1. Ривожланган мамлакатлар бюджети ижросида Ғазначилик тизимининг ўрни ва аҳамияти


Download 56.46 Kb.
bet5/11
Sana22.04.2023
Hajmi56.46 Kb.
#1379472
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
11 МАВЗУ ҒАЗНАЧИЛИКНИНГ ЖАҲОН ТАЖРИБАСИ

Канада бюджетини касса ижросини таъминловчи асосий субъектлари қуйидагилардир:
• Молия Вазирлиги,
• Ғазначилик Кенгаши,
• Бюджет тушумлари маъмурияти,
• Бюджет маблағларни Бош тасарруф этувчилари,
• федерал Ҳукуматнинг вазирликлари ва агентликлари,
• Канада Банки,
• Бош аудитор бошқармаси.
Давлат бюджетини касса ижросини харажатлар қисми бўйича ҳуқуқий жиҳатларини таъминлаш Ғазначилик Кенгашига юклатилган. Ғазначилик Кенгашини Президент бошқаради ва у Вазирлар Маҳкамаси таркибига киради. Молия Вазири лавозими бўйича Ғазначилик Кенгаши вице-президенти ҳисобланади. Ғазначилик Кенгаши таркибига яна бешта ҳукумат аъзолари киради. Улар асосан федерал бюджет харажатларида катта улушга эга бўлган вазирликлар раҳбарларидир. Ғазначилик Кенгашини жорий фаолиятини Ғазначилик Кенгаши Котибияти ташкил қилади.
Ғазначилик Кенгашининг функсиялари:
• Бюджет харажатларини бошқариш стандартлари ва қоидаларини белгилаш;
• ҳукумат вазирликлари ва агентликларига федерал бюджет маблағларини харажат қилиш бўйича ваколат берилишини сўраб Парламентга асоснома йўналтириш (“баҳолаш” ёки “кўк китоб” шаклларида)
• харажатлар бўйича бюджет ижроси тўғрисидаги ҳисоботларни якуний таҳрирда тайёрлаш;
• давлатнинг харажат мажбуриятларини бажарилишини жорий назоратини ташкил этиш ва уларни такомиллаштириш бўйича таклифларни шакллантириш;
• Давлат бошқаруви секторида риск-менежментни амалга ошириш.
Канадада бюджетни касса ижросини таъминлаш борасида энг муҳим орган бу - Бюджет маблағларни Бош тасарруф этувчиси ёки “Канада даромадларни бошқариш Бош хизмати”дир. Бу орган юридик шахс ҳисобланиб, Ҳукумат таркибига 1784 йилда кирган. Ташкилий жиҳатдан Жамоат ишлари ва давлат хизмати вазирлиги таркибига киради.
Бюджет маблағларни Бош тасарруф этувчисининг асосий функсиялари:
• Ижро ҳокимияти органларида Федерал ҳукуматнинг ва унга мос тизимчаларнинг ягона ҳисоб-тўлов тизимини маъмурлаштириш жараёнини амалга ошириш;
• Канада Банкида очилган Ҳукуматнинг ягона даромад-харажат ҳисобварағи (Говернмент Аккоунт) даги маблағларни бус бутунлигини ва операцион бошқарувини таъминлаш. Бу ҳисобварақда федерал бюджетга тушумлар ва ундан амалга ошириладиган тўловлар ҳисобга олинади;
• Ҳукумат номидан автоматик қайта ишланадиган ахборотлар асосида молиявий ҳисоботни шакллантириш;
• Давлат ҳокимияти органларини ҳисобларини автоматик олиб бориш, ҳамда улардаги операциялар бўйича дастлабки ва жорий назоратларни амалга ошириш;
• бюджетни харажатларини амалга ошириш жараёнини федерация субЪектларига ўтказишни молиявий таъминлаш;
• ташқи ва ички қарзларни тўлаш билан боғлиқ ҳисобларни амалга ошириш;
• бюджетни касса ижросини таъминлашнинг бошқа субЪектлари билан ҳамкорликда фаолият юритиш жараёнларини координациялаш (биринчи навбатда - Канада Банки, федерал Ҳукуматнинг вазирликлари ва агентликлари, Бюджет тушумлари администраторлари билан)
Бюджетни касса ижросини таъминлаш жараёнида Канада Банки функсиялари:
• ҳукумат ҳисобварағи бўйича операцияларни амалга ошириш (Бюджет маблағларни Бош тасарруф этувчисининг тўлов ҳужжатлари асосида)
• молиявий операцияларни амалга ошириш учун маблағларнинг етарлилигини (Молия вазирлиги билан келишилган ҳолда) таъминлаш
• вақтинча бўш бюджет маблағларини қисқа муддатли фоизли инвестицияланишини таъминлаш (Молия вазирлиги ва ушбу мақсадда махсус ташкил этилган воситачи ташкилот “Қироллик трасти корпорацияси” билан биргаликда амалга оширилади)
Бюджетни касса ижросини таъминлаш жараёнида Канада ҳукуматининг вазирликлари ва агентликлари қуйидаги функсияларни бажаришади:
• Шахсий ҳисоб рақамларидан бюджет маблағларини амалдаги қонунчиликка биноан сарфланишини таъминлаш;
• Харажат операцияларини амалга ошириш муддатлари ва қоидаларини (Ғазначилик Кенгашининг кўрсатмалари асосида) белгилаш;
• Идораларнинг касса режаларини шакллантириш (бу эса ўз навбатида Бюджет маблағларни Бош тасарруф этувчисида консолидациялашади ва Молия вазирлиги, ҳамда Канада Банки томонидан бюджетни режалаштириш ва ҳукумат ҳисобварақлари ликвидлилигини бошқаришда фойдаланилади);
• Молиявий ҳисоботларни тайёрлайди ва уларни Бюджет маблағларни Бош тасарруф этувчиси билан солиштиради.
Федерал ҳукумат эҳтиёжлари учун товар, ишлар ва хизматларни сотиб олишни (прокъюрементни) марказлаштирилган ҳолда Жамоат ишлари ва давлат хизмати вазирлиги таркибига кирувчи Сотиб олиш департаменти томонидан амалга оширилади. Ушбу департамент томонидан доимий равишда сотиб олиш обЪектларини унификациялаш ва стандартлаштириш ишлари олиб борилади, ҳамда уларни давлат органлари томонидан истеъмол қилиниши нормалари белгиланади.



Download 56.46 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling