- Глобаллашув жамият ҳаётининг турли жабҳаларида бутун Ер сайёраси учун ягона бўлган тузилмалар, алоқалар ва муносабатларнинг шаклланиши, универсаллашув жараёнидир. Шунингдек глобаллашув глобал маконнинг туташлиги, ягона жаҳон хўжалиги, умумий экологик ўзаро алоқадорлик, глобал коммуникациялар ва шу кабилар билан тавсифланади.
- Жаҳон ривожланишининг энг янги тенденцияларини англаб етиш борасидаги кўп сонли саъй-ҳаракатлар глобаллашув жараёнларининг моҳияти, тенденциялари ва сабабларини, улар таъсирида юзага келаётган глобал Муаммоларни аниқлаш ва бу жараёнларнинг оқибатларини англаб етишга қаратилган фанлараро илмий тадқиқотлар соҳаси – глобалистика пайдо бўлишига олиб келди.
- Кенгроқ маънода “глобалистика” атамаси глобаллашувнинг турли жиҳатлари ва глобал муаммоларга оид илмий, фалсафий, маданий ва амалий тадқиқотларни, жумладан, уларнинг олинган натижаларини, шунингдек, уларни айрим давлатлар даражасида ҳам, халқаро миқёсида ҳам иқтисодий, ижтимоий ва сиёсийжабҳаларда амалга жорий этиш борасидаги амалий фаолиятни ифодалаш учун қўлланилади.
- Янгича тафаккурнинг бугунги кундаги зарурияти нафақат инсоннинг азалий муаммолари ва ғам-ташвишларини, балки унинг сўнгги йилларда фан-техника тараққиёти таъсирида тобора жадалроқ суръатларда, шу жумладан дунё миқёсида ўзгараётган реал ҳаёти кундалик амалиётини ҳам акс эттиради. Шу муносабат билан юзага келаётган янги ҳодисалар, ғайриоддий қийинчиликлар ва алоҳида шароитлар олимларнинг ҳам, файласуфларнинг ҳам эътиборини тортмоқда. Бундай фалсафанинг фандан устунлиги шундаки – у ўз хулосаларида тафсилотлар ва муайян далилларга маҳкам ёпишиб олмайди, айрим, узуқ-юлуқ ва ўткинчи нарсаларни осонгина четлаб ўтадики, бу унга асосий эътиборни ишнинг моҳиятига қаратиш, ривожланишнинг энг муҳим омиллари ва асосий жараёнларини қайд этиш имконини беради.
- Янгича тафаккурнинг мазкур фазилатлари инсоннинг ижтимоий муносабатлар тизимида ёки “жамият-табиат” тизимида юзага келаётган мураккаб, комплекс вазифаларни ҳал қилишга мажбур бўлаётган ҳозирги шароитларда алоҳида аҳамият касб этади.
Do'stlaringiz bilan baham: |