий шарт-шароитлар таъсирида ҳар бир милларнинг тафаккур даражаси, маънавий салоҳияти, воқеа ва ҳодисаларни таҳлил этиш кучи, ақлий қобилияти ва руҳий қуввати турлича бўлади. Бу кўрсатгичлар бир миллатда ёрқинроқ, иккинчисида сустроқ, баъзиларида аксинча намоён бўлиши мумкин. Шу жиҳатдан бир миллатнинг менталитети иккинчи миллатнинг менталитетини инкор этмайди.
  • Ўзбек миллатининг менталитети энг серқирра ва мустаҳкамдир. Чунки ўзбек миллати босиб ўтган тарихий йўли, жуғрофий яшаш шароити, ўз миллий ҳудудининг қулайлиги, унинг асрлар давомида тарихий йўллар чораҳасида истиқомат қилиши, ўзбекларнинг тафаккур даражаси, маънавий салоҳияти, таҳлил кучи, ақлий қобилияти ва руҳий қуввати юксак бўлишини таъмин этган.

3. Янгича тафаккурни шакллантириш ва ривожлантиришда миллий менталитет

  • Шу сабабли Ўзбекистонда “Авесто” ва “Қутадғу билик”, “Алпомиш”лар яратилган, инсониятнинг қадриятлар хазинаси миллий улушлар билан бойиган. Миллатнинг менталитети, табиийки, фақатгина қадриятлар хазинаси билан белгиланмайди.
  • Миллий менталитет миллатнинг кундалик ҳаётида унинг ўзини тутиши, бўлаётган воқеа, ҳодиса ва жараёнларга муносабити, хулқ-атвори, феъли, хатти-ҳаракати орқали намоён бўлади.
  • Бу нарсалар янгича тафаккурни шакллантириш ва ривожлантиришда катта амалий аҳамиятга эга, зеро миллат ҳаёти кундалик турмушда миллионларнинг минглаб амалий муаммоларини ҳал этишдан ташкил топади. Миллий менталитетнинг ўзига хослиги ҳар бир миллатда айрича намоён бўлади.
  • Шарқ халқларининг узоқ тарихи ва миллий мижози билан яқиндан ва диққат билан танишар эканмиз, юқорида зикр этилган фикрлар нақадар ҳақиқатга яқин эканлигининг шоҳиди бўламиз.

Download 126.12 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling