1. Ривожланган мамлакатлар бюджети ижросида Ғазначилик тизимининг ўрни ва аҳамияти
Ўтиш даври мамлакатларида Ғазначилик тизимининг шаклланиши
Download 56.46 Kb.
|
11 МАВЗУ ҒАЗНАЧИЛИКНИНГ ЖАҲОН ТАЖРИБАСИ
3. Ўтиш даври мамлакатларида Ғазначилик тизимининг шаклланиши
«Латвияда бюджетнинг асосий мақсади - давлат учун қанча маблағлар кераклигини аниқлаш, бошқа давлат хизматлари, молиявий институтлар ва ўз-ўзини бошқариш органлари билан қонун ҳужжатларига мувофиқ кўрсатилган харажатларни даромадлар билан таъминланишни тўғри асослашдир» . Мазкур вазифалар ғазначилик хизматидан фойдаланган ҳолда амалга оширилади. Латвиянинг бюджет ижроси буйича асосий норматив актлари: • Молия ва бюджетни бошқариш тўғрисидаги қонун. • Бюджет ташкилотининг молия режасини тузиш ва ҳисобини юритиш тўғрисидаги Низом. • Ҳисоб рақамлар хизматининг қоидалари. • Бюджет харажатларининг иқтисодий таснифи. • Бюджет даромадларининг таснифи. • Бухгалтерия ҳисобини юритиш ва статистик ҳисоботларни тузиш тўғрисидаги меъёрий ҳужжат. Мамлакат бюджети икки асосий бўғинга бўлинади: Давлат бюджети ва ўзи-ўзини бошқариш органлари бюджети. Давлат бюджети асосий бюджет ва махсус бюджетдан, ўз-ўзини бошқариш органлари бюджети ҳам асосий бюджет ва махсус бюджетдан иборат. Латвиянинг бюджет жараёнларини тартибга солишнинг асосий норматив актлари: 1. Ҳар йили тасдиқланадиган Бюджет тўғрисидаги қонун. 2. Ўз-ўзи бошқариш органлари бюджети тўғрисидаги қонун. 3. Ўз-ўзини бошқариш органлари бюджетларини тенглаштириш ва молиявий фаолиятини назорат қилиш тўғрисидаги қонун. 4. Молиявий дастаклар тўғрисидаги қонун. 5. Солиқлар тўғрисидаги қонун. 6. Молия вазирлигининг норматив актлари. 7. Ғазначиликнинг норматив актлари. Мамлакатда бюджетни шакллантириш, тузиш жараёнлари 1997 йилдан бошлаб мақсадли дастурлаштириш усулига ўтилган. Вазирлик ва идоралар келгуси йилларда амапга ошириладиган харажатлар учун дастурлар ишлаб чиқади ва мазкур дастурларни молия вазирлиги кўриб чиқади. Бюджет жараёнининг энг асосий хусусияти шундаки, дастурларнинг самараси ва қандай натижага эрилиши эътиборга олинади. Латвияда 2002 йилдан бошлаб ўрта муддатли бюджетларни режалаштириш жараёни бошланган. Ўрта муддатли бюджетни режалаштиришда келгуси йил учун кутилаётган ялпи ички маҳсулотни ишлаб чиқаришдаги ўсиш суръати, ишсизлик, инфляция даражасининг ўсиши ва камайиши асос қилиб олинади. Download 56.46 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling