1-мавзу: Ўзбек фалсафасининг тарихий илдизлари (2 соат)


Янгича тафаккурни шакллантиришнинг фалсафий омиллари


Download 126.12 Kb.
bet8/11
Sana09.05.2023
Hajmi126.12 Kb.
#1449350
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
2-мавзу Ўзбек фалсафаси

2. Янгича тафаккурни шакллантиришнинг фалсафий омиллари

  • Ўзбекистонда янги тафаккурни шакллантириш яна бир омилларидан бири бўлган – ўзбек халқининг ғоят бой маънавий-маданий мероси, шу жумладан, ўзбек фалсафий меросига суяниб, жаҳон цивилизацияси ва муваффақиятларидан самарали фойдаланишдир. Жаҳон цивилизациясининг ўзига хос энг муҳим хусусияти фан ва технология ютуқлари инсон турмуш тарзининг барча жабҳаларига жадаллик билан кириб бораётганлиги билан ажралиб туради.
  • Ўзбекистонда барпо этилаётган жамиятнинг миллий тафаккурида инсонпарварлик, маърифатпарварлик тушунчалари тўдақонли мавжуд бўлиши керак. Бу тушунчалар бевосита қадрият сифатида инсон танасига сингиб кетиши лозим. Шундагина миллий ва умуминсоний қадриятлар бирлигига асосланган қудратли миллий тафаккур концепциясини яратишга бўлган эҳтиёж кундан-кунга ортиб боради.
  • Ўзбекистонда жамият модернизацияси тамойиллари ижтимоий ҳаётдаги ўзгаришлар, ислоҳотлар билан ҳамоҳанг уйғунлиги, кишилар онгида ижтимоий ўзгаришларнинг объектив инъикоси тарзида вужудга келиши, аҳолининг мутлақ кўпчилиги учун зарурий иқтисодий маънавий эҳтиёжга айланиши, ижтимоий онг, яъни психологик ва миллий туйғуларнинг уйғунлиги сифатида намоён бўлади.

2. Янгича тафаккурни шакллантиришнинг фалсафий омиллари

  • Анъанавий жамиятларнинг модернизация бобидаги тажрибаси шуни кўрсатмоқдаки, иқтисодий ўзгаришлар ва демократик жараёнларнинг фундаментал ижтимоий базага эга бўлиши бу жараённинг легитимлашуви билан ҳам боғлиқдир. Бизнинг фикримизча, замонавий жамият шаклланиши жараёнида сиёсий партияларнинг жаҳонда юзага келган ҳозирги замон сиёсий жараёнларда аҳамияти ошиб бориши билан характерланади. Шунинг учун ҳам, миллий тафаккур замонавий жамият ҳақидаги тасаввурларни фуқаролар онгига сингдиришда алоҳида ўрин эгаллайди.
  • Мазкур вазифаларни амалга оширишда янгича тафаккур мамлакатимиз сиёсий ҳаётининг барча соҳаларини, давлат ва жамият қурилишини эркинлаштириш, аҳолининг сиёсий фаоллигини ошириш, унда миллий ва умумбашарий қадриятларга асосланган сиёсий маданиятни шакллантириш ҳамда бу жараёнда демократия, фикр ва виждон эркинлиги, плюрализм ва инсон ҳақ-ҳуқуқларини таъминлаш, гуманизм ва умуминсоний қадриятларга риоя қилиб яшаш тамойилини жамият ҳаётининг асосий мезонига айлантириш масалаларини ҳал этишда муҳим омил сифатида катта аҳамиятга эга.

Download 126.12 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling