1. Сифатни бошқариш рақобатчиликда корхона муваффақият қозонишининг омили сифатида
Download 136.18 Kb.
|
- Bu sahifa navigatsiya:
- Ишлаб чиқарувчининг рақобатбардошлиги
Маҳсулот сифатини ошириш – жаҳондаги барча етакчи фирмалар учун хос бўлган иш йўналишидир.
Рақобатбардошлик – рақобатга бардош бериш, унга қарши тура олиш қобилияти. Бунда “рақобатбардошлик” тушунчаси ҳам товарлар (хизматлар), ҳам корхоналар, фирмалар ва бошқа ташкилотларга нисбатан қўлланилади. 1. Ишлаб чиқарувчининг рақобатбардошлиги – бу унинг ҳам маҳсулотнинг сифат тавсифларига, ҳам бошқа ишлаб чиқарувчи-рақобатчиларга нисбатан олиб борадиган аниқ мақсадга йўналтирилган фаолияти ҳисобига сотиш бозорларини сақлаб қолиш ва кенгайтириш қобилияти. Янги сотиш бозорларига чиқиш, ташкилий тузилмани қайта тузиш, модификациялаш ва маҳсулотнинг янги турларини ўзлаштириш, уни ишлаб чиқариш ҳажмларини ўзгартириш, асосий ишлаб чиқариш жамғармаларини алмаштириш, хўжалик алоқаларини ва маркетинг сиёсатини ўзгартириш билан боғлиқ барча ечимлар корхонанинг рақобатбардошлигини таъминлашга бўйсундирилган. Товар ва корхонанинг рақобатбардошлиги тоифалари ўзаро узвий боғлиқ бўлиши билан бирга, муҳим фарқларга ҳам эгадир: маҳсулотнинг рақобатбардошлиги товарнинг ҳаёт циклига мос вақт оралиғида баҳоланади ва тадқиқ этилади, корхона рақобатбардошлигини тадқиқ этиш асосида эса корхона фаолият кўрсатиб турадиган даврга мос бўлган анча узоқ вақт ётади; маҳсулотнинг рақобатбардошлиги унинг ҳар бир турига нисбатан кўриб чиқилади, корхона рақобатбардошлиги эса ишлаб чиқариладиган маҳсулотнинг барча ўзгарувчи номенклатурасини ва унинг ишлаб чиқариш-техник салоҳиятини қамраб олади; корхонанинг рақобатбардошлик даражаси унинг ўзи томонидан таҳлил қилинади, товарнинг рақобатбардошлигини баҳолаш эса истеъмолчининг алоҳида ҳуқуқи. Ўз структурасига кўра корхонанинг рақобатбар-дошлиги маҳсулотнинг рақобатбардошлигидан анча мураккаб, чунки унинг объекти - корхонанинг бутун ишлаб чиқариш-иқтисодий фаолияти. 2. Товарнинг рақобатбардошлиги – бу унинг нисбий тавсифи бўлиб, ушбу товарнинг рақобатчи товаридан, биринчидан, айнан битта ижтимоий эҳтиёжга мослиги бўйича, иккинчидан эса ушбу эҳтиёжни қондириш харажатлари бўйича фарқларини акс эттиради. Download 136.18 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling