1. шахс мотивациясини аниқлашга йўналтирилган «В. Гербачевский сўровномаси»


Download 288 Kb.
bet4/5
Sana18.12.2022
Hajmi288 Kb.
#1030522
1   2   3   4   5
Bog'liq
Методикалар Зафарга

Сана _____________________________________________
Синалувчи _____________________________________________
Туғилган йили _____________________________________________
Танланган спорт тури _____________________________________________
5.  «ТАВАККАЛЧИЛИККА ТАЙЁРЛИК ДАРАЖАСИНИ АНИҚЛАШ» ТЕСТИ
(Шуберт)


Йўриқнома, Сўралаётган ҳаракатларни амалга оширишга тайёргарлик даражангизни баҳоланг. Қуйида берилган 25 та саволга ушбу схема бўйича балл қўйиб жавоб беринг:
+ 2 балл – тўлиқ қўшиламан, тўлиғича «ҳа»
+ 1 балл – «йўқ» дан кўра кўпроқ «ҳа»
± 0 балл – «ҳа» ҳам эмас, «йўқ» ҳам эмас, иккаласининг ўртаси
1 балл – «ҳа» дан кўра кўпроқ «йўқ» дейиш мумкин
2 балл – тўлиғимча «йўқ»





Сўровнома матни

Баҳо шкаласи

Менинг танловим


Оғир дардга чалинган одамга тезроқ ёрдам кўрсатиш учун белгиланган тезликни нормадан оширишингиз мумкинми?

+ 2 + 1 ± 0 – 1 – 2





Агар жуда яхши маош тўлашни ваъда беришса, узоқ муддатли ва хавфли экспедицияга боришга розилик берармидингиз?

+ 2 + 1 ± 0 – 1 – 2





Қочиб кетаётган хавфли душман ёки қуролланган ўғрининг йўлини тўса оласизми?

+ 2 + 1 ± 0 – 1 – 2





Соатига 100 км тезлик билан ҳаракат қилаётган поезднинг ёнида машинангизда кетишга қўрқмайсизми?

+ 2 + 1 ± 0 – 1 – 2





Уйқусиз ўтказган кунингизнинг эртасига нормал ишлаб кетаверасизми?

+ 2 + 1 ± 0 – 1 – 2





Совуқ дарёни биринчи бўлиб олдинда сузиб кесиб ўта оласизми?

+ 2 + 1 ± 0 – 1 – 2





Қайтариб беришига тўла ишонмаган тақдирда ҳам дўстингизга катта миқдордаги пулни қарзга бериб тура оласизми?

+ 2 + 1 ± 0 – 1 – 2





Сизни хавфсиз деб ишонтирган тақдирда шерни ўргатувчиси билан бирга шернинг қафасига киришга журъат қиласизми?

+ 2 + 1 ± 0 – 1 – 2





Ташқаридан қўллаб туришган пайтда жуда баландликка тирмашиб чиқа олармидингиз?

+ 2 + 1 ± 0 – 1 – 2





Машқсиз парусли (елканли) қайиқни бошқара оласизми?

+ 2 + 1 ± 0 – 1 – 2





Югуриб кетаётган отнинг жиловидан ушлашга журъат қиласизми?

+ 2 + 1 ± 0 – 1 – 2





10 стакан пиво ичиб олган тақдирда велосипедни бошқариб кета оласизми?

+ 2 + 1 ± 0 – 1 – 2





Парашютдан сакрай оласизми?

+ 2 + 1 ± 0 – 1 – 2





Зарурат бўлиб қолса, Тошкентдан Москвагача билетсиз кета оласизми?

+ 2 + 1 ± 0 – 1 – 2





Яқиндагина автоҳалокатда оғир жароҳатланган танишингиз билан, у рўлда бўлгани ҳолда автотурнерга чиқишга журъат қила оласизми?

+ 2 + 1 ± 0 – 1 – 2





Ўт ўчирувчилар тентига 10 метрлик баландликдан сакрай оласизми?

+ 2 + 1 ± 0 – 1 – 2





Узоқ муддат мобайнида тўшакда ётишни талаб қилаётган касалликдан қутилиш учун мураккаб операцияга розилик билдира оласизми?

+ 2 + 1 ± 0 – 1 – 2





Соатига 50 км тезликда ҳаракат қилаётган юк вагонидан сакрай оласизми?

+ 2 + 1 ± 0 – 1 – 2





6 кишига мўлжалланган лифтда шошиб турган пайтингизда 7-чи киши бўлиб чиқиб олишингиз мумкинми?

+ 2 + 1 ± 0 – 1 – 2





Катта миқдорда пул беришни ваъда қилишса, кўзингиз боғлиқ ҳолда серқатнов кўчадан ўтишга журъат этасизми?

+ 2 + 1 ± 0 – 1 – 2





Ҳаётингиз учун хавфли иш учун катта маош тўлашса, ишлашга розилик берармидингиз?

+ 2 + 1 ± 0 – 1 – 2





Кучли маст қилувчи ичимлик истеъмол қилгач, фоизларни ҳисоблай оласизми?

+ 2 + 1 ± 0 – 1 – 2





Бошлиқнинг гапига кириб, юқори кучланишли симни, у токсиз дейишига ишониб, ушлай оласизми?

+ 2 + 1 ± 0 – 1 – 2





Қисқа муддатли тушунтиришлардан сўнг вертолётни бошқара олармидингиз?

+ 2 + 1 ± 0 – 1 – 2





Қўлингизда белитингиз бўла туриб, лекин емиш ва пулсиз Москвага кета оласизми?

+ 2 + 1 ± 0 – 1 – 2






Сана _____________________________________________
Синалувчи _____________________________________________
Туғилган йили _____________________________________________
Танланган спорт тури _____________________________________________
6.  «КОММУНИКАТИВ ВА ТАШКИЛОТЧИЛИК ҚОБИЛИЯТЛАРИНИ АНИҚЛАШ» МЕТОДИКАСИ (КОС-2)
(В.Каримова модификацияси)

Ушбу услуб ёрдамида шахсдаги коммуникатив ва ташкилотчи­лик қобилияти (одамлар билан аниқ ва тез ишчанлик мулоқотини ўрната олиш, ўз танишлари даврасини кенгайтира олиш, оммавий тад­бирларда қатнашуви, одамларга таъсир кўрсата олиш ва бунда ташаб­бускорлик сифатларини намоён қила олиш кабилар)ни аниқлашга им­кон беради.


Йўриқнома: Методика 40 та саволлардан иборат бўлиб, текширилувчи саволларга 10-15 дақиқа давомида «ҳа» ёки «йўқ» жавобларини бериши керак.



  1. Сизда одамларни ўрганиш ва турли хил одамлар билан танишишга иштиёқ борми?

  2. Сизга жамоатчилик ишлари билан шуғулланиш ёқадими?

  3. Ўртоқларинигиздан кимдир сизни хафа қилса, узоқ вақт гина сақлайсизми?

  4. Пайдо бўлган жиддий вазиятларга мослашишингиз қийинми?

  5. Сизни доимо мулоқотда бўладиган дўстларингиз кўпми?

  6. Сиз кўпинча дўстларингизни ўз фикрингизга кўндира оласизми?

  7. Сиз одамлар билан мулоқотда бўлишдан кўра бўш вақтингизда китоб ўқиб ёки бошқа машғулотлар билан банд бўлиб ўтказишингизни афзал кўришингиз ростми?

  8. Ўз ниятларингизга етиш йўлида қийинчилик пайдо бўлса, ўз ниятингиздан қайтишингиз осонми?

  9. Сиз ўзингиздан каттароқ ёшли одамлар билан тил топишиб кетишингиз осонми?

  10. Сиз ўзингиз ёки дўстларингиз билан турли ўйинлар ва машғулотлар ўйлаб топишни яхши кўрасизми?

  11. Сиз учун бегона бўлган янги одамлар даврасига қўшилиб кетишингиз қийинми?

  12. Сиз тез-тез мўлжаллаб қўйган ишларингизни бошқа кунга кўчирасизми?

  13. Сиз нотаниш одамлар билан тез ва осон муомалага киришиб кетаверасизми?

  14. Сиз ўз ўртоқларингизнинг сизнинг нуқтаи назарингизни қабул қилишларига интиласизми?

  15. Сиз янги жамоага тез киришиб кетасизми?

  16. Сизнинг ўртоқларингиз ўз сўзлари ёки ваъдалари устидан чиқмасалар ҳам улар билан низога бормаслигингиз ростми?

  17. Ҳар қандай қулай вазиятда янги танишлар орттиришга ҳаракат қиласизми?

  18. Муҳим масалалар юзасидан қарор қабул қилиш керак бўлганда, ҳар доим ташаббусни ўз бўйнингизга олишингиз ростми?

  19. Сизнинг одамларни ёқтирмай қолиб, ўзингиз ёлгиз қолишга интилишингиз ростми?

  20. Нотаниш вазиятларда ўзингизни йўқотиб қўйишингиз ростми?

  21. Доимо одамлар даврасида бўлиш Сизга ёқадими?

  22. Бошлаган ишингизни охирига етказа олмасангиз, аччиқланасизми?

  23. Нотаниш одам билан танишиш учун ташаббус кўрсатиш керак бўлса, ўзингизни ноқулай сезасизми?

  24. Сиз мунтазам ўртоқлар билан бирга бўлишдан чарчайсизми?

  25. Сиз оммавий ўйинларда қатнашишни ёқтирасизми?

  26. Дўстарингиз манфаатларига алоқадор ишларда тез-тез ташаббус кўрсатиб турасизми?

  27. Нотаниш одамлар орасида ўзингизни ноқулай сезишингиз ростми?

  28. Сиз ўзингизнинг ҳақлигингизни исбот қилишдан тортинишингиз ростми?

  29. Нотанишлар даврасига хурсандчилик муҳитини олиб кириш Сиз учун қийинчилик туғдирмайдими?

  30. Жамоат ишларига фаол иштирок этишингиз ростми?

  31. Сиз ўз танишларингиз доирасини торайтиришга интиласизми?

  32. Ўз танишларингиз ва ўртоқларингиз қуллаб-қувватламаган фикрни ҳимоя қилишга интилмаслигингиз ростми?

  33. Умуман нотаниш даврада ўзингизни эркин тутасизми?

  34. Ўз ўртоқларингиз учун турли тадбирлар ўтказишга бажонидил киришасизми?

  35. Катта аудиторияда ёки кўпчилик ичида гапириш лозим бўлганда, ўзингизни унчалик эркин ва дадил ҳис қила олмасли­гингиз ростми?

  36. Амалий учрашув ва учрашувларга тез-тез кеч қоладиган одатингиз борми?

  37. Дўстларингиз кўплиги ростми?

  38. Сиз ўз дўстларингиз даврасида доимо диққат марказида бўласизми?

  39. Нотаниш одамлар билан гаплашганда, доимо ўзингизни бехаловат ҳис қилиб, уялишингиз ростми?

  40. Катта танишлар даврасида хижолат чекишингиз ростми?








Download 288 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling