1-модуль. Мустақилликка эришиш арафасида Ўзбекистондаги ижтимоий-сиёсий
Қорақалпоғистон Республикаси сиёсий, ижтимоий, иқтисодий, маънавий ва
Download 311.58 Kb.
|
Тарих
2. Қорақалпоғистон Республикаси сиёсий, ижтимоий, иқтисодий, маънавий ва
маданий ҳаётида амалга оширилган ислоҳотлар . ХХ асрнинг бошларида Марказий Осиё халқлари сиёсий, иқтисодий ва маданий ҳаётида катта ўзгаришлар юз берди. 1924 йили Туркистон АССРнинг Амударё вилояти, Хўжайли ҳамда Қўнғирот туманлари ҳудудида Қозоғистон АССР таркибида Қорақалпоғистон Мухтор (Автоном) вилояти ташкил қилинди. Бутуниттифоқ Марказий Ижро Қўмитаси Президиуми 1932 йил 20 мартдаги қарори билан Қорақалпоғистон Мухтор вилояти Қорақалпоғистон Мухтор Республикасига айлантирилиб РСФСР таркибига киритилди. 1936 йил май ойида тайёрланган СССРнинг янги Конституцияси лойиҳасида Қорақалпоғистон Мухтор Республикасини РСФСР таркибидан чиқариб, Ўзбекистон ССР таркибига киритиш кўзда тутилди. 1937 йилнинг 12 февралда тасдиқланган Ўзбекистон ССР Конституциясида Қорақалпоғистон Мухтор Республикасининг Ўзбекистон ССР таркибига кирганлиги қонун билан мустаҳкамланди. СССР тарқалиб кетганидан сўнг мустақил Ўзбекистон таркибидаги суверен Қорақалпоғистон Республикаси мақомини олди. 1990 йил 14 декабрда Қорақапоғистон Республикаси Олий Кенгаши ўзининг ИВ сессиясида “Ўзбекистон Республикаси таркибида Қорақалпоғистон Республикаси Давлат суверенитети тўғрисида”ги Декларация қабул қилди. Мазкур Декларация 1991 йил 31 августда қабул қилинган “Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллиги асослари тўғрисида”ги Қонунда ўзининг ҳуқуқий асосини топиб, биринчи ва ўн эттинчи моддаларида Қорақалпоғистоннинг ҳудудий яхлитлиги ва мустақиллиги эътироф этилди. Қонунда Қорақалпоғистон ва Ўзбекистон ўртасидаги муносабатларни тенг ҳуқуқлилик, икки томонлама шартномалар, битимлар ва бошқа қонун актлари асосида мустаҳкамлаш кўрсатиб берилди. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 70-75-моддаларига асосланиб Қорақалпоғистон Республикаси Ўзбекистон Республикаси томонидан муҳофаза қилиниши, Қорақалпоғистон Республикасининг ҳудуди ва чегаралари угинг розилигисиз ўзгартирилиши мумкин эмаслиги, Қорақалпоғистон Республикаси ўз маъмурий-худудий тузилиши масалаларини мустақил ҳал қилиши, Қорақалпоғистон Республикаси Ўзбекистон Республикаси таркибидан Қорақалпоғистон Республикаси халқининг умумий референдуми асосида ажралиб чиқиш ҳуқуқига эгалиги, Ўзбекистон Республикаси билан Қорақалпоғистон Республикасининг ўзаро муносабатлари Ўзбекистон Республикаси ва Қорақалпоғистон Республикаси ўртасида Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси доирасида тузилган шартномалар ва битимлар билан тартибга солинади деб белгилаб қўйилди. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 21-моддасига асосан Қорақалпоғистон Республикаси фуқароси айни пайтда Ўзбекистон Республикаси фуқароси ҳисобланади. Бу қорақалпоқ халқига Ўзбекистон халқларининг барча ҳуқуқлардан фойдаланиш имконини беради. Уларнинг ҳақ-ҳуқуқлари ва эркинликларини кафолатлайди. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси Қорақалпоғистон Республикаси тараққиёти учун қатор имкониятлар беради. Масалан, Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 77-моддасига биноан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати аъзолари Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, вилоятлар, туманларо ва шаҳарлар давлат ҳокимияти вакиллик органлари депутатларининг тегишли қўшма мажлисларида мазкур депутатлар орасидан яширин овоз бериш йўли билан Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридан тенг миқдорда – олти кишидан сайланади деб белгиланган бўлса, 86- моддага биноан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати Раиси ўринбосарларидан бири Қорақалпоғистон Республикасининг вакили ҳисобланади. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 98-моддасига биноан Қорақалпоғистон Республикаси ҳукумати раҳбари лавозими бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси таркибига киради. 107-моддага биноан эса, Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди, Олий суди таркибига Қорақалпоғистон Республикасининг худди шундай ҳуқуқ органлари киради. Суд ҳужжатлари ўзбек тили билан бирга қорақалпоқ тилида ҳам олиб борилади (115-модда). Қорақалпоғистон Республикаси Олий Кенгаши ўзининг ХИИ сессиясида (1993 йил 9 апрель) Қорақалпоғистон Республикаси Конституциясини қабул қилди. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 71-моддасига биноан Қорақалпоғистон Республикасининг Конституцияси Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига зид бўлиши мумкин эмас. Қорақалпоғистон Республикаси суверен республика сифатида барча атрибутларига эга. 1992 йил 14 декабрда Қорақалпоғистон Республикаси Олий Кенгашининг ХИ сессиясида Қорақалпоғистон Давлат байроғи, 1993 йил 9 апрелда Қорақалпоғистон Республикаси Олий Кенгашининг ХИИ сессиясида Давлат герби, 1993 йил 4 декабрда Қорақалпоғистон Республикаси Олий Кенгашининг ХИВ сессиясида Давлат мадҳияси тасдиқланди. Қорақалпоғистон Республикаси Конституциясига асосан Республика парламенти Қорақалпоғистон Республикаси Жўқарғи Кенгеси деб аталди. Жўқорғи Кенгес Раис, унинг ўринбосарлари, мандат комиссияси, 8 та қўмита аъзолари ва депутатлардан иборатдир. Жўқорғи Кенгес Раиси қошида доимий ҳаракатдаги Кенгаш ташкил қилинган булиб, унинг таркибига Жўқарғи Кенгес Раиси, раис ўринбосарлари, Вазирлар Кенгаши раиси, мандат комиссияси ва қўмита раислари киради. Республиканинг олий ижроия ҳокимияти Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси томонидан тасдиқланган Вазирлар Кенгаши ҳисобланади. Республика Вазирлар Кенгаши таркибига Кенгашининг Раиси, Раиснинг ўринбосарлари, вазирлар, давлат қўмиталари раислари, йирик концерн ва бирлашмалар раҳбарлари киради. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг Раиси ўз вазифасига кўра Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг таркибига киради. Ўзбекистон Республикаси пойтахти Тошкент шаҳрида, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида Қорақалпоғистон Республикасининг доимий ваколатхонаси фаолият кўрсатади. Мамлакатимизнинг шимолий минтақаси – Қорақалпоғистон Республикасида ҳам мустақиллик йилларида кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилди. Ҳудудни ижтимоийиқтисодий ривожлантириш, аҳоли фаровонлигини юксалтиришга қаратилган алоҳида эътибор юксак самаралар берди. Пухта ўйланган, боқичма-босқич амалга оширилаётган изчил ислоҳотлар туфайли Қорақалпоғистон Республикаси оддий аграр ўлкадан замонавий ишлаб чиқариш ва ижтимоий-иқтисодий инфратузилмаси, транспорткоммуникация тармоқлари ривожланган минтақага айланди. Мустақиллик йилларида бу заминда амалга оширилган улкан бунёдкорлик ишлари, рўй берган ўзгариш ва янгиланишлар ҳақида узоқ гапириш мумкин. Хусусан, Марказий Осиёда ягона, саҳро бағридаги мўъжиза – Қўнғирот сода заводи, Хўжайли шиша заводи, “Марказий Осиё безак тошлари” қўшма корхонаси, Қўнғирот карбид, Нукус мармар ва кАбельь заводлари, Ўрга газ кони, “Элтекс” ва “Катекс” каби замонавий ишлаб чиқариш объектлари, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, Тошкент ахборот технологиялари университитетининг Нукус филиали, Олимпия захиралари коллежи бинолари, ўнлаб умумтаълим мактаблари, лицей ва коллежлар, болалар спорти мажмуаси, болалар мусиқа ва санъат мактаблари. Бундай муҳташам иншоотлар истиқлол шарофати туфайли барпо бўлди. Эр ости бойликларини излаш, қазиб олиш ва улардан самарали фойдаланишга ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда. Хорижлик шериклар билан “Жел”, “Ғарбий Орол” каби истиқболли конлар очилди. “Устюрт ва Орол денгизи атрофларида геофизика ишларини амалга оширишни кучайтириш” дастури ишлаб чиқилди. Унга кўра, Устюрт кенгликларида сейсмик тадқиқотлар жадал олиб борилмоқда. Айниқса, “Ўзбекгеофизика” акциядорлик жамиятининг “Устюрт геофизика экспедицияси” филиали жамоасининг сай-ҳаракатлари таҳсинга муносиб. Ҳозир кунига 45 минг кубометр газ бераётган “Тиллали”, “Сайхун”, “Инъом”, “Арслон” сингари янги конлар ана шу экспедиция изланишларининг самарасидир. Бугун дунё халқларининг эътиборини тортаётган Устюрт газ-кимё мажмуаси барпо этилди. Асрлар оша қақраб ётган бепоён даштда улкан ишлаб чиқариш қуввати қад ростлади. Корхона жаҳоннинг нуфузли нашрлари томонидан 2012 йилнинг энг яхши лойиҳаси, деб топилди. 2014 йили нуфузли “Инфраструcтуре Жоурнал” халқаро нашри мазкур лойиҳа қурилишини “2014 йилнинг нефть-газ соҳасидаги энг йирик битими”, деб эълон қилди. Умумий қиймати 4 миллиард АҚШ долларини ташкил этган бу машҳур лойиҳа амалга оширилиши мамлакатимиз саноати ривожини янги босқичга кўтариши шубҳасиз. Ҳозир бу эрда йилига 4,5 миллиард кубометр газ қайта ишланмоқда. Бунинг самарасида халқимиз эҳтиёжи ва экспорт учун 3,7 миллиард кубометр газ, 387 минг тонна полиэтилен, 83 минг тонна полипропилен, 102 минг тонна пиролиз дистилляти ва бошқа қимматбаҳо маҳсулотлар ишлаб чиқарилмоқда. Ижтимоий-иқтисодий соҳадаги ўткир масалалар, аҳоли турмушидаги қийинчиликлар босқичма-босқич бартараф этиб борилди. Масалан, истиқлолнинг дастлабки йилида минглаб аҳолини ичимлик суви билан таъминлаган 243 километрлик Туямўйин- Нукус-Чимбой-Тахтакўпир сув тармоғи, 2000 йили Нукус шаҳрини Хўжайли тумани билан боғловчи янги кўприк, 2001 йилда Нукус-Султон Увайстоғ- Мискин-Учқудуқ-Тинчлик-Навоий темир йўли ишга туширилди. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бўйича 2013-2017 йилларга мўлжалланган дастури бу борадаги ишларни янги босқичда давом эттиришда муҳим аҳамият касб этаётир. Дастурда Оролбўйини экологик соғломлаштириш ишларига алоҳида эътибор қаратилган. Хусусан, чўлланишнинг олдини олиш, Орол денгизининг қуриган ҳудудларида сунъий ўрмонлар барпо этиш учун кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда. Дастурга кўра, мазкур ишларга 89,39 миллиард сўм, 1635,55 миллион АҚШ доллари ва 57,63 миллион эвро маблағ йўналтирилди. Халқаро Оролни қутқариш жамғармаси Нукус филиали томонидан 2014 йилда Мўйноқ туманида, Орол денгизининг Ахантай қисмида 1500, Оққум қисмида 34 гектарлик саксовулзор – сунъий ўрмон барпо этилди. Айни пайтда халқаро ташкилотлар билан ҳамкорликда 90 миллион АҚШ доллари миқдоридаги лойиҳа асосида Орол денгизининг қуриган қисмида чўлланишдан ҳимояловчи митти ўрмонлар бунёд этишга киришилаётгани ҳам ҳудуд аҳолиси турмуш фаровонлигини юксалтириш борасидаги эзгу ишларнинг давомидир. Бугунги кунда Қорақалпоғистон Республикаси иқтисодиётининг жадал суръатлар ва мутаносиб равишда ривожланиши натижасида аҳоли турмуш даражаси ҳамда сифатини изчил ошириш учун мустаҳкам замин яратилмоқда. Хусусан, сўнгги этти йил мобайнида ялпи ҳудудий маҳсулот ҳажми 1,6 мартага ортди. Бюджет ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи, пенция ва стипендиялар ўтган давр мобайнида 2,5 баробар, аҳоли жон бошига реал даромадлар эса 3,3 баробарга кўпайди. Қорақалпоғистонда иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш борасида олиб борилаётган ишларнинг давом эттирилиши самараси ўлароқ, 2017-2021 йиллар мобайнида ҳам макроиқтисодий кўрсаткичларнинг барқарор ўсиш суръатларининг давом эттирилиши кўзда тутилмоқда. Албатта, бу вазифаларнинг амалга оширилиши учун айрим соҳалардаги тугалланиши лозим бўлган ишларни якунлаш ҳамда иқтисодиёт тармоқларида белгиланган тадбирларни ўз вақтида бажарилишини таъминлаш лозим бўлади. Бугунги кунда Қорақалпоғистон Республикаси ялпи ҳудудий маҳсулотида саноатнинг улуши 23 фоизни ташкил этиб, тармоқда мавжуд имкониятлардан янада тўлароқ фойдаланиш талаб этилади. Шу ўринда таъкидлаш жоизки, 2021 йилга қадар энергетика саноатида йирик лойиҳалардан бири бўлган Хўжайли туманида жойлашган “Тахиатош иссиқлик электр станцияси”да режалаштирилган жами 678,2 млн. долларлик инвестиция киритиш ҳисобига, қўшимча қуввати 230-280 МВтли 2 та буғ-газ қурилмаларини қуриш орқали модернизация ишлари якунланди. Бу Нукус шаҳри, Амударё, Беруний, Тўрткўл, Хўжайли ва Қўнғирот туманларидаги 100 тадан зиёд саноат корхоналарини электр энергияси билан узлуксиз таъминлаш ҳамда янги ишлаб чиқариш қувватларини яратиш учун имкон беради. Хусусан, 2017–2021 йиллар давомида: – кореянинг “Самсунг инжиниринг” компанияси билан биргаликда умумий қиймати 300,0 млн. долларни ташкил этувчи “Янги пиролиз углеводородлари заводини қурилиши (дистиллят пиролиз – “Ўз Кор Газ Кемикал” ҚК)” лойиҳаси амалга оширилиши ҳамда бунинг натижасида 200 тадан зиёд янги иш ўринлари ташкил этилиши мўлжалланмоқда; – қиймати 232,0 млн. доллардан иборат бўлган “Сургил конини жойлаштириш (ИИ – босқич)” ҳамда қиймати 293,94 млн. долл. ташкил этувчи “Шарқий Бердақ ва Шимолий Бердақ конларини сиқув компрессор станцияси қуриш орқали қайта жойлаштириш” лойиҳалари амалга оширилади; – “Ўзфармсаноат” концерни иштирокида Нукус шаҳрида “Нукус мед тех” МЧЖ ва “Мустафа фарм” МЧЖда инфузион система, инсулин шприцлари, жарроҳлик латекс қўлқоплари ва бошқа маҳсулотлар тайёрлаш лойиҳалари фойдаланишга тоширилиб, 300 дан зиёд янги иш ўринлари яратилади; – Кегейли туманида “Ўзбекозиқовқатхолдинг” компанияси иштирокида гўштни қайта ишлаш орқали дудланган гўшт ва балиқ консервалари тайёрлаш лойиҳасини амалга ошириш режалаштирилмоқда; – “Ўзқурилишматериаллари” АЖ иштирокида Қораўзак туманида “Каракалпак Цемент” МЧЖда цемент ишлаб чиқариш лойиҳалари ишга туширилиб, 200 та янги иш ўринлари ташкил этилиши режалаштирилмоқда; – “Ўзбекенгилсаноат” АЖ иштирокида Чимбой туманида “Асака банк” АТБ имтиёзли кредитлари ҳисобига ип-калава бўяш, трикотаж мато ва тайёр тикувчилик маҳсулотлари, Беруний туманида “Жайҳун дарё текстиль” МЧЖда ТИФ “Миллий банк” имтиёзли кредитлари ҳисобига ип-калава, бўялган ип-калава ва пайпоқ маҳсулотлари, Хўжайли туманидаги “Элит стар текстиль” МЧЖда “Ўзсаноатқурилишбанк” АТБ имтиёзли кредитлари ҳисобига ип-газлама маҳсулотлари, Тўрткўл туманидаги “Тўрткўл асака текстиль” МЧЖда “Асака банк” АТБ имтиёзли кредитлари ҳисобига ип-калава ва трикотаж мато каби экспортбоп текстиль маҳсулотларини тайёрлаш режалаштирилиб, бунинг ҳисобига жами 1200 тадан зиёд иш ўринлари яратилиши кўзда тутилмоқда. Шу ўринда саноат кооперацияси асосида тайёр маҳсулотлар, бутловчи буюмлар ва материаллар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштиришни янада чуқурлаштириш мақсадида 2017–2021 йилларда жами 38 та лойиҳа амалиётга татбиқ этилиб, 55,4 млрд. сўмлик импорт ўрнини босувчи саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарилади. Ўз навбатида юқоридаги лойиҳаларнинг бажарилиши ҳамда саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш соҳасига қаратилаётган эътибор натижасида келгуси беш йилда энгил саноат соҳаси – 22,0 фоиз, озиқ-овқат саноати – 32,0 фоиз, қурилиш саноати – 12,0 фоиз, кимё ва нефть кимёси саноати – 23,0 фоиз ҳамда машинасозлик ва метални қайта ишлаш саноати – 13,0 фоизга ўсишига замин яратилади. Юқорида таъкидланган амалий чора-тадбирлар самарадорлигини ошириш мақсадида ҳар бир туман ва шаҳарнинг саноат соҳасидаги мавжуд захираларидан тўлақонли фойдаланиш орқали ҳудуднинг нефть-кимё, қурилиш материаллари, чорвачилик ва қишлоқ хўжалик маҳсулотларини қайта ишлаш каби йўналишларга алоҳида эътибор қаратилиши кўзда тутилмоқда. Умуман олганда, Қорақалпоғистоннинг 2017–2021 йиллардаги саноат салоҳиятини ривожлантириш бўйича жами 880 та, қиймати 2,9 трлн. сўм бўлган лойиҳаларни амалиётга татбиқ этиш белгиланган бўлиб, истеъмол молларини тайёрлаш ҳажмини 2016 йилда кутилаётган 1236,5 млрд. сўмдан 2021 йилда 2058,5 млрд. сўмгача этказиш режалаштирилмоқда. Бу эса ўртача аҳоли жон бошига ҳисоблаганда саноат маҳсулотлари ҳажмини 2016 йилда кутилаётган 2249,5 минг сўмдан 2021 йилда 3872 минг сўмгача ўсишини таъминлаши мўлжалланмоқда. Шу билан бирга, келгусида қуйидаги асосий вазифаларнинг ижросини таъминлашга ҳам алоҳида эътибор берилишини мақсадга мувофиқ. Download 311.58 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling