1-модуль. Мустақилликка эришиш арафасида Ўзбекистондаги ижтимоий-сиёсий


Download 311.58 Kb.
bet18/38
Sana15.06.2023
Hajmi311.58 Kb.
#1486199
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   38
Bog'liq
Тарих

- биринчидан, ўзининг келажагини кўрмоқчи ва қурмоқчи бўлган ҳар
қандай давлат ёхуд жамият, албатта, ўз миллий ғоясига суяниши ва таяниши
зарурлиги билан боғлиқ;
- иккинчидан, миллий ғоя Ўзбекистон халқининг асосий мақсад ва
муддаоларининг ифодаси сифатида Шунинг учун ҳам зарурки, одамлар онгини,
тафаккурини ўзгартирмасдан туриб, кўзланган олий мақсад – озод ва обод
жамиятни, эркин ва фаровон ҳаётни барпо этиб бўлмайди; - - учинчидан, миллий
ғоянинг зарурлиги миллатнинг ўзлигини тўла англаш жараёни билан боғлиқ.
Негаки, миллат ўзлигини тўла англамас экан, бирон-бир буюк ўзгаришлар қилиб
бўлмайди; тўртинчидан, мамлакатимиз мустақиллигини мустаҳкамлаш ғоясининг
ўзаги бўлган – танланган тараққиёт йўлимизнинг тўғри, адолатли ва ҳақоний
эканлигига, у мана шу заминда истиқомат қиладиган ҳар бир инсоннинг ҳаётий
манфаатларига мос тушишига кенг оммани ишонтириш орқали уларни бунёдкорлик
ишларига сафарбар этиш учун хизмат қилади.
Халқимиз асрлар давомида озод ва обод Ватан, эркин ва фаровон ҳаёт орзусида
яшаб келди. Бу ғоя халқимизни ўз мустақиллигидан жудо бўлган дпаврларда ҳам
тарк этмади. Бугунги кунда Ўзбекистон халқининг миллий тараққиёт йўлидаги
асосий мақсади – озод ва обод Ватан, эркин ва фаровон ҳаёт барпо этиш бўлиб,
бу ғоя миллатимизнинг азалий орзу-умидларини, интилишларини, бунёдкорлик
фаолиятининг маъно-мазмунини ифодалайди. Милий ғоя қуйидаги талабларга жавоб
бериши ва ўзида қуйидагиларни мужассамлаштириши керак, хусусан: биринчидан,
миллий ғоя, авваломбор, ўзлигимизни, муқаддас анъаналаримизни англаш
туйғусини, халқимизнинг кўп асрлар давомида шаклланган эзга орзуларни,
жамиятимиз олдига бугун қўйилган олий мақсад ва вазифаларни қамраб олиши шарт;
иккинчидан, жамиятимизда бугун мавжуд бўлган хилма-хил фикрлар ва ғоялар,
эркин қарашлардан, ҳар қандай тоифалар ва гуруҳларнинг интилишлари ва умидларидан,
ҳар қандай инсоннинг эътиқоди ва дунёқарашидан қатъий назар, уларнинг барчасини
ягона миллий байроқ атрофида бирлаштирадиган, халқимиз ва давлатимизнинг
дахлсизлигини асрайдиган, эл-юртимизни энг буюк мақсадлар сари чорлайдиган
ягона ғоя бўлиши керак; учинчидан, миллий ғоямиз ҳар қандай миллатчилик
ва шунга ўхшаган унсурлардан, бошқа элат ва халқларни менсимаслик, уларни
камситиш кайфияти ва қарашларидан мутлақо холи бўлиши, қўшни давлат ва
халқлар, умуман жаҳон ҳамжамиятида, халқаро майдонда ўзимизга муносиб
ҳурмат ва иззат қозонишда пойдевор ва раҳнамо бўлиши даркор; тўртинчидан,
миллий ғоя биринчи навбатда ёш авлодимизни ватанпарварлик, эл-юртга садоқат
руҳида тарбиялаш, уларнинг қалбида инсонпарварлик ва одамийлик фазилатларни
пайванд қилишдек олийжаноб ишларимизда мададкор бўлиши зарур; бешинчидан, у
Ватанимизнинг шонли ўтмиши ва буюк келажакни узвий боғлаб туришга,
ўзимизни улуғ аждодларимиз боқий меросининг муносиб ворисилари деб ҳис қилиш,
шу билан бирга, жаҳон ва замоннинг умумбашарий ютуқларига эришмоққа йўл
очиб берадиган ва шу мақсадларга муттасил даъват қиладиган ғоя бўлиши керак.

Download 311.58 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   38




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling