1-модуль. Мустақилликка эришиш арафасида Ўзбекистондаги ижтимоий-сиёсий
Ўзбекистон Республикасидаги ижтимоий ўзгаришлар
Download 311.58 Kb.
|
Тарих
2. Ўзбекистон Республикасидаги ижтимоий ўзгаришлар.
Ўзбекистон мустақилликка эришгандан сўнг, жамиятда бозор иқтисодиётига ўтиш жараёнида аҳолини ижтимоий ҳимоясини таъминлаш давлат сиёсатининг бош йўналиши бўлиб қолди. Бинобарин, мамлакатда ўтказилаётган барча ислоҳотларнинг асл мақсади инсонга муносиб турмуш шароитларини вужудга келтиришдир. Шунинг учун ҳам Ўзбекистоннинг янгиланиш ва таракққиёт йўлига асос қилиб олинган “Ўзбек модели”нинг муҳим қисми аҳолини кучли ижтимоий ҳимоялаш эканлиги ҳам шу билан боғлиқ. Ўзбекистон хукумати ана шу “Ўзбек модели” тамойиллари асосида ўтиш даврида аҳолини ижтимоий ҳимоялаш юзасидан зарур чоралар кўрди. Бу чоралар одамларнинг турмуш даражасини кескин пасайиб кетишининг олдини олишда муҳим рол ўйнади ҳамда республикада осойишталик ва барқарорликни сақлаш омили бўлди. Аҳолини ижтимоий ҳимояланишнинг бошланғич босқичида (1991 - 1995 йиллар) асосий озиқ-овқат маҳсулотлари ва ноозиқ-овқат молларини истеъмол қилиш кескин камайишининг, оммавий ишсизлик пайдо бўлишининг олдини олишга, аҳоли турмуш даражасининг кескин тушиб кетишига йўл қўймасликка, ижтимоий соҳалар, яъни соғлиқни сақлаш, таълим, фан ва маданият тармоқлари доимий ишлашини таъминлашга муваффақ бўлинди. Бандлик соҳасида кафолатлар сақлаб қолиниши, иш билан таъминлашни қўллаб-қувватлашда ва аҳоли даромадларини шакллантирилишида либерал сиёсат юритилиши билан ҳал этилди. Аҳолини иш билан таъминлаш ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат сиёсати даражасига кўтарилди. Бу даврда ҳукумат қуйидаги чора-тадбирларни амалга оширди, хусусан: биринчидан, норентАбель ишлаб чиқаришлардан ишчиларни бўшатишдаги сиёсат ва ялпи ишсизликнинг олдини олиш; иккинчидан, уй-жойнинг хусусийлаштирилиши, қишлоқ аҳолисига томорқалар ажратилиши, хусусий тадбиркорликнинг ривожланиши ва аҳоли даромадлари ўсишида янги манбаларнинг шаклланиши; учинчидан, хукуматнинг маошни индексациялаши. Компенсациялар, имтиёзлар, дотациялар ва истеъмол субсидияларини бериш орқали қўллаб-қувватлаш тизимининг тадбиқ этилиши; тўртинчидан, инсонларнинг шахсий хавфсизлигини таъминлаш, жиноятчилик, наркобизнес, терроризм ва коррупция хавфи орттишининг олдини олишни кучайтириш. Ишсизликнинг кескин ўсишига йўл қўймаслик мақсадида меҳнат биржаларининг кўп тармоқли тизимини (мустақилликнинг дастлабки йилларида республиканинг барча шаҳар ва туманларида 240 та меҳнат биржаси ташкил этилган) йўлга қўйиш, ишга талаби бор фуқароларни ҳисобга олиш механизми, аҳолини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш, ижтимоий ишлар институтини ташкил этиш ва ишсизлик бўйича нафақалар тўланиши каби ташкилий-иқтисодий усуллардан кенг фойдаланилди. Бундан ташқари, иш билан таъминлаш бўйича ҳудудий дастурлар ишлаб чиқилди ва амалга оширилди. Давлатнинг ижтимоий-иқтисодий, миллий ва демографик хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда истеъмол бозорлари ҳимояси ва давлатнинг истеъмол хавфсизлигига асос солинди. Асосий озиқ-овқат ва истеъмол молларининг кескин камайиб кетишига йўл қўймаслик учун чегараланган маҳсулотларни нормалаштирилган тизими ишлаб чиқилди. Шунинг дек, ҳимоя чораси сифатида истеъмолчиларга субсидиялар бериш тизимидан ва истеъмол бозоридаги асосий озиқ-овқат товарлари мамлакатдан ташқарига чиқиб кетишидан ҳимоялашнинг турли шаклларидан кенг фойдаланилди. Нархларни эркинлаштириш шароитида аҳолининг харид қобилиятини ҳимоя қилиш учун бу чоралар жуда муҳим аҳамият касб этди. Бу сиёсат ўтиш даврининг энг мураккаб – бошланғич даврларида ижтимоий соҳадаги асосий мақсад ва вазифаларни амалга оширишга кўмак берди. Бу давр ичида Ўзбекистон Республикаси аҳолисининг ижтимоий таъминоти ҳамда ҳимоясининг ҳуқуқий асослари яратилди. Ўзбекистон Республикаси асосий қонуни – Конституцияси, “Ўзбекистон Республикасида ёшларга оид давлат сиёсатининг асослари тўғрисида”, “Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида”, «Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги тўғрисида», “Таълим тўғрисида”, “Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида”, “Давлат уй-жой фондини хусусийлаштириш тўғрисида”, “Фуқароларнинг давлат пенция таъминоти тўғрисида” бир қатор ижтимоий муҳим қонунлар қабул қилинди. Шундай қилиб аҳолини ижтимоий ҳимоясини таъминлашнинг биринчи босқичида амалга оширилган чора-тадбирлар натижасида ялпи ишсизлик ҳамда аҳоли турмуш даражасининг кескин пасайиб кетишининг олди олинди, хукумат томонидан қишлоқ аҳолисига ҳусусий томорқаларнинг ажратилиши билан бозор типидаги юқори самарали томорқа хўжаликларини ташкил этиш имконини яратди. Аҳолини ижтимоий ҳимоялашнинг иккинчи босқичида (1996-2003 йиллар) иш билан таъминлаш, аҳоли даромадларини ошириш, инсон капитали салоҳиятини ошириш ижтимоий сиёсатнинг устувор йўналишларига айланди. Нархлар ўсиши муносабати билан маошларни индексациялаш сони кескин камайди. Индексация фақатгина бюджет ташкилотлари соҳасига қўлланила бошланди. Истеъмол субсидиялари коммунал хизматларининг айрим турларигагина сақлаб қолинди. Даромадлар даражаси пенция ва стипендиялар, бюджет соҳаси ходимларининг ойлик маошларини доимий ошириш (энг кам иш хақи 250 сўмдан (1996 й.) 6500 сўмгача (2004 й.), яъни 24 марта оширилди, кам таъминланган оилаларга ва болали оилаларга манзилли ижтимоий ёрдам бериш, ишсизларга модий ёрдам кўрсатиш, жисмоний шахсларни даромадларини прогрессив ўсувчи ставкаларда солиққа тортиш каби элементларни ўз ичига олган механизм орқали бошқарилди. Бу босқичда меҳнатга лаёқатли аҳолини иш билан таъминлаш, янги иш жойларини яратиш, қишлоқ жойларида фаолият турларини кенгайтиришга йўналтирилган истиқболли ҳудудий дастурлар қабул қилинди. Аҳолини иш билан таъминлашнинг мазкур механизми иш билан таъминлаш соҳасидаги тактик вазифа – ишсизлик суръатлари ўсишини камайтиришни таъминлади. Қишлоқ аҳолиси турмуш даражасини яхшилаш мақсадида қишлоқ аҳолисини ичимлик суви ва табиий газ билан таъминлаш дастури ишлаб чиқилди ва тадбиқ этилди. Ушбу даврда аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини янада қўллаб қувватлаш мақсадида йиллик давлат дастурлари амалга оширилди. Булар қаторида “Инсон манфаатлари йили”, “Оила йили”, “Аёллар йили”, “Соғлом авлод йили”, “Она ва бола йили”, “Қарияларни қадрлаш йили”, “Обод маҳалла йили” каби давлат дастурлари ижтимоий сиёсатнинг янада кучайишида алоҳида ўрин тутди. 1997 йилдан бошлаб, ижтимоий соҳанинг барча тармоқларида ижтимоий дастурлар тизими амалга оширила бошлади. Таълим соҳасида бу кадрлар тайёрлаш миллий дастури бўлиб, натижада мактаблар, академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежлари қурилди ва капитал таъмирланди. Ўқув бинолари замонавий жиҳозлар, ўқув қуроллари, компьютер синфлари билан таъминланган. Янги миллий таълим стандартлари, дарсликлар ишлаб чиқилди ва тадбиқ этилди. Бу тадбирларнинг амалга оширилиши учун ҳар йили давлат бюджетининг ижтимоий соҳага йўналтирилган қисмининг деярли ярми сарфланди. Соғликни сақлашни ислоҳ қилиш Давлат дастури катта ижтимоий аҳамиятга эга бўлди, бу дастур асосида тиббий хизмат кўрсатиш тизими қайта кўриб чиқилди, қишлоқ жойларда соғликни сақлашнинг бирламчи бўғини ислоҳ қилинди, оналик ва болаликни ҳимоя қилиш тизими яхшиланди. Шундай қилиб аҳолини ижтимоий ҳимоясини таъминлашнинг иккинчи босқичида амалга оширилган чора-тадбирлар натижасида аҳоли асосий қисмининг даромадлари ҳамда ўрта табақа улушининг ўсишига эришилди, таълимнинг миллий модели ишлаб чиқилди, умумий, ўрта ва ўрта-махсус касб-ҳунар таълим қамрови кенгайди, соғликни сақлашнинг миллий модели шакллантирилди, аҳолининг демографик ҳусусиятлари ва соғлиғи яхшиланди, Аҳолининг, айниқса қишлоқ жойларда яшовчиларнинг, ичимлик суви ва табиий газ билан таъминланганлик даражаси ошди. 1997-2003 йилларда аҳолининг ичимлик суви билан таъминланганлик даражаси 36,8 фоиздан 47 фоизга, хусусан, қишлоқ жойларда 36,8 фоиздан 47 фоизга, табиий газ 69 фоиздан 78,3 фоизгача этди. Аҳолини ижтимоий ҳимоялашнинг учинчи босқичда, 2004 йилдан бошлаб иқтисодиётда, банк тизимида, солиқ-бюджет сиёсатида ўтказилган институционал ва тузилмавий ислоҳотлар натижасида кичик бизнес ва ҳусусий тадбиркорликни қўллабқувватлашга, янги иш жойларини яратиш ҳамда аҳоли даромадлари ўсишига қаратилган чора-тадбирлар амалга оширилди. Ушбу даврда аввалги йиллардаги каби аҳолининг ижтимоий ҳимоясига йўналтирилган йиллик давлат дастурлари жамият тараққиёти ва аҳоли фаровонлигининг сифат кўрсаткичлари ошишига хизмат қилди. Бундай дастурлар қаторидан “Меҳр ва мурувват йили”, “Сиҳат-саломатлик йили”, “Ҳомийлар ва шифокорлар йили”, “Ижтимоий ҳимоя йили”, “Ёшлар йили”, “Қишлоқ тараққиёти ва фаровонлиги йили”, “Баркамол авлод йили”, “Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик йили”, “Мустаҳкам оила йили”, “Обод турмуш йили” ҳамда бошқа давлат дастурлари аҳолини ижтимоий ҳимоясида муҳим ўринни эгаллади. Мамлакатимиз ривожланишида 2008 йилдан бошланган жаҳон молиявийиқтисодий инқирози даври алоҳида ўрин тутади. Ўзбекистон Республикасида 2009 йили қабул қилинган инқирозга қарши чора-тадбирлар дастури доирасида бир қатор инвестицион дастурлар амалга оширилиши натижасида, аҳоли бандлиги ва унинг даромадлари ўсишига, ижтимоий инфраструктура ва хизматлар соҳасининг ривожланишига, аҳолининг ўз-ўзини бошқариш органлари орқали манзилли ижтимоий ҳимоя қилиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. Бу босқичда энг асосий эътибор таълим ва соғликни сақлаш соҳаларида барчага тенг имкониятлар яратиш ва мазкур хизматларнинг сифатини ошириш ва ёшларнинг меҳнат бозорида фаол иштирокини таъминлашга харакат қилинди. Таълим тизими ислоҳотлари суръатлари ва жараёнини бошқарувчи бир қатор ҳуқуқий ҳужжатлар, хусусан, 5та ихтисослаштирилган дастур, жумладан, “2004-2009 йилларда мактаб таълимини ривожлантириш давлат умуммиллий дастури”, “Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими тизими педагог ва муҳандис-педагог кадрларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш Дастури”, “2005-2009 йилларда умумтаълим мактаблари учун дарсликлар ва ўқув-методик қўлланмалар нашр этиш дастури”, “Болалар мусиқа ва санъат мактабларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ва уларнинг фаолиятини янада яхшилаш бўйича 2009-2014 йилларга мўлжалланган давлат дастури”, “2011-2016 йилларда олий таълим муассасаларининг моддий-техника базасини модернизация қилиш ва мутахассислар тайёрлаш сифатини тубдан яхшилаш дастури” кабилар қабул қилинди. Соғликни сақлашда ҳам миллий устувор вазифаларни бажариш учун қатор ҳуқуқий-меёрий ҳужжатлар қабул қилинди, буларга Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ қилишни янада чуқурлаштириш ва уни ривожлантириш давлат дастурини амалга оширишнинг асосий йўналишлари тўғрисида”ги Фармони, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Соғлиқни сақлаш муассасаларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш тўғрисида”ги қарори, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ қилишни янада чуқурлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги, ҳамда “Таълим муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш жамғармасини Таълим ва тиббиёт муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш жамғармаси этиб қайта ташкил қилиш тўғрисида”ги қарорлари алоҳида аҳамият касб этди. 2016 йил 7 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 24 йиллигига бағишлаб ўтказилган тантанали маросимда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёэвнинг таклифи билан 2017 йилга “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили” деб ном берилди. 2017 йилда “Инсон манфаатлари ҳамма нарсадан улуғ” деган ғоя асосида катта ишлар амалга оширилди. Давлатимиз раҳбари Ш.М.Мирзиёэв ташаббуси асосида 2017–2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг 5 та устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси қабул қилиниб, унда аҳоли бандлиги ва реал даромадларини изчил ошириш, аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш ва соғлиқни сақлаш тизимини такомиллаштириш, арзон уй-жойлар барпо этиш бўйича мақсадли дастурлар назарда тутилди. Дастур асосида аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш ва эҳтиёжманд оилаларни моддий қўллаб-қувватлаш мақсадида “Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракати ташкилд этилди. Моддий ёрдам ва кўмакка муҳтож оилаларнинг рўйхатлари (“темир дафтар”) шакллантирилиб, 1,7 миллион нафардан ортиқ бўлган 400 мингдан кўпроқ оилаларга республика бюджетидан бир марталик моддий ёрдам кўрсатилди. Шундай қилиб аҳолини ижтимоий ҳимоясини таъминлашнинг учинчи босқичида аҳоли турмуш даражасини хизматлар соҳасини ривожлантириш орқали яхшиланиши, унинг товар ва хизматларга ўсиб келаётган талабини қондириш ҳамда яшаш стандартларини яхшилаш учун кенг имкониятлар яратилди. Аҳолининг демографик хусусиятларини яхшиланиши – ижтимоий аҳамиятга эга бўлган касалликлар ҳолатининг камайиши (инфекцион касалликлар, туберкулез ва бошқалар), ўлим даражаси пасайди ва аҳоли яшаш давомийлиги ўсди. Download 311.58 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling