1. O’zbеkiston insoniyat sivilizatsiyasining qadimgi o’choqlaridan biri


O’zbеkiston Rеspublikasi xavfsizligiga tahdid, barqarorlik shartlari va taraqqiyot kafolatlari. (I. A.Karimovning O’zbеkiston XXI asr bo’sag’asida) asari asosida


Download 0.72 Mb.
bet81/87
Sana13.03.2023
Hajmi0.72 Mb.
#1266047
1   ...   77   78   79   80   81   82   83   84   ...   87
Bog'liq
2 5260484499715653670

81. O’zbеkiston Rеspublikasi xavfsizligiga tahdid, barqarorlik shartlari va taraqqiyot kafolatlari. (I. A.Karimovning O’zbеkiston XXI asr bo’sag’asida) asari asosida. Mazkur asar mustaqillikni endigina qo’lga kiritgan davlatning oldida duch kelishi mumkin bo’lgan xavf-xatarlar to’g’risida bo’lib, bu tahdidlarning oldini olmaslik yurtning taraqqiyotiga salbiy ta’sir ko’rsatishini nazarda tutadi. Bu borada yurtboshimiz quyidagi fikrlarni bildirganlar: Бу таҳдидларни олдиндан кўра билишга ҳамма вақт ҳам муваффақ бўлинмаётир. Кўпинча улар кутилмаганда рўй бермоқда. Жуда катта қурбонлар, кулфатларга сабаб бўлмоқда. Энг фожиалиси-инсонлар қурбон бўлмоқда. Беқарор, адоватли вазият вужудга келмоқда. Ижтимоий ривожланиш ва тараққиёт жараёнлари секинлашмоқда. Аҳолида эртанги кунга ишончсизлик, ўз ҳаётидан, қариндош-уруҚлари ва яқин кишиларининг ҳаётидан хавотир ҳисси уйғонмоқда. Ва энг муҳими, воқеаларнинг олдиндан билиб бўлмайдиган тарзда бундай ривожланиши мамлакат танлаб олган сиёсий ва иқтисодий йўлни амалга ошириш мумкинми, йўқми деган масалани кўндаланг қилиб қўяди. Asar muqaddima, II-bob, xulosadan tashkil topgan bo’lib, unda yurtimiz mustaqilligiga va xavfsizligiga xavf soladigan quyidagi tahdidlarning turlariga to’xtab o’tilgandir: I-bob-хавфсизликка таҳдид минтақавий можаролар:диний экстремизм ва фундаментализм; буюк давлатчилик шовинизми ва агрессив миллатчилик; этник ва миллатлараро зиддиятлар; коррупция ва жиноятчилик; маҳаллийчилик ва уруғ-аймоқчилик муносабатлари; экологик муаммолар; II-боб- барқарорлик шартлари ҳамда тараққиёт кафолатлари; маънавий қадриятлар ва миллий ўзликни англашнинг тикланиши; давлатчиликни шакллантириш ва мудофаа қобилиятини мустаҳкамлаш; демократик институтларни ва фуқаролик жамияти асосларини шакллантириш; бозор муносабатларининг қарор топиши ва мулкдорлар синфининг шаклланиши; кучли ижтимоий сиёсат ва аҳоли ижтимоий фаоллигининг ортиши; жўғрофий-стратегик имкониятлар ва табиий-хом ашё ресурслари инсон салоҳияти, ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфраструктураси; кенг кўламли ўзгаришлар ва ҳамкорлик кафолатлари. жаҳон ҳамжамияти билан ҳамкорлик;
Бугун Ўзбекистон - фақат жуда бой табиий-хом ашё захиралари, чексиз бозор ва сармоя сарфланадиган соҳагина эмас. Айни чоғда мамлакатимиз ғоят улкан ақл-заковат, маънавий ва маданий имкониятларга эга. Буларнинг барчаси дунёда янги сиёсий ва иқтисодий тартиб фаол шаклланиб бораётган бир шароитда, юртимизнинг ноёб жўғрофий ўрни билан қўшилган ҳолда жуда катта жўғрофий-сиёсий ва жўғрофий-стратегик қизиқиш уйғотади. Shuning uchun jannatmakon va kelajagi buyuk davlatimizni ko’z qorachig’imizday ehtiyotlab doimo ogoh bo’lishimiz lozim! Фахрланиш мумкин ва лозим бўлган бебаҳо қадриятлар-ўз мустақиллигимизни, тинчлигимизни, жамиятда миллатлар ва фуқаролар ўртасидаги тотувликни асраshimiz lozim. Zero, o’z эркимизни қандай тасарруф этиш, уни бугунги мураккаб ва баъзан шафқатсиз дунёдаги ҳаддан зиёд хавф-хатарлардан сақлаш ҳар биримизга боғлиқдир.

Download 0.72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   77   78   79   80   81   82   83   84   ...   87




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling