1. Товушдан тез оқимнинг профилдан оқиб ўтишининг ўзига хос хусусиятлари
Download 440.2 Kb.
|
Маъруза 5 - 2021-2022 сиртки
Нисбий узайиши кичик бўлган учбурчак қанотлар учун Сya max кр тахминан қанотнинг нисбий узайиши қиймати бўйича аниқланади:
Қанот механизацияси Замонавий авиацияда парвоз тезлигини ошириш учун нисбий қалинлиги ва эгрилиги кичик профилли, нисбатан кичик юзали найзасимон қанотлар ишлатилади. Бундай қанотлар оқимнинг эрта узилиши ҳисобига, қўниш режимида катта кўтариш кучини таъминлаб бера олмайди. Учиш қўниш дистанцияларини қисқартириш учун, катта хужум бурчакларида замонавий қанотларнинг ташиш (кўтариш) хусусиятини ошириш масаласи жуда муҳимдир. Шу мақсадда, критик хужум бурчаклари атрофида қанотнинг кўтариш кучи коэффициентини ошириш ва критик хужум бурчагини сезиларли камайтириш имконини берувчи, қанотларга махсус конструктив элементлар ўрнатилади. Учиш-қўниш ва маневр режимларида ишловчи бу элементлар қанот механизацияси дейилади. Қанот механизацияси, олд қирра механизацияси ва орқа қирра механизациясидан ташкил топган. суа max кр ни ошириш мақсадида қанотнинг орқа қирра механизацияси сифатида оддий шитоклар (оғувчан), силжувчан шитоклар ва орқақанотчалар (оддий, силжувчи, оралиқли ва б.лар) қўлланилади. Кўтариш кучини қисқа муддатга камайтириш учун интерцепторлар ва спойлерлар (тормозлаш шитоклари) қўлланилади. Қанот олд қирра механизацияси (силжувчан олд қанотча, оралиқли олдқанотча, оғувчан бурунчалар, турбулизаторлар), суа max кр қийматини оширишга имкон берувчи катта хужум бурчакларида, ёнлама турғунлик ва бошқарувчанлик йўқотилишининг олдини олиш учун ишлатилади. 15.4-расм. Шитоклар: а - оддий; б – силжувчан. Шиток (қалқонча) деб, қанотнинг орқа қиррасида жойлашган, қанотнинг кўтариш кучини ва қаршилигиини ошириш учун пастга ш бурчакка оғувчи, қанотнинг пастки юзасидаги қўзғалувчан қисмига айтилади. Шитоклар қўзғалмас ўқ атрофида ҳаракатланувчи (эгилувчан, оддий) ва ўқ атрофида эгилиб, шу билан биргаликда қанот хордаси йўналишида силжиб унинг юзасини оширувчи (силжувчан) турларга бўлинади. Эгилувчан шитоклар конструкцияси бўйича оддий ва массаси бўйича афзалдир. Аммо у силжувчан шитокларга нисбатан суаmaxкр ни камроқ оширади. Шитоклар қанотнинг ўрта қисмида жойлашиб, қанот қулочининг 40-60% ни эгаллайди. Шитокнинг сўрувчи хусусияти туфайли сyamax шиддат билан ортади (айрим ҳолларда икки бараваргача ортади), шунинг билан биргаликда критик хужум бурчаги кам ўзгаради. щ бурчаг ортиши билан сya=f() эгри чизиғи чап томонга, поляра эса ўнг томонга сурилади. Силжувчан шитоклар самараси юқоридир, чунки бунда қанот юзаси ортади. 15.5-расм. ∞ бўлганда, оддий шитокларнинг оғиш бурчакларининг сya=f() боғликлигига (а) ва қанот полярасига (б) таъсири. Шитокнинг самараси, кўтариш кучи коэфициентининг ортиши суа ёки суа max қиймати билан баҳоланади. суа ва суаmax қийматларига, шитокнинг нисбий узунлиги lщ/l, қанотнинг пландаги шакли, шитокнинг оғиш бурчаги щ, нисбий хордаси bщ/b таъсир қилади. Шиток хордаси қанот хордасининг 15-30%ни ташкил қилади. Жуда катта хордаларда механизация самарасининг ўсиши пасайиши кузатилади. Шитокнинг нисбий узунлиги ортиши билан қанотнинг суа ва суа max ортади. Қанот бутун қулочи бўйлаб жойлашган шитокларда суа нинг қиймати максимал бўлади. Нисбий торайиши катта қанотларда шитокларнинг самараси ортади, чунки ўзгармас қулочда нисбий юза Sщ/S ортади. 15.6-расм. суа max катталигининг шитокнинг 15.7-расм. қанот момент коэффициентининг сm0 нисбий хордасига боғликлиги: шитокларнинг оғиш бурчакларига боғлиқ равишда 1-силжувчан шиток; 2-оддий шиток. ўзгариши: 1-оддий шиток; 2- силжувчан шиток. щ оғиш бурчакнинг максимал қиймати тахминан /3. Шуни эътиборга олиш керакки, шитокнинг катта бурчакларга оғиши кўтариш кучи коэффициентининг ошиши билан бирга қаршилик кучи коэффициентининг ҳам ортишига олиб келади. Бу эса ўз навбатида аэродинамик сифатга таъсир қилади: оғувчи шитокли қанотларнинг аэродинамик сифати К=cуа/cха шитоксиз қанотларникига нисбатан пастдир. Рўпара қаршилик кучи коэффициентининг ортиши қўнишда ижобий рол ўйнайди, чунки қўнишда югуриш масофасини қисқартиради. Аммо учишда кўтариш кучи коэффициенти ошиши билан қаршилик кучи коэффициенти иложи борича кам бўлиши керак. Шунинг учун учишда шитоклар тўлиқ оғдирилмайди, тахминан 0,4—0,5 рад оғади. щ ортиши билан қанот момент коэффициенти ҳам ортади. Download 440.2 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling