1. Ривожланган мамлакатлар бюджети ижросида Ғазначилик тизимининг ўрни ва аҳамияти


Download 56.46 Kb.
bet10/11
Sana22.04.2023
Hajmi56.46 Kb.
#1379472
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
11 МАВЗУ ҒАЗНАЧИЛИКНИНГ ЖАҲОН ТАЖРИБАСИ

Украина давлат ғазначилиги. Украина давлат бошқарув тизимини такомиллаштиришда давлат бюджетини ғазначилик ижроси тизимини яратилиши муҳим аҳамиятга эгадир.
Ушбу тизимнинг асосий функсиялари қуйидагилардир:
• давлат маблағларини тўлови муддатини қисқартириш;
• даромадлар ва харажатлар қисмлари бўйича бюджет ижросини ҳисоби ва ҳисоботини бузилишини олдини олиш;
• бюджет маблағларини рационал ва самарали ишлатилишини таъминлаш.
Украина давлат ғазначилиги (УДҒ) 1995 йил 27 апрелдаги № 335/95 сонли “Молия вазирлигида Украина давлат ғазначилиги тўғрисида” Украина Президентининг Қарорига мувофиқ ташкил қилинган.
Украина давлат ғазначилиги органлари таркиби марказий аппарат, вилоятлардаги 28та Бош бошқармалар ва туманлардаги 630 бошқармаларни ўз ичига олади. УДҒнинг мутахассисларининг сони 17 минг кишидан иборат.
Меъёрий ҳужжатларга биноан Украина давлат ғазначилигида бюджетнинг даромадлар бўлимини ижро этишда, ҳамда харажатлар бўйича бюджетни ижро этилишини назорат қилиш йўлга қўйилган. Шу билан бирга тизимлилик, бутунлилик ва элементлилик тамойилларидан фойдаланилади. Давлат ғазначилигида дастлабки ва жорий назорат ўтказилади. Дастлабки назорат режадаги кўрсаткичларга эришиш борасидаги тадбирларни амалга ошириш, ассигнациялашни очилиш, мажбуриятларни ўз зиммасига олиш вақтида амалга оширилади. Жорий назорат тўловларни амалга ошириш вақтида қўлланилади.
Украинанинг Миллий (Марказий) банкида ғазначиликнинг корреспондент ҳисобварағи очилган. Ушбу ҳисобварақда УДҒ давлат бюджетининг барча маблағларини консолидациялаштиради. Ғазначилик ўзининг махсус тўлов тизимини ишлаб чиқмаган. Миллий банкда хизмат кўрсатиладиган корреспондент ҳисобварағи орқали Ғазначилик Электрон Тўловлар Банк Тизими иштирокчисига айланади. Бунинг учун Миллий банкнинг махсус инструксияси ишлаб чиқилган. Ягона Ғазна Ҳисобварағи 28 та ҳудудий Давлат ғазначилик Бош бошқармаларининг техник ҳисобварақларини ўз ичига олади. Ундан ташқари Давлат ғазначилигининг Миллий банкда ва тижорат банкида хорижий валютада бир нечта шахсий ҳисобварақлар очилган.
Бюджет маблағларини тасарруф этувчиларнинг мажбуриятларини ҳисобини УДҒ балансдан ташқари ҳисобварақларда олиб боради. Ғазначиликнинг ҳисоб тизимида барча тўловлар (кирим ва чиқимлар бўйича барча ғазначилик операциялари) ўз аксини топиши керак. Украинада Ягона Ғазна Ҳисобварағи 2001 йил январдан киритилган. Украина Ғазначилик тизимининг хусусияти бюджет ижросида “банк” ва “ғазначилик” тизимлари самарали комбинациялаштирилиб олиб борилишидир. Ғазначиликнинг марказий аппаратида ва ҳудудий бошқармаларида қўлланиладиган Иш Ўринларини Автоматизациялаш дастурий техник комплекси Миллий банкнинг Электрон Тўловлар Банк Тизими комплексига киради.
Миллий банкнинг Электрон тўловлар тизимидан ташқари Ғазначиликнинг ички тўлов тизими ҳам ривожланиб бормоқда, ҳамда ушбу тизимдан ғазначиликнинг раён ва шаҳар бўлинмалари фойдаланмоқдалар. Кўпчилик ҳолларда ғазначиликнинг раён ва шаҳар бўлинмалари Миллий банкнинг Электрон Тўловлар Банк Тизимидан фойдаланиш имконига эга эмаслар.
Украина Давлат ғазначилигининг вазифалари Украина Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 21 декабрдаги №1232 сонли “Украина давлат ғазначилиги масалалари” Қарорида белгиланган:
• ягона ғазна ҳисобварағи киритилиши асосида давлат ва маҳаллий бюджетлар ижросини таъминлаш;
• давлат молиявий ресурсларини бошқариш;
• давлат ва маҳаллий бюджетларнинг ғазна ижроси механизмларини аниқлаш;
• давлат ва маҳаллий бюджетлар, бюджет маблағларини тасарруф этувчилар ва олувчилар сметаларини ижросининг бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи бўйича ягона қоидаларни белгилаш;
• давлат мақсадли фондлари сметаларини бажарилиши бўйича ҳисоботларни тақдим этиш тартиби ва муддатларини белгилаш.
Ушбу вазифалардан келиб чиқиб УДҒ қуйидаги функсияларни бажаради:
• Украина Миллий банкининг электрон тўловлар тизими орқали бюджет маблағларини тасарруф этувчилар ва олувчиларга, бюджет маблағлари ва халқаро молиявий ташкилотлар лойиҳалари билан умумий операцияларни ҳисоб-касса хизмати билан таъминлайди;
• давлат молия ресурсларини бошқаради, ягона ғазна ҳисобварағидан Украина бюджет тизими бюджетларига қайтариб бериш шарти билан ссудалар беради;
• УДҒ органларда ҳисобварақларни очади, олиб боради ва ёпади;
• қонун билан белгиланган давлат органининг қарори асосида давлат ва маҳаллий бюджетлар, бюджет идоралари маблағларини ҳисобдан чиқаришни амалга оширади;
• бюджет тушумларининг маъмурларининг тақдимоти асосида тўловчиларга хато ёки ортиқча бюджетга тушган маблағларни қайтаради;
• ортиқча туланган солиқ миқдорларини тўлиқсиз ёки ўз вақтида қайтармаганлиги учун қонунга биноан жарима солади;
давлат бюджети, областлар, Киев шаҳри бюджети, ҳамда маҳаллий бюджетларнинг даражалари ўртасидаги солиқлар, йиғимлар ва бошқа мажбурий тўловлар ўз вақтида ва белгиланган тартибда амалга оширилишини назорат қилади;
• давлат бюджети, областлар, Киев шаҳри бюджети, ҳамда маҳаллий бюджетларнинг даражалари ўртасидаги ўзаро ҳисобларни амалга оширади;
• бюджет маблағларини тасарруф этувчилар ва олувчиларнинг бирлашган тармоғи, маблағ ажратмаларининг умумлаштирилган сметалари ва умумлаштирилган режалари кўрсаткичлари бўйича маълумотлар базасини олиб боради;
• давлат ва маҳаллий бюджетларни касса ижроси бўйича операцияларнинг бухгалтерия ҳисобини олиб боради, давлат, маҳаллий ва консолидациялашган бюджетларни ижроси тўғрисида ҳисобот тузади, бюджет қонунчилиги билан белгиланган ҳажм ва муддатларда қонунчилик ва ижро ҳокимияти органларига ҳисоботлар тақдим этади;
• Украини Молия Вазирлиги ваколатномасига асосан давлат қарзини тўлашни миллий ва хорижий валютада амалга оширади;
• қонунда кўрсатилган ҳолатларда Украина Молия Вазирлиги билан келишиб УДҒга тегишли бўлган меёрий-ҳуқуқий ҳужжатларни нашр этади;
• кўп даражали ахборот-ҳисоблаш тизимининг, ички тўлов тизимининг ишлашини таъминлайди, ахборотни ҳимоялаш бўйича чора-тадбирлар ўтказади;
• давлат ва маҳаллий бюджет маблағлари билан молия органлари, бюджет маблағларини тасарруф этувчилар ва олувчилар олиб борадиган операциялар устидан дастлабки ва жорий назоратни олиб бориш.

Download 56.46 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling