1. Молия / Суғурта]


Суғурта полисида кўрсатилган ҳайдовчининг ёши ва касбига оид маълумотлар


Download 1.1 Mb.
bet17/21
Sana10.01.2023
Hajmi1.1 Mb.
#1086268
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   21
Bog'liq
141 24.06.2008

Суғурта полисида кўрсатилган ҳайдовчининг ёши ва касбига оид маълумотлар

КВЗ коэффициенти

22 ёшгача

1,0

22 ёшдан катта

1,0

(9-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 16 мартдаги 222-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.03.2019 й., 09/19/222/2772-сон — 2019 йил 17 июндан кучга киради)
II. Суғурта тарифи таркиби

Кўрсаткичлар

%

Суғурта мукофотининг брутто-ставкаси

100

Нетто-ставка (мажбурий суғурта шартномаси бўйича жорий суғурта тўловларини таъминлашга мўлжалланган брутто-ставканинг бир қисми)

75

Транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш харажатлари:

25

шу жумладан суғурта ҳодисалари содир бўлишининг олдини олиш ва огоҳлантириш бўйича олдини олиш чора-тадбирлари захирасига ажратмалар

5

Изоҳ: Огоҳлантирувчи чора-тадбирлар захираси маблағларидан суғурталовчи томонидан белгиланган тартибда тасдиқланган огоҳлантириш чора-тадбирлари захираси тўғрисидаги низомда назарда тутилган мақсадлар учун фойдаланилади.
III. Суғурта мукофотини аниқлашда суғурталовчилар томонидан суғурта тарифларини қўллаш тартиби
Мажбурий суғурта шартномаси бўйича тўланиши керак бўлган суғурта мукофоти миқдори суғурта пули (СС), йиллик базавий ставка (ТБ) ва Транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш қоидаларига мазкур илованинг I бўлимида кўрсатилган суғурта мукофотларининг тегишли коэффициентларини кўпайтириш йўли билан аниқланади.
1. Транспорт воситаларини бошқаришга қўйилган шахслар сони чекланмаслиги шарти билан транспорт воситалари эгалари учун мажбурий суғурта шартномаси бўйича тўланиши керак бўлган суғурта мукофоти миқдори қуйида кўрсатилган формулаларга мувофиқ аниқланади:
а) 1 йилга транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлиги мажбурий суғурта шартномаси тузишда:
ПР = СС х ТБ х КТ х КБО / 100;
б) транспорт воситасидан мавсумий фойдаланиш ҳисобга олинган ҳолда транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлиги мажбурий суғурта шартномасини тузишда:
ПР = СС х ТБ х КТ х КБО х КС / 100;
в) транспорт воситасидан мавсумий фойдаланиш ҳисобга олинган ҳолда хорижий давлатларда рўйхатдан ўтказилган ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудида вақтинча фойдаланилаётган транспорт воситалари эгаларининг, шунингдек рўйхатдан ўтказиш жойига бораётган транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлиги мажбурий суғурта шартномасини тузишда:
ПР = СС х ТБ х КТ х КБО КП / 100.
2. Транспорт воситаларини бошқаришга қўйилган шахслар сони чекланиши шарти билан транспорт воситалари эгалари учун мажбурий суғурта шартномаси бўйича тўланиши керак бўлган суғурта мукофоти миқдори қуйида кўрсатилган формулаларга мувофиқ аниқланади:
а) 1 йилга транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлиги мажбурий суғурта шартномасини тузишда:
ПР = СС х ТБ х КТ х КБМ х КВ х КН х КВЗ / 100;
б) транспорт воситасидан мавсумий фойдаланиш ҳисобга олинган ҳолда транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлиги мажбурий суғурта шартномасини тузишда:
ПР = СС х ТБ х КТ х КБМ х КВ х КС х КН х КВЗ / 100;
в) транспорт воситасидан мавсумий фойдаланиш ҳисобга олинган ҳолда хорижий давлатларда рўйхатдан ўтказилган ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудида вақтинча фойдаланилаётган транспорт воситалари эгаларининг, шунингдек рўйхатдан ўтказиш жойига бораётган транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлиги мажбурий суғурта шартномасини тузишда:
ПР = СС х ТБ х КТ х КБМ х КВ х КП х КН КВЗ / 100.
IV. Транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича суғурта мукофотининг чекланган даражаси
Транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш Қоидаларига ушбу илованинг III бўлимига мувофиқ ҳисоблаб чиқилган мажбурий суғурта шартномаси бўйича суғурта мукофотининг энг катта миқдори барча коэффициентлар ҳисобга олинган ҳолда тузатиш киритилган тегишли базавий ставканинг 5 баравари миқдоридан ортиқ бўлиши мумкин эмас.
V. Мажбурий суғурта шартномаси амал қилиш даврида суғурта товонини тўлашда қўшимча равишда тўланадиган суғурта мукофотининг ҳисоб-китоби
Мажбурий суғурта шартномасининг амал қилиш даврида суғурта товонини тўлашда қўшимча равишда тўланадиган суғурта мукофоти қуйидаги формула бўйича ҳисоблаб чиқилади:
ПРД = ПР х (СВС) х (ОП х ПС), бунда:

Download 1.1 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   21




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling