1. Сифатни бошқариш рақобатчиликда корхона муваффақият қозонишининг омили сифатида


Download 136.18 Kb.
bet1/10
Sana04.02.2023
Hajmi136.18 Kb.
#1164711
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   10



КИРИШ
Бозор иқтисодиёти шароитида ишлаб чиқариш корхоналари олдида турган энг муҳим вазифа рақобатбардош маҳсулот ишлаб чиқаришдир. Шунинг учун ҳам маҳсулот ва хизматлар сифаттини яхшилаш бугунги куннинг муҳим масалаларидан ҳисобланади. Маҳсулот ва хизматлар сифатини яхшилаш стратегик муаммолардан бири бўлиб, мамлакатимиз иқтисодиётининг стабиллашуви бу муаммоларни ҳал этилишига боғлиқ. Мамлакатимизда бу борада амалга оширилаётган ислоҳот ва чора тадбирлар натижаси ўзининг ижобий натижалаорини намоён қилмоқда. Хусусан, Презтидент И.А.Каримов “Eksport hajmi sezilarli ravishda, ya’ni 11,6 foizga o‘sdi, eksport qilinayotgan mahsulotlar tarkibi va sifati yaxshilanib bormoqda. Buning natijasida xomashyo bo‘lmagan tayyor tovarlarning ulushi 70 foizdan ziyodni tashkil etmoqda. Tashqi savdo aylanmasidagi ijobiy saldo 1 milliard 120 million dollardan oshdi”1 деб таъкидлаб ўтди. Сифатни яхшилаш жараёни маҳсулотни сотиш жараёни ёки хизматлар кўрсатишда фақатгина кўпроқ фойда олиш учунгина эмас, балки жамият учун ва унинг равнақи учун ҳам муҳимдир. Шу сабабли танланган мавзу долзарбдир.










Режа


Кириш ..............................2

1.Сифатни бошқариш рақобатчиликда корхона муваффақият қозонишининг омили сифатида............3

2. Сифатни оширишнинг аҳамияти.........7

3.Бозор иқтисодиёти шароитида сифатни бошқариш тизимларини жорий этишнинг долзарб масалалари...........8


4 Сифат тушунчаси ва унинг моҳияти ..........10

5.Сифат менежменти намоёндалари..........12


6.Корхоналарда маҳсулот сифатни бошқаришнинг ташкилий - иқтисодий асослари .........18
ХУЛОСА
Фойдаланилган адабиётлар

Замонавий бозор иқтисодиёти ишлаб чиқарилаётган маҳсулотнинг сифатига тубдан бошқача талабларни қўяди. Бу ҳозирги вақтда ҳар қандай фирманинг яшаб қолиши, товар ва хизматлар бозоридаги барқарор ҳолати унинг рақобатбардошлик даражасига кўра белгиланиши билан боғлиқ. Ўз навбатида, рақобатбардошлик иккита кўрсаткич – маҳсулот нархининг даражаси ва сифатининг даражасига боғлиқ бўлиб, бунда иккинчи кўрсаткич ўз аҳамиятига кўра меҳнат унумдорлиги, ресурсларнинг барча турларини тежаш кўрсаткичларидан ўзиб кетиб, аста-секин биринчи ўринга чиқмоқда.


Сифат рақобатбардошлик омили сифатида бутун миллий иқтисодиётга тарқалади. У ресурслардан оқилона фойдаланишга ёрдам беради. Бундан ташқари, маҳсулот сифати – бу корхона фаолиятининг муҳим кўрсаткичи.

Download 136.18 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling