1. Ривожланган мамлакатлар бюджети ижросида Ғазначилик тизимининг ўрни ва аҳамияти


Туркия давлати бюджет ижросининг хусусиятлари


Download 56.46 Kb.
bet7/11
Sana22.04.2023
Hajmi56.46 Kb.
#1379472
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
11 МАВЗУ ҒАЗНАЧИЛИКНИНГ ЖАҲОН ТАЖРИБАСИ

Туркия давлати бюджет ижросининг хусусиятлари.
Туркия давлати қадимдан, яъни Усмониялар давлатида яратилган ва фаолият юритиб келаётган ғазначилик тизимига эга. Шундай бўлсада, бу тизимда, замон талабларига кўра ҳамиша ислоҳотлар ўтказиб у ривожланиб келмоқда. Охирги ислоҳотлар қаторида “5018 - Бухгалтерия ҳисобини юритиш ва назорати қонунини”, “4749 – Давлат молияси ва қарзлари хақида қонуни” қабул қилиниши Туркия давлат бюджетини янги босқичга кўтарилишини ифодалайди .
Ҳозирги кунга келиб Туркия Ғазначилиги Молия Вазирлиги билан паралел фаолият юритади. Бюджетнинг харажатлар қисмининг ижроси, Ғазначилик Ягона Ҳисоби юритилиши, давлат маблағлари мақсадли ижроси ва ўз вақтидалиги тўғрилигининг назорати Ғазначилик функсияларига киради. 80% давлат ташкилотларини ғазначилик молиялаштиради.
Туркияда давлат молияси ва иқтисодий тараққиёт масалалари билан бир нечта вазирликлар шуғулланади. Шу жумладан, Давлат режалаштириш вазирлиги давлатнинг сармоя режаларини тузиш ва бу борадаги марказлашган маблағларни баҳолаш масалаларига масъул.
Молия вазирлигининг асосий вазифаси молия сиёсатини, бюджет-солиқ сиёсатини амалга ошириш. Бу йўналиш давлатнинг иқтисодий ва ижтимоий вазифаларини амалга оширишни мақсад қилган. Бунинг асосини самарали бошқарув, аудит ва шаффофликни таъминлаш деб қаралади. Молия вазирлиги вазифаларига давлат молияси ҳисобини (бухгалтерия ҳисобини) юритиш, давлат бюджетини сиёсатини шакллантириш ва давлат бюджетини тузиш, давлат мулкини бошқариш ва даромадларни таъминлаш юклатилган.
Бухгатерия ҳисобини юрилишининг самарасини ошириш мақсадида вазирлик қошида “Бухгалтерия ҳисобини юритиш ва назорати қонунини” ижроси доирасида Стандартлаштириш Кенгаши тузилган. Барча бухгалтерия ҳисобини такомиллаштиришга оид масалаларини ҳал қилиш шу Кегашга юклатилган.
Давлат бюджет сиёсатини юритишда Туркия Молия вазирлиги халқаро тажрибани кенг миқёсда қўллайди ва бу борада халқаро молия ташкилотлари (Европа Кенгаши, ХВФ ва ҳоказолар) билан ҳамкорлик қилган ҳолда, чуқур молия соҳасидаги вазиятни таҳлил қилиб ва илмий изланишларни амалга оширган ҳолда амалга оширади. Туркия бюджетчилигида ўрта муддатли бюджет қўлланилади. Бунда тузилаётган бюджетнинг биринчи йилининг параметрлари тасдиқдан ўтади. Кейинги икки йилги тақдим этилган ҳисоб-китоблар прогноз тариқасида қабул қилинади ва тасдиқлангунга қадар 40% гача ўзгариши мумкин.
Ҳозирги кунда Туркия Молия вазирлиги кенг миқёсда ислоҳотларни давом эттирмоқда. Бу борада Мақсадга Қаратилган Бюджетлаштиришни жорий қилиш устида изчил ишлар олиб борилмоқда .
“4749 – Давлат молияси ва қарзлари хақида қонуни”га кўра давлат бюджетининг харажати ижроси ва давлат қарзларини ўтовчи ягона ташкилот бу Давлат Хазиначилик Қўмитаси . Мазкур ташкилот давлат бюджетига тушадиган барча маблағларни Ғазначиликнинг Ягона Ҳисобига йиғади ва бюджетнинг ҳамма харажатларини ана шу ҳисобдан амалга оширади. Бунинг учун Ҳазинаи Мусташарлик (Туркия Ғазначилиги) ойма-ой амалга ошириладиган режани қабул қилади. Ғазначиликнинг асосий вазифаси давлат харажатлари билан боғлиқ харажатларни ва давлатнинг қарзларини узиш билан боғлиқ харажатларни узлуксиз таъминотини амалга ошириш. Бунинг учун Ғазначилик етишмайдиган маблағларни қоплаш учун ички ва ташқи молия бозорларида кенг миқёсда Марказий банк ва тижорий банклар орқали давлатнинг қимматли қарз қоғозларини, “ким ошди” савдоларни уюштириш орқали сотади ва тўплаган маблағларни ўз мажбуриятларини бажариш учун йўллайди.



Download 56.46 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling