1. Ривожланган мамлакатлар бюджети ижросида Ғазначилик тизимининг ўрни ва аҳамияти
Ривожланаётган мамлакатлар бюджети ижросини амалга оширишда ғазначилик тизимининг ўрни
Download 56.46 Kb.
|
11 МАВЗУ ҒАЗНАЧИЛИКНИНГ ЖАҲОН ТАЖРИБАСИ
2. Ривожланаётган мамлакатлар бюджети ижросини амалга оширишда ғазначилик тизимининг ўрни.
Австралия Ғазначилик тизимининг хусусиятлари. Австралияда Ғазначилик департаменти мавжуд бўлиб, у вазирлик статусига эга ва ҳукуматга бўйсунади. Унинг асосий функсияси – макроиқтисодий сиёсат ва тушумларни тўплаш. Ғазначилик департаменти таркибига Солиқ бошқармаси киради ва у орқали Ғазначилик барча солиқ тўловларини (ташқи тушумлардан ташқари) олади. Ташқи тушумларни тўплаш билан Божхона хизмати шуғулланади. Бюджет ижроси бюджетдан маблағ олувчиларнинг талабларига мос равишда амалга оширилади. Мамлакатда бюджетдан маблағ олувчиларнинг бюджет мажбуриятларини қабул қилиш бўйича аниқ ҳуқуқий меЪерлар ва бюджет маблағларини мақсадли ва рационал ишлатилишини назорат қилиш усуллари ўрнатилган. Бу функсия тармоқ вазирликлари томонидан амалга оширилади. Австралияда “Молиявий менежер” вазифаси Ғазначилик департаменти таркибига кирувчи Молиявий менежмент бўйича агентликка юклатилган. Молиявий менежмент бўйича агентликнинг асосий функсияси бўлиб Австралия Резерв Банкида очилган Ягона ғазна ҳисобварағини самарали бошқариш бўлиб, шу жумладан унинг ликвидлиги қуйидаги шаклларда бошқарилади: • вақтинча бўш пул маблағларини тижорат банкларида жойлаштириш; • вақтинча бўш пул маблағларини қимматли қоғозларга қўйиш. Австралияда Давлат молия ахборот тизими фаолият юритади. Унда бюджетни тайёрлаш, уни ижроси, тўпланган тушумларни регистрацияси ва ҳисоби амалга оширилади. Бевосита мулоқот ва реал воқеликда Молия департаменти бўлимлари билан алоқа амалга оширилади. Ундан ташқари тармоқ департаментлари билан ҳам алоқа мавжуд. Давлат ресурслари бўйича жамланма ахборотни кунлик олишни таъминловчи интеграциялашган молиявий тизим мавжуд. Бразилияда давлат молияси бошқаруви. Лотин Америкасида ривожланган давлатлар каби мавжуд ғазначилик тизими маълум қизиқишларни уйғотади. Булар қаторида Бразилия маълум ютуқларга эришган. Бу ерда ғазначиликнинг асосий амалиётлари Молия вазирлигига юклатилган ва қуидаги бўлимлари фаолиятни амалга оширадилар: о Ғазначилик Котибияти, о Солиқлар тушумини таъминловчи Федерал даромадлар Котибияти ва о ғазначиликнинг назоратдан бошқа бир қанча функциялари юклатилган Федерал Назорат Котибияти. Бюджет олувчилар ўртасида бириктирилган лимитларга мувофиқ маблағларни тақсимлаш тармоқлар вазирликларига юклатилган. Тармоқлар вазирликдари Ғазначиликнинг ташкилий ва ахборот тизими орқали тақсимланган ажратмалар бўйича мажбуриятларни бириктирилишини бошқарадилар, идораларнинг бюджет маблари бўйича талабларини ва бириктирилган мажбуриятлар бажарилиши, ва тўловларни таъминланишини назорат қиладилар. Вазирликлар Ғазначилик Котибияти билан биргаликда, бюджет ва молиявий лимитлар амал қилинишини назорат қилади. Якуний жавобгарлик эса бюджет олувчиларнинг ўзларига юклатилади. Ғазначилик Котибиятининг вазифаларига даромадлар тушумининг назорати ва Ягона ҳисобварақдан тўланиши киради. Бундан ташқари ҳар бир вазирлик бўйича лимитларни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш хам ғазначилик вазифаларига киради. Бюджет тузишнинг бошланғич босқичида Ғазначилик Котибияти макроиқтисодий ҳолатлари муҳокама қилишида, бюджетга тушим миқдорларини, кутилаётган бюджет етишмовчилигини ва шу билан боғлиқ қарз мажбуриятларини қабул қилинишини тузишда иштирок этади. Ғазначилик Котибияти ўзининг ахборот тизими орқали харажатлар ҳолатини изчил ва қаттиқ қўзллик билан назоратини олиб боради. Ғазначилик Котибиятининг жорий харажатларга лимит қўйиш учун ваколати мавжуд. Ғазначилик Котибияти ойлар бўйича эгилувчан ва ўзгарувчан харажатлар режасини ишлаб чиқадики, бу режа Ғазначилик Ягона Ҳисобрақамларига тушумларнинг келишига қараб ўта сезгирлик билан ўзгаради. Жорий ойда бу молиявий режалар хар кунлик миқдорда ишлаб чиқарилади. Ғазначилик Котибиятига ташқи ва ички мажбуриятлар назорати, уларни ҳажмининг тасдиқлаш ва мувофиқлаштириш, муддатларини белгилаш ва таркибини мувофиқлаштириш юклатилган. Марказий банк ким ошди савдосини ташкил қилиш ва мажбуриятлари бажарилиши бўйича хизмат қилиш агентлиги сифатида қатнашади. Давлат томонидан бериладиган қарзлар Марказий банк томонидан назазорат қилинади. Турли тармоқлардаги корхоналарга қўйилган давлат активлари назорати ҳам Марказий банк томонидан назорат қилинади. Ғазначилик Котибияти бухгалтерия ҳисоби сиёсатини олиб бориш масалаларига ҳам жавобгар ҳисобланади. Котибият бухгалтерия меорларини ўрнатади, ҳисобот жараёнини белгилайди, ҳисобот қайд қилиш регистралирини таъминлайди, давлатнинг йиллик молиявий ҳисоботи мувофиқлаштиради ва тайёрлаш бўйича барча муаммоларни ҳал қилади. Давлатнинг молиявий ахборот тизими замон талабларига жавоб берадиган, илғор ҳисобланади. Бу тизимда давлатнинг молиявий операциялари бўйича ҳамма ҳисоби юритилади, автоматик равишда қайд қилинади. Молия харакати бюджет ёки бюджетдан ташқари бўлишидан қатий назар барча молия харакатларини қайд этади ва қайта ишлашга йўналтириди. Бу тизим марказий ташкилотлар бошқармадарини, ижтимоий таъминот ташкилотлари, барча жамоат фондлар, бошқа корхона ва давлат мулклари мавжуд бўлган корхоналар, қонун чиқарувчи, маъмурий ва суд органлари ва давлат муассасаларини ўзида қамраб олган. Молия Ахборт Тизими бюджет операцияларини автоматик назорат қилиб боради ва бюджет лимитлардан ортиқча молия маблагларининг чиқишларига қеклов қўиш орқали олдини олади. У жорий вақт мобайнида ёқилган сухбатий холатда фаолиятини юритади. Зарур маълумотларни кераклича аниқлик ва икирғчикирларигача кўрсатган холада хозорлик билан етказиб беришга қодир. Download 56.46 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling