1. O’zbеkiston insoniyat sivilizatsiyasining qadimgi o’choqlaridan biri


Milliy istiqlol mafkurasining inson va jamiyat hayotidagi ahamiyati


Download 0.72 Mb.
bet77/87
Sana13.03.2023
Hajmi0.72 Mb.
#1266047
1   ...   73   74   75   76   77   78   79   80   ...   87
Bog'liq
2 5260484499715653670

77. Milliy istiqlol mafkurasining inson va jamiyat hayotidagi ahamiyati. Маънавият ва мафкура бир-бирлари билан мустаҳкам боғлангандир. Маънавият инсоннинг руҳияти, ўзини-ўзи англаши, юксақликка интилишидаги салоҳияти бўлса, мафкура - маълум бир давлат, жамият, миллат, синф ва ижтимоий гуруҳлар хуқуқий, фалсафий, бадиий, диний ғоя, назария ва қарашлар тизими ҳисобланади. Мафкуранинг маънавиятда тутган ўрни шундаки, у инсон, жамият, ёхуд миллат ёки гуруҳларнинг интилишлари, руҳиятлари ва кайфиятларини ўзида мужассамлаштиради. Маънавият сингари мафкуранинг давлат ва жамият тараққиётидаги роли ниҳоятда каттадир. Президентимиз Ислом Каримов таъкидлаганидек «Мафкура фақат бугун эмас, балки ҳамма замонларда ҳам энг долзарб сиёсий-ижтимоий масала, Ҳар қандай жамиятни соғлом, эзгу мақсадлар сари бирлаштириб, унинг ўз муддаоларига эришиши учун маънавий-руҳий куч-кувват берадиган пойдевор бўлиб келган». Мафкура жамият тараққиётда қуйидаги вазифаларни бажаради:1)давлат ривожланишининг иқтисодий, ижтимоий-сиёсий ва маънавий-маърифий соҳаларидаги вазифаларни ўзида мужассамлаштиради;2)бир давлат, бир мамлакат миқёсида барча фуқароларни, турли миллат, элат, синфлар ва ижтимоий гуруҳларни бир ғоя ва мақсад сари бирлаштиришга хизмат қилади; 3)давлат олиб борадиган ички ва ташки сиёсат ғояларини ўзида мужассамлаштириб, уни фуқароларга тарғиб этади; 4)авлат доирасида яшаётган фуқароларни яратувчилик бунёдкорлик ижодкорлик фаолиятларини фаоллаштиради ва уларни жамият мақсадларига йўналтиради; 5)ҳалқнинг орзу-умидларини ўзида ифода эттиради, жамиятда мавжуд бўлган муаммоларни ҳал қилиш учун бутун жамият ва фуқароларни ҳаракатга келтиради; 6)мафкура жамиятда. маълум сиёсий, иқтисодий ва маънавий-маърифий қарашларни шакллантиради. Ўзбекистон Республикаси Президента Ислом Каримов «Тафаккур» журнали бош муҳаррири ва «Фидокор» газетаси мухбирининг саволларига жавобларида миллий ғоя, миллий мафкуранинг Ўзбекистонда демократик жамият қуришдаги тутган Ўрни, аҳамияти баён қилиб берганлигини алоҳида таъкидлаш жоиз: «Мафкура ҳар қандай жамият ҳаётида зарур. Мафкура бўлмаса одам, жамият, давлат ўз йўлини йўқотиши муқаррар. Иккинчидан, қаердаки мафкуравий бўшлик вужудга келса, ўша ерда бегона мафкура ҳукмронлик қилиши тайин». Буни ҳар бир инсон, Ўзбекистан фуқароси чуқур англаши, мағзи-мағзига етиб олиши керак. Негаки, жамиятнинг, жамият аъзоларининг мустаҳкам ва равшан мафкураси, ғояси, мақсади бўлмаса, инкирозга юз тутади. Президентимиз мафкура - умуммиллий, умумҳалқ аҳамиятига эга ғоя бўлиб, у ҳалқни, миллатни бирлаштирувчи, умумсафарбарликка даъват этувчи куч эканлигини таъкидладилар. Инсон, унинг қадр-қиммати, фаровонлиги, Ватанимизнинг ёрқин келажаги бизнинг миллий ғоямиз, миллий мустақиллик мафкурамизнинг негизини ташкил этади. Президентимиз И. Каримов миллий истиқлол мафкурамиз, аввало ҳалқимизнинг азалий анъаналарига, удумларига, тилига, дилига, руҳиятига асосланиб, келажакка ишонч, меҳр-оқибат, инсоф, сабр-тоқат, адолат, маърифат туйғуларини онгимизга сингдириши лозимлигини таъкидладилар.



Download 0.72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   73   74   75   76   77   78   79   80   ...   87




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling