1. Сифатни бошқариш рақобатчиликда корхона муваффақият қозонишининг омили сифатида


Download 136.18 Kb.
bet4/10
Sana04.02.2023
Hajmi136.18 Kb.
#1164711
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10

Сифатни оширишнинг аҳамияти




ГОСТ 15467-79Маҳсулот сифатини бошқариш. Асосий тушунчалар. Атама ва тарифлар”га мувофиқ сифат дейилганда маҳсулот хоссаларининг мажмуи тушунилади, бу хоссалар маҳсулот қандай мақсадларга мўлжалланганлигига мувофиқ равишда унинг муайян эҳтиёжларни қондиришга яроқлилигини таъминлайди.
Стандартлаштириш бўйича халқаро ташкилотнинг (ИСО 8402-94 стандарти) талқин этишига кўра сифат – маҳсулот ёки хизматларнинг хоссалари ва тавсифларининг мажмуи бўлиб, улар ушбу маҳсулот ёки хизматларга улар қондириши шарт бўлган ёки кутилаётган эҳтиёжларни қондириш қобилиятини бахшида этади.
Маҳсулот сифатининг моҳиятини янада тўлароқ тавсифлаш учун у билан боғлиқ қуйидаги тушунчаларни аниқлаш зарур:

  • маҳсулотнинг техник даражаси;

  • сифат ҳалқаси;

  • сифат кўрсаткичлари;

  • товарнинг рақобатбардошлиги.

Маҳсулотнинг техник даражаси – маҳсулот сифатининг нисбий тавсифи бўлиб, баҳоланаётган маҳсулотнинг техник жиҳатдан мукаммаллигини тавсифловчи кўрсаткичларнинг қийматларини тегишли базавий кўрсаткичларнинг қийматлари билан солиштиришга асосланган. Маҳсулотнинг техник даражаси маҳсулот сифатининг таркибий қисми ҳисобланади, турли кўрсат-кичларда акс эттирилади ва оригинал конструкторлик ечимларни қўллаш, янги материаллардан фойдаланиш, ишлаб чиқаришнинг илғор технологик жараёнларини жорий этиш ва ишлаб чиқарилаётган маҳсулот сифатини назорат қилиш натижасида оширилади.
Сифат ҳалқаси – маҳсулотнинг ҳаёт цикли, сифатни бошқаришни амалга оширадиган қуйидаги босқичларни ўз ичига олади: маркетинг, бозорни излаш ва ўрганиш, техник талабларни лойиҳалаш ва ишлаб чиқиш, маҳсулотни ишлаб чиқиш, моддий-техника таъминоти, ишлаб чиқариш жараёнларини тайёрлаш ва ишлаб чиқиш, назорат, синовлар ва қабул қилиш, жойлаш ва сақлаш, маҳсулотни тақсимлаш ва сотиш, монтаж ва ишлатиш, техник ва кафолатли хизмат кўрсатиш, утиллаштириш.
Сифат кўрсаткичлари – маҳсулот кўрсаткичларининг ўзаро боғлиқ мажмуи бўлиб, унинг қандай мақсадларга мўлжалланганлиги, ишончлилиги, технологиклиги, стандартлаштириш ва унификациялаш даражаси, эстетик, эргономик, экологик хоссалари, патент-ҳуқуқий жиҳатлари, ташишга яроқлилиги, хавфсизлиги ва иқтисодий параметрларини тавсифлайди.

Download 136.18 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling