1. Сифатни бошқариш рақобатчиликда корхона муваффақият қозонишининг омили сифатида


Download 136.18 Kb.
bet6/10
Sana04.02.2023
Hajmi136.18 Kb.
#1164711
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10






Сифат тушунчаси ва унинг моҳияти
Замонавий бозор иктисодиёти ишлаб чикариладиган махсулот сифатига катъий талаблар куяди. Чунки хозирги замонда хар кандай фирманинг омон колиши, унинг товарлар ва хизматлар бозоридаги мустахкам мавқеи ракобатбардошлик даражаси билан белгиланади. Ракобатбардошлик икки курсаткич – бахо ва махсулот сифатининг даражаси билан богликдир.
Ишлаб чикаришни эркинлаштириш даврида иккинчи омил биринчи уринга кутарилмокда. Чунки сифат корхонанинг обруси ва янада гуллаши хамда сифатни бошкариш – бу, барча ходимлар, рахбардан тортиб аник иш бажарувчи учун ишнинг альфа ва омегаси, яъни аввали ва охиридир. Шу туфайли давлатнинг иктисодий, шу жумладан, саноат сиёсатида сифат масаласи мухим урин эгаллайди. Махсулот сифатини ошириш – бу, окибатнатижада унинг микдори, ресурсларни тежаш, ижтимоий ва шахсий эхтиёжларни туларок кондириш масаласи хисобланади. Яъни, хар кандай махсулот энг юкори техникавий-иктисодий ва эстетик хамда бошка бир катор талабларга мувофик келиши, жахон бозорида ракобат килиш кобилиятига эга булиши керак. Агар сифат муаммоси хал этилмаса, ижтимоий ишлаб чикариш ва ахолининг товарларга булган эхтиёжларини кондириб булмайди. Сифат нима?
Махсулот (иш, хизмат) сифати – муайян шу махсулотнинг хар томондан фойдаланишга мукаммал эканлигини белгиловчи хусусиятлар йигиндисидир.







2.3-расм. Сифатнинг беш юлдузи.


Тўртинчи босқич. 1980 йилларда ялпи сифат назорати тизими(ТQС)дан ялпи сифат менедменти тизими (TQM)гa ўтиш бошланган. Бу вақтда сифат тизимига янги халқаро стандартлари ISO 9000 (1987 й.) стандартлари пайдо бўлган. 1994 йилда хизматлар, қайта ишланадиган материаллар ва дастурий маҳсулотлар сифатини таъминлаш масалалари бўйича халқаро ISO 9004-1, -2, -3, -4, стандартлари ишлаб чиқилган.


Бешинчи босқич. 1990 йилларда корхонанинг жамиятга таъсири, балки корхона жамиятдаги барча қизиқишларни ҳисобга олиши юзага келган. Бу атроф-муҳитни ҳимоялаш ва маҳсулотлар хавфсизлиги менежменти тизимига доир ISO 14000 серияли стандартлар пайдо бўлган.
Умуман олганда, ҳозирги XXI аср – “Сифат асри”да давлатлар ва минтақалараро иқтисодий глобаллашув ва интеграция жараёнлари қанчалик шиддат билан ривожланиб бораётган бўлса, сифатга нисбатан талаб ва эҳтиёжлар ҳам шунга монанд ортиб бормоқда.
Ривожланган давлатлар билан бир қаторда республикамизда ҳам йирик ишлаб чиқариш корхоналари, кичик ва хусусий тадбиркорлик субъектлари, шу билан бирга истеъмолчиларимиз ҳам сифат масалалари ва муаммоларининг ҳаётий ва иқтисодий жиҳатларини, сифатни ишлаб чиқариш билан боғлиқ харажатларнинг мунтазам равишда камайиб бориши ва меҳнат унумдорлигини оширишдаги аҳамиятини чуқурроқ, мукаммалроқ тушунмоқдалар. Шундан келиб чиқиб, сифат соҳасида халқаро стандартлар ишлаб чиқиш, уларни такомиллаштириш мунтазам амалга ошириб борилади дейиш мумкин ва бу давр тақозоси бўлиб қолади.



Download 136.18 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling