1. Ривожланган мамлакатлар бюджети ижросида Ғазначилик тизимининг ўрни ва аҳамияти


Download 56.46 Kb.
bet2/11
Sana22.04.2023
Hajmi56.46 Kb.
#1379472
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
11 МАВЗУ ҒАЗНАЧИЛИКНИНГ ЖАҲОН ТАЖРИБАСИ

Буюк Британия. Буюк Британияда Ғазначилик консолидациялашган давлат фондига умумий тушумларни назорат қилади ва ушбу фонд, ўз навбатида, Ғазначиликнинг Ягона Ҳисобварағи функсиясини ҳам амалга оширади.
Бюджет тушумларини қуйидаги муассасалар таъминлайди:
ички солиқ органлари,
божхона органлари,
ўзининг тармоқлари бўйича турли хил йиғим ва тўловлар учун жавобгар вазирликлар .
Ғазначилик Консолидациялашган фонд томонидан амалга оширилаётган барча тўловларни назорат қилади.
Ғазначилик бюджетни тайёрланишини ва турлари бўйича ажратилган кутилаётган харажатларни регистрациясини таъминлайди.
Харажатлар қисмидан ташқари, даромадлар тушуми бўйича маълумотлар ишлаб чиқилади ва регистрация қилинади.
Консолидациялашган фонд томонидан амалга оширилаётган тўловларни ўз вақтида тушишини таъминлаш мақсадида Ғазначилик томонидан ҳар ойда молиявий режа ишлаб чиқилади. Давлат бюджети режасидан фарқли ўлароқ бу қисқа муддатли режа қисқа муддатли молиялаштиришда бўлган эҳтиёжларни аниқлайди.
Ғазначилик давлат қарзларини бошқаришга ҳам жавобгар бўлиб, шу мақсадда миллий ссуда фондини ҳам юритади.
Мажбуриятларни бажариш ва бошқариш мақсадида Консолидациялашган фонд ва Миллий ссуда фонди ўртасида ўзаро маблағлар ўтказмаси амалга оширилади.
Давлат бюджети ижросини эҳтиёжлари ва қисқа муддатли эҳтиёжлардан келиб чиққан ҳолда Ғазначилик ҳажми ва муддати бўйича давлат қимматли қоғозларини чиқариш таркибини белгилаб беради.
Қарз мажбуриятларини олиш ва уларни қоплаш жараёнида Ғазначиликнинг агенти вазифасини Англия Банки бажаради.
Давлатнинг молиявий активларини сақловчиси бўлган Ғазначилик давлат корхоналарига лимитларни ўрнатиш орқали ташқи қарзлар ҳажми устидан назорат ўрнатади.
Ғазначилик давлатнинг молиявий ахборот тизимининг ҳолати ва ривожланишига жавобгардир. Департаментлар ва давлат агентликлари ўз эҳтиёжларини акс эттирувчи махсус молиявий модулга эга. Молиявий модуллар Ғазначиликнинг ахборот тизими билан боғланган.
Бош Ғазначи маъмурияти тармоқ департаментларининг топшириқларига биноан шу мақсадда ажратилган маблағлар доирасида тўловларни амалга оширади. У ҳисобларни рўйхатдан ўтказишни, уларни қайта ишловини, барча тўловларни ҳисобга олинишини таъминлайди. Тармоқ Департаментлари ажратилган давлат маблағларини харажатларини ички аудити ва назоратини мустақил ташкил қилади.

Download 56.46 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling