1-модуль. Мустақилликка эришиш арафасида Ўзбекистондаги ижтимоий-сиёсий


Мустақиллик йилларида Ўзбекистондаги маънавий ва маданий тараққиёт


Download 311.58 Kb.
bet17/38
Sana15.06.2023
Hajmi311.58 Kb.
#1486199
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   38
Bog'liq
Тарих

3. Мустақиллик йилларида Ўзбекистондаги маънавий ва маданий тараққиёт.
Ўзбекистон мустақилликка эришгандан кейинги долзарб муаммолардан бири –
янги тарихий шароитда жамиятга муносиб кишиларни тарбиялаш эди. Бу ўз
навбатида бир неча ўн йиллар мобайнида этарли даражада халққа маълум
қилинмаган, синфий-партиявий мафкура томонидан таъқиқланган ўзбек халқининг
маънавий меросини тиклаш ва унинг янада камол топиши учун кенг имкониятлар
очиш керак эди. Чунки, Ўзбекистон суверен давлат сифатида ижтимоий-сиёсий
ҳаётда маънавий янгиланиш жараёнини амалга оширмасдан мустақилликни ҳар
томонлама мустаҳкамлаш учун халқни сафарбар қилиб бўлмасликни ҳаётнинг ўзи
кўрсатди. Шунинг учун ҳам юртимизда истиқлолнинг дастлабки пайтданоқ бу
борада зарур чора ва тадбирлар кўрилди. Ўзбекистон мустақил тараққиётга қадам
қўйганидан буён ўтган йиллар давомида маънавий соҳада юз берган
ўзгаришларнинг энг муҳими, халқнинг узоқ йиллар мобайнида тўплаган бой
тарихий-маданий меросига эътиборнинг кучайиши бўлди.
Маълумки, 80-йилларнинг охири 90-йилларнинг бошларида СССР ва Шарқий
Эвропадаги социалистик тузум давлатларининг ижтимоий-сиёсий ҳаётида содир бўлган
ўзгаришлар табиий равишда Ўзбекистонда демократия ва ошкораликнинг қарор
топишига, тарихий ҳақиқатнинг тикланишига олиб келди. Бироқ Ўзбекистон ва унинг
халқи бу жараёнга этиб кегунига қадар оғир синовларни бошдан кечиришига тўғри
келди. Буюк империячилик ғоялари негизида зўровонлик билан ташкил топган
тоталитар тузум сўнги бор Ўзбекистонга ҳамла қилиб, халқнинг азалий, миллий
қадриятларига қарши курашни ҳар қачонгидан кучайтирди.
Ўзбек халқи совет мустабид тузуми даврида ўз миллий-маданий меросини
мустаҳкамлаш, миллий қадриятлар, урф-одатларни ривожлантириш борасида катта
қийинчиликларга дуч келди. Маъмурий-буйруқбозлик тизими даврида жамият
ижтимоий-сиёсий ҳаётига мос бўлган назарий-методологик асослар ижтимоий
ҳаётнинг ҳар бир жабҳасигача автоматик равишда сингдирилди. Маданиятнинг
коммунистик мафкуранинг таркибий қисмига айлантирилиши, маънавий жабҳаларга
маъмурий-буйруқбозлик услубида “раҳбарлик” қилиши, ижодий жараёнда демократик
тамойилларнинг тамомила рад этилиши, маданий ҳаётга, бадиий асарларга баҳо
беришда синфийлик тамойилига суянилиши-буларнинг барчаси ўзбек миллий
маданиятида халқчиллик тамойилига зарар этказди.
Шунинг учун ҳам Ўзбекистонда ўзбек халқининг маънавий-маданий
меросини тиклаш ва бу соҳада муҳим тадбирларни амалга ошириш мақсадида 1994
йил 23-апрелда “Республика “Маънавият ва маърифат” жамоатчилик марказини ташкил
этиш тўғрисида” Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони қабул қилинди.
Шу йили 8 июнда Вазирлар Маҳкамаси ушбу Фармоннинг бажарилишини таъминлашга
қаратилган махсус қарор қабул қилди. Унда Марказнинг асосий вазифаси ва фаолият
йўналиши қилиб ўзбек халқининг бой маънавий-маданий мероси, шарқона в
умуминсоний қадриятлар асосида мамлакат, миллат келажагини белгилайдиган илғор
ғояларни юзага чиқариш, жамиятдаги соғлом кучлар, юксак истеъдод ва
тафаккур соҳибларининг ақлий-ижодий салоҳиятини Ватан истиқболи сари йўналтириш,
миллатлараро дўстлик, ҳамжиҳатликнинг аҳамиятини ошириш, тинчлик ва
барқаролрликнги сақлаш, минтақада яшаётган миллатларнинг маданий, маърифий,
маънавий тараққиёт томирлари муштараклигини тарғиб қилиш деб белгиланди.
Маънавият ва маърифат маркази қисқа давр ичида халқимизнинг бой маънавий
меросини ўрганиш, миллий ва умуминсоний қадриятлар асосида мамлакат ва миллат
келажагини белгилайдиган илғор ғояларни юзага чиқариш бўйича йирик ишларни
амалга оширди. Ушбу йўналишдаги фаолиятни янада ривожлантириш мақсадида
1996 йил 9 сентябрда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Маънавият ва
маърифат жамоатчилик маркази фаолиятини янада такомиллаштириш ва
самарадорлигини ошириш тўғрисида”ги фармони жамиятни маънавий
барқарорлаштиришда муҳим аҳамият касб этади. Унда мазкур масалада жиддий
ижобий ўзгаришлар билан бир қаторда айрим ҳолларда маънавият моҳиятини, унинг
олға силжишини, фаровон, тезкор ҳаётимиздаги қимматни чуқур идрок этмаслик
кўринишлари мавжудлиги, бу ишга дахлдор раҳбарларда масъуллик ҳислари паст
эканлигига эътибор қаратилди.
1996 йилнинг 27 сентябрида Вазирлар Маҳкамасининг “Олтин мерос хайрия
жамғармасини қўллаб-қувватлаш тўғрисида” қарори чиқди. Бу қарорда ўтмиш
миллий маданиятимизни янада тараққий эттириш, буюк аждодларимизнинг асрлар
давомида яратган бебаҳо маданий-маърифий меросини кўз қарочиғидай асраб64
аввайлаш, келгуси авлодларга ёдгорлик қилиб қолдириш, халқимизнинг умуминсоний
қадриятлар хазинасига қўшган улкан ҳиссасини бутун дунёга қайта танитиш, уни
кенг тарғиб этиш, халқимиз, айниқса, ёшларимиз онгига миллий ғурур, миллий
ифтихор, Ватанга муҳаббат ва истиқлол ғояларига садоқат туйғуларини сингдириб
бориш кераклиги ҳақида аниқ кўрсатмалар берилди. Қисқа вақт ичида “Олтин мерос”
жамғармаси сай-ҳаракатлари натижасида буюк алломаларимиз яратган кўплаб
маданий-маънавий мерос намуналари мамлакатимиз ва хорижий давлатлардан излаб
топилди, жамланди ҳамда кутубхона ва музейларга жойлаштирилди.
Истиқлол туфайли миллий маданиятимиз, жаҳон цивилизицияси тараққиётига бебаҳо
ҳисса қўшган буюк боболаримизнинг маънавий мероси қайтадан ўрганилди ва
тикланди. Халқимиз маънавиятининг юлдузлари бўлган буюк алломаларимизнинг
таваллуд топган саналари БМТнинг маориф, фан ва маданият масалалари билан
шуғулланувчи ташкилот – ЮНЕСКО билан ҳамкорликда мамлакатимизда ва
халқаро миқёсда кенг нишонланди.
Хусусан: 1991 йилда Алишер Навоий таваллудининг 550 йиллиги, 1992 йилда
Бобораҳим Машраб таваллудининг 350 йиллиги, 1993 йилда Заҳириддин Муҳаммад
Бобур таваллудининг 510 йиллиги, 1994 йилда Мирза Улуғбек таваллудининг 600
йиллиги, 1996 йилда Амир Темур таваллудининг 660 йиллиги, 1997 йилда Абдуҳамид
Сулаймон ўғли Чўлпон таваллудининг 100 йиллиги, 1998 йилда Аҳмад ал-
Фарғоний таваллудининг 1200 йиллиги, 2000 йилда Бурҳониддин Марғиноний
таваллудининг 910 йиллиги, 2000 йилда Камолиддин Беҳзод таваллудининг 545 йиллиги
кенг нишонланди.
Бундан ташқари республика миқёсида ҳам бундай тадбирлар амалга оширилди,
хусусан, 1993 йилда Баҳоуддин Нақшбанд таваллудининг 675 йиллиги, 1994 йилда
Феруз таваллудининг 150 йиллиги, 1995 йилда Нажмиддин Кубро таваллудининг 850
йиллиги, 1998 йилда Имом Бухорий таваллудининг 1225 йиллиги, 1999 йилда Паҳлавон
Маҳмуднинг 750 йиллиги, 1999 йилда Огаҳий таваллудининг 190 йиллиги, 2000 йилда
Имом Абу Мансур Мотуридий таваллудининг 1130 йиллиги, 2003 йилда Абдулхолиқ
Ғиждувоний таваллудининг 900 йиллиги тантанали равишда нишонланди. Буюк
алломаларимиз, мутафаккурларимиз юбилейлари муносабати билан уларнинг ўнлаб
нодир ва ноёб асарлари ўзбек, инглиз, француз, немис ва бошқа тилларда нашр
этилди, ҳайкаллар ўрнатилди, зиёратгоҳ майдонлар, боғлар яратилди.
Ўтган асрнинг 80-йиллари иккинчи ярмида ўзбек халқи азалдан ардоқлаб,
авайлаб-асраб келган миллий урф-одат, анъана, қадриятлар, миллий байрамларга
нисбатан собиқ марказнинг жиддий кураши бошланди, кўплаб миллий маросимлар
чекланди. Ана шундай шароитда янги республика раҳбарияти халқ анъаналари ва
байрамларини тиклашга катта эътибор қаратди. Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти
Ислом Каримовнинг 1990 йил 2 майдаги Фармони билан Наврўз анъанавий
байрамининг қайта тикланиши мамлакат тарихида катта воқеа бўлди. 1991 йил март
ойида Наврўз умумхалқ байрамини доимий равишда халқ байрами сифатида
ўтказиш масаласи ҳуқуқий эчимини топди – Президентнинг “Жумҳуриятда
“Наврўз” умумхалқ байрамига тайёргарлик кўриш ва ўтказиш ҳақида”ги
Фармони эълон қилинди. Наврўзнинг тикланиши ўзбек халқининг руҳиятини кўтарди,
унинг эрга ва табиатга эҳтиёткорлик билан муносабатда бўлиш, меҳр-мурувват,
бошқаларнинг дардига малҳам бўлишга интилишлари тикланишнинг қудратли омили
бўлди. Сир эмас, шўро тузуми шароитида “дин афюндир” деган коммунистик шиор
ҳукм суриб келди. Вазият шу даражага бордики, диндорларнинг маънавий ҳуқуқи
чекланди. Кремлнинг асабий жазаваларига қарамай, юртимиз ҳали советлар
исканжасида турган оғир кунларда республикада бутун мусулмон аҳли виждон
эркинлигига эга бўлиши натижасида диний ибодат учун кенг йўл очилиб, Қурбон ва
Рамазон хайитлари кунларини байрам қилишга имкон яратилди. Ўзбекистоннинг
Биринчи Президенти И.Каримовнинг 1990 йил 2 майдаги фармони билан Рўза ҳайити
ва Қурбон ҳайити кунлари бундан буён доимий суратда давлат миқёсида байрам
қилинадиган ҳамда дам олиш куни, деб эълон қилинди. Ана шу тариқа Ҳайит кунлари
ва улар билан боғлиқ қадимий, анъанавий маросимлар қайта тикланди ва ҳаётимизда
мустаҳкам қарор топди.
1990 йил 2 июнда эса Президентимиз “Мусулмонларнинг Саудия Арабистонига
ҳаж қилиш тўғрисида”ги фармонга имзо чекди. Фармонга биноан 1990 йилдан
бошлаб Ўзбекистон мусулмонлари Маккаю Мадинага ҳар йили ҳаж қилиш
имкониятига эга бўлдилар. Бу фармон тарихий ҳисобланиб, ҳали шўролар истибдоди
исканжасида азоб чеккан халқ аҳлининг кўксига шамол текканлигидан нишона
бўлди. Мамлакатда ислом дини омилидан унумли фойдаланиш, унинг бой маънавий
ва маданий қадрият сифатидаги имкониятларини кенгайтириш мақсадида Ўзбекистон
Президентининг 1992 йил 7 март куни “Ўзбекистон Республикасининг Вазирлар
Маҳкамаси ҳузуридаги дин ишлари бўйича комитет ташкил қилиш тўғрисида”ги
Фармони эълон қилинди. Фармонда “...комитет ўз фаолиятини “Виждон эркинлиги ва
диний ташкилотлар тўғрисида”ги Қонун, Шунинг дек Ўзбекистон Республикасининг
бошқа тегишли қонун ҳужжатлари талабларига қатъий амал қилган ҳолда ... давлат
органларининг республика ҳудудида жойлашган диний ташкилотлар билан ҳамжиҳат
ҳаракати ва ҳамкорликни ўрнатиш; диний масалаларни ҳал қилишда вилоятлар,
шаҳарлар ва райионларнинг ҳокимлари билан биргаликда ягона сиёсатни ўтказиш;
қонунда белгиланган тартибда рўйхатга олинган республикадаги диний
ташкилотларнинг манфаатларини давлат сиёсатида ифода этиш” деб белгиланди.
Маълумки, мустабид совет тузуми даврида мамлакатимиз ҳудудида яшаб, ижод
этган ислом оламининг забардаст алломаларининг маънавий илмий мероси таъқиб
остига олинган эди. Мустақилликнинг дастлабки кунлариданоқ мазкур маданий
меросни тиклаш ва уни халққа этказиш бўйича жиддий ишлар амалга оширилди.
Ватандошларимиз имом Абу Исо ат-Термизийнинг 1200 йиллиги, Имом Исмоил ал-
Бухорий таваллудининг 1225 йиллиги, Имом Абу Мансур ал-Мотурудийнинг 1130
йиллиги, Маҳмуд аз-Замахшарийнинг 920 йиллиги, Нажмиддин Кубронинг 850 йиллиги,
Бурхониддин ал-Марғинонийнинг 910 йиллиги, Баҳовуддин Нақшбанднинг 675
йиллиги, Хўжа Аҳрор Валийнинг 600 йиллиги кенг кўламда нишонланиши юртимизда
иймон, дину диёнат қайтадан юксалаётганига ёрқин далил бўлади.
Мустақиллик йилларида жамият аъзоларининг виждон эркинлигини таъминлаш,
уларнинг ўз диний маросим ва урф-одатларини адо этишлари учун барча зарур шартшароитлар
вужудга келтирилди. Хусусан, Ўзбекистон Республикаси
Конституциясининг 31-моддасида “Ҳамма учун виждон эркинлиги кафолатланади.
Ҳар бир инсон хоҳлаган динга эътиқод қилиш ёки ҳеч қайси динга эътиқод қилмаслик
ҳуқуқига эга. Диний қарашларни мажбуран сингдиришга йўл қўйилмайди” деб
ёзилган. Бироқ кейинги йилларда айрим диний оқим вакиллари атрофдагиларга тазйиқ
кўрсатиб, масжидга боришга, диний расм-русмларни бажаришга мажбур қилаётган
мисоллар учрай бошлади. Бундай ҳаракатларнинг ташаббускорлари “ваҳҳобийчилик”
деб аталмиш диний оқим вакиллар бўлиб, қадимги ислом ғоялари ва анаъналарини
қайта тиклаш байроғи остида террорчилик, суиқасд уюштириш йўллари билан
шуғулландилар. Шу муносабат билан жамиятимизда ҳар бир кишининг виждон
эркинлиги ва динга эътиқод қилиш ҳуқуқини таъминлаш, динга муносабатдан қатъий
назар ҳар бир фуқаронинг тенглигини таъминлаш ишида ҳанузгача баъзи бир
камчиликлар мавжудлигини ҳисобга олган ҳолда Ўзбекистон Олий Мажлиси 1998 йил
апрель ойида бўлиб ўтган ХИ сессиясида “Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар
тўғрисида”ги Қонунни янги таҳрирда қабул қилди. Мазкур қонун фуқароларнинг
динга монеликсиз эътиқод қилиш, диний урф-одатларни ижро этиш ҳуқуқини кафолатлади,
динга муносабатларидан қатъий назар фуқароларнинг ҳуқуқлари ҳимояланишни
таъминлади, диний ташкилотларнинг фаолиятини тартибга солиди, салбий ҳолатга
мустаҳкам тўсиқ яратди.
Хулоса қилиб айтганда, шўролар мустабид тузуми даврида маданиятнинг
асосий вазифаси жамият аъзоларининг коммунистик мафкура ва сохта ғояга
эътиқодини мустаҳкамлашга сафарбар этиш бўлса, истиқлол даврида у тамомила
бошқа мақсадга хизмат қила бошлади. Энг аввало, маърифий-маънавий ислоҳотлар
давлат сиёсатининг асосий устувор йўналиши деб белгиланди, иккинчидан,
маънавияти юксак миллат ва давлатгина келажаги буюк бўлиши мумкин эканлиги
тўғрисидаги ижтимоий фикр шакллантирилди, учинчидан, маънавият ва маърифат
жамиятни соғломлаштирувчи куч эканлиги эътироф этилди; тўртинчидан, истиқлол
даври Ўзбекистон жамияти маънавиятининг энг муқаддас мақсадларидан бири –
ўтмиш тарихий-маданий, илмий, ахлоқий-мафкуравий, ижтимоий- сиёсий
қадриятларига советлар даврида таркиб топган муносабат каби “иллат” сифатида эмас,
аксинча, жамиятни поклантирувчи ва келажакни маънавий жиҳатдан
мустаҳкамловчи омил деб қарашдан иборат жамоатчилик фикри шаклланди;
бешинчидан, истиқлол даврида маънавиятнинг ҳар қандай сиёсий ҳукмрон
мафкуралардан ҳолилиги, муҳими, шаклланаётган миллий мафкуранинг маънавият
билан уйғунлиги таъминланди.
1991 йил охирига келиб, Иттифоқ тарқалиб кетди. Ўзбекистон бошқа иттифоқдош
республикалар ичида биринчилардан бўлиб ўзини мустақил республика деб эълон қилди.
Ана шундай пайтда умумхалқ ва умумдавлат манфаатига мос келадиган энг
мақбул йўлни танлаш, бунинг учун эса мафкуравий яккаҳокимликка барҳам
берган ҳолда аҳолининг барча табақаларининг маънавий-руҳий чанқоқлигини
қондира оладиган ғояни яратиш зарур эди. Унинг яратилишига таъсир кўрсатган
омиллар қуйидагилардан иборатдир, хусусан:

Download 311.58 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   38




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling