1-модуль. Мустақилликка эришиш арафасида Ўзбекистондаги ижтимоий-сиёсий


Download 311.58 Kb.
bet21/38
Sana15.06.2023
Hajmi311.58 Kb.
#1486199
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   38
Bog'liq
Тарих

тўртинчидан, иқтидорли ўқувчилар ва уларнинг ўқитувчиларини
рағбатлантиришнинг мутлақо янги шакллари (фахрий ёрлиқ бериш билан
чекланмасдан катта миқдорда пул мукофотлари тўлаш) жорий этилди; бешинчидан,
ўрта махсус таълим тўлиқ ислоҳ қилинди, касбга тайёрлаш бўйича махсус таълим
муссасалари ташкил қилинди; олтинчидан, давлатимиз Раҳбарининг мамлакатда
таълим-тарбия тизимини янада такомиллаштириш, илм-фан соҳаси ривожини
жадаллаштиришга оид фармони лойиҳаси ишлаб чиқилиб, айни пайтда умумхалқ
муҳокамасидан ўтмоқда (Учинчи Ренессансга пойдевор).
Мамлакатда таълим тизимини ривожлантириш йўлида қилинаётган ғамхўрлик
туфайли ўтган қисқа даврда ўқувчи ўғил-қизлар бир қатор хорижий мамлакатларда
математика, кимё, биология, физика, информатика каби фанлар бўйича ўтказилган
нуфузли олимпиада, ижодий беллашувларда иштирок этиб, юқори натижаларни қайд этиб
келмоқдалар. Мустақиллик йилларида (1991-2017) халқаро фан олимпиадаларида
Ўзбекистон жамоаси таркибида жами 265 нафар ўқувчи қатнашиб, уларнинг 22 та
олтин, 53 та кумуш, 97 та бронза медали ва 100 дан ортиқ дипломларни қўлга
киритганлиги бунинг исботидир. Ўқувчиларимизнинг мусиқа соҳасидаги ютуқлари ҳам
йил сайин ошиб бормоқда. 2008 йилда бу йўналишда таҳсил олаётган 31 нафар
ўқувчимиз халқаро танловлар совриндори бўлган бўлса, 2020 йилда бу кўрсаткич
4 баробар ошди.
Ўзбекистон таълими ривожида давлат миқёсида турли тадбирларнинг амалга
оширилаётгани ҳам ижобий натижалар бермоқда. Олий ўқув юртлари талабалари орасида
юксак истеъдодли талабаларни саралаб олиш мақсадида нуфузли стипендияларнинг жорий
қилиниши, ёшларнинг изланишлари, ўз устида ишлашлари учун туртки бўлмоқда.
Шунингдек, мамлакатда ёш истеъдодларни қўллаб-қувватлаш мақсадида кўриктанловлар
ўтказилиб, уларга “Ниҳол” ва “Зулфия” Давлат мукофотларининг берилиши
анъанага айланди. Бу ҳам давлатнинг ёшларга бўлган ғамхўрлиги нишонасидир.
Таълим-тарбия соҳасини ислоҳ қилиш дастури ҳаётимизга муваффақиятли жорий
этилиши натижасида узлуксиз таълимнинг замонавий талабларга жавоб берадиган яхлит
тизими яратилди. Бу тизим таълим жараёнларининг барча босқичларини – мактабгача
ва мактаб таълимидан тортиб ўрта махсус, касб-ҳунар ва олий таълим бўғинини,
шунингдек, халқаро меёрларга мос ҳолда бевосита илмий даражаларини олиш учун
диссертация ҳимояларини назарда тутадиган олий таълимдан кейинги таълимни ўзига
қамраб олди. Таълим соҳасидаги ютуқларимизни, бу борадаги тажрибаларимизни энди
бошқа давлатлар ўрганмоқда. Бу борада 2012 йилнинг 17 февралида Тошкент
шаҳрида очилган “Юксак билимли ва интеллектуал ривожланган авлодни тарбиялаш –
мамлакатни барқарор тараққий эттириш ва модернизация қилишнинг энг муҳим
шарти” мавзуидаги халқаро конференцияни мисол қилиб кўрсатиш ўринли. Унда
БМТ, Осиё тараққиёт банки, Жаҳон банки, Ислом тараққиёти банки вакиллари,
дунёнинг 48 давлатидан таълим тизими раҳбарлари, олимлар ҳамда мутахассислар
иштирок этди. Мазкур халқаро конференция узлуксиз таълим ва ёш авлодни
баркамол этиб тарбиялашнинг миллий моделини яратишда Ўзбекистон тажрибасини
ўрганишга бағишланди. Конференция қатнашчиларининг якуний ҳужжатрезолюсиясида
“ХХИ аср – интеллектуал тафаккур асрида инсон капиталига инвестиция
йўналтиришни устувор вазифа сифатида танлаган мамлакатларгина юксак тараққиётга
эришиши мумкин. Фақат шундай жамиятгина замонавий таҳдид ва муаммоларни
энгиб ўтишга қодир бўлади”, “Узлуксиз таълим тизимини жорий этиш муносабати билан
“Билим – бутун ҳаёт давомида ҳар бир инсон учун” концепциясига асосланган
Кадрлар тайёрлаш миллий дастурини жорий этиш борасида Ўзбекистон тажрибасини
ўрганиш” лозимлиги қайд этилгани Ўзбекистон таълими соҳаси ютуқларининг жаҳонда
эътироф этилаётганлигидан дарак беради. Таълим ислоҳотлари натижасида эришган
ютуқларни дунёнинг 141 мамлакати орасида инсон капиталини ривожлантириш
даражаси бўйича Ўзбекистон 35-ўринни эгаллаётганлигидан, таълим тизимини
ривожлантириш даражаси бўйича эса 2-ўринда турганлигидан ҳам кўриш
мумкин.
Олий таълим тизимини янада такомиллаштириш борасида ҳам кўплаб ишлар
амалга оширилмоқда. Жумладан, 2017-2021 йилларда олий таълим тизимини комплекс
ривожлантириш дастури қабул қилинди. Ўзбекистонда кенг кўламли таълим ислоҳотлар
натижасида олий ўқув юртлари сони 2 марта ошди. Янги ташкил этилган институт ва
филиаллар ҳисобидан юртимиздаги олий таълим муассасалари сони 2021 йилга келиб 126
тага, шу жумладан, хорижий ОТМлар филиаллари 24 тага этди. 2021 йил олий таълимга
қабул параметрлари 2016 йилга нисбатан 2,5 баробарга ўсди, ёшларимизни олий
таълим билан қамраб олиш даражаси 9 фоиздан 25 фоизга этди. Эҳтиёжманд оилаларнинг
мингга яқин қизлари илк бор олий ўқув юртларига алоҳида давлат грантлари (4 фоиз)
асосида қабул қилинди.
Айтиш жоизки, давлатимизнинг доимий эътибори натижасида ўтган йиллар давомида
мамлакатда жаҳондаги нуфузли университетлар билан яқин ҳамкорлик алоқалари
ўрнатилди. Жумладан – И.М.Губкин номидаги Россия нефть ва газ давлат
университети, Италиянинг Турин политехника университети, Сингапур менежментни
ривожлантириш институти, Г.В.Плеханов номидаги Россия иқтисодиёт академияси,
М.В.Ломоносов номидаги Москва давлат университети, Буюк Британиянинг
Халқаро Вестминстер университети, Жанубий Кореянинг Инха университетининг
Тошкент шаҳридаги филиаллари ташкил этилди. 2017 йилнинг якунида Олмалиқ шаҳрида
Москва Пўлат ва қотишмалар институтининг, Тошкент шаҳрида эса АҚШнинг
Вебстер университетининг филиалларини ташкил этиш бўйича келишувларга эришилди.
Олий таълим муассасаларида иқтисодиётнинг реал секторидаги талаб ва эҳтиёждан келиб
чиқиб, сиртқи ва кечки бўлимлар очилди.
Ёшларимизга муносиб таълим бериш, уларнинг илм-фанга бўлган интилишларини
рўёбга чиқариш, мактабгача таълим тизимини ривожлантириш, ўрта ва олий ўқув
юртларининг моддий-техник базасини, илмий ва ўқув жараёнлари сифатини тубдан
яхшилаш мақсадида 2020 йил 23 сентябрь куни “Таълим тўғрисида” Ўзбекистон
Республикасининг Қонуни қабул қилинди. Унга биноан (7-модда) Ўзбекистон
Республикасида таълим қуйидаги турларда амалга оширилиши белгиланди, хусусан:
мактабгача таълим ва тарбия; умумий ўрта ва ўрта махсус таълим; профессионал
таълим; олий таълим; олий таълимдан кейинги таълим; кадрларни қайта тайёрлаш ва
уларнинг малакасини ошириш; мактабдан ташқари таълим. Шунингдек, мазкур
қонуннинг 9-моддасида умумий ўрта таълимнинг бошланғич (И-ИВ синфлар),
таянч ўрта таълим (В-ИХ синфлар), ўрта таълим (Х-ХИ синфлар) босқичлари
белгиланди. Бундан ташқари Қонуннинг 15-моддасида ишлаб чиқаришдан ажралган
ҳолда таълим олиш (кундузги), ишлаб чиқаришдан ажралмаган ҳолда таълим олиш
(сиртқи, кечки, масофавий), индивидуал таълим, оилада таълим олиш ва мустақил таълим
олиш, катта ёшдагиларни ўқитиш ва уларга таълим бериш, инклюзив таълим,
экстернат тартибдаги таълим, мудофаа, хавфсизлик ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш
фаолияти соҳасида кадрлар тайёрлаш каби таълим олиш шакллари ўз аксини топди.
Қонунда “умумий ўрта таълим умумий ўрта таълим ташкилотларида узлуксиз тарзда,
мажбурий бўлган ўн бир йил давомида амалга оширилади” деб белгилаб қўйилди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёэвнинг 2020 йил 29 декабрь куни
Олий Мажлисга Мурожаатномасида таълим-тарбия тизимига алоҳида эътибор қаратилди.
Мурожаатда айтилишича, келгуси йил якуни билан мактабгача таълим қамровини 65
фоизга, 2023 йил охирида эса 75 фоизга этказиш, бу ишларга бюджетдан 600 миллиард
сўм субсидия бериш ҳисобидан қўшимча равишда 2 мингта нодавлат боғча
ташкил этиб, хусусий сектор улуши 25 фоизга этказиш, 2021 йилда мактабга
таёрлашнинг бепул тизими билан 560 минг нафар 6 ёшли болалар ёки уларнинг 82
фоизини қамраб олиш, келгуси йили 30 та янги мактаб қуриш 320 та мактабни
таъмирлаш режалаштирилган.
Ушбу Мурожаатномада олий таълимнинг қамрови ва сифатини оширишга алоҳида
эътибор қаратилди. Мурожаатда айтилишича, кейинги йиллардан бошлаб олий таълимга
ажратиладиган давлат грантлари сони камида 25 фоизга оширилади. Олий ўқув юртларига
қабул қилишда эҳтиёжманд оилалар қизлари учун грантлар сони 2 баробарга
кўпайтирилиб, 2 мингтага этказилади. АЪло баҳоларга ўқиётган, ижтимоий ҳимояга
маҳтож қизлар учун махсус стипендиялар жорий этилади.
Хусусий олийгоҳларга зарур мутахассисларни тайёрлаш бўйича давлат
буюртмаси бериш тизими йўлга қўйилади. Олийгоҳлар ва таълим тизимининг қуйи
бўғинлари ўртасидаги узвийликни кучайтириш мақсадида 65 та академик лицей олий
уқув юртлари тасарруфига ўтказилади. Шунингдек, 187 та техникум ҳам ўз
йўналиши бўйича турдош олийгоҳ ва тармоқ корхоналарга бириктирилади. Нуфузли
хорижий университетлар, илмий ва иннавацион марказлар билан алоқаларни кучайтиришг,
улар билан кадрлар тайёрлаш бўйича ҳамкорликни янада кенгайтириш мақсадида
“Эл-юрт умиди” жамғармаси орқали этакчи хорижий олий уқув юртларининг
магистратура ва докторантурасида ўқишга юбориладиган ёшлар сони 5 баробарга
оширилади. Бу дастур орқали илк бор бакалавр йўналишида чет элларга 100 нафар
талабалар юборилади ва кейинги йилларда уларнинг сони 2-3 баробарга кўпайтирилади.

Download 311.58 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   38




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling