1. Товушдан тез оқимнинг профилдан оқиб ўтишининг ўзига хос хусусиятлари
Download 440.2 Kb.
|
Маъруза 5 - 2021-2022 сиртки
Орқақанотчалар қанотнинг оғувчан дум қисмини ташкил қилади. Орқақанотча оғдирилганда суа max коэффициентининг ортиши, асосан қанотнинг эффектив эгрилиги ортиши ҳисобига бўлади. Оралиқли орқақанотча оғдирилганда, ҳаво оқимининг катта тезлик билан орқақанотчанинг юқори юзасига оқиб ўтувчи, қанот ва орқақанотчанинг олд қисми орасида профиллашган оралиқ (тирқиш) ҳосил бўлади. Бу чегаравий қатламда оқимнинг узилмасдан оқишини таъминлайди ва орқақанотчани катта бурчакларга оғдиришга имкон беради.
Орқақнотчалар оғдирилгандаги таъсир (эффект) худди шитоклар оғдирилгандаги каби бўлади, аммо рўпара қаршилик кучи коэффициенти камроқдир. 15.8-расм. Орқақанотчалар: а - оддий; б – силжувчан. Силжувчи орқақанотчалар кўтариш кучи коэффициентининг қўшимча ортишига олиб келади, чунки орқақанотча оғдирилганда қанот юзаси кенгаяди. Олд шитоклар (бурунча) ва олдқанотчалар. Катта хужум бурчакларида ўткир қиррали олд шитоклар оғдирилганда, профилнинг ўткир олд қиррасида оқимнинг бевақт узилишининг олди оланади ва cya max ни оширади. Олдқанотча, қанот шаклида бўлиб, қанотнинг олд қирраси бўйлаб жойлашган. Айрим катта хужум бурчакларидан бошлаб, ҳосил бўлувчи аэродинамик куч (сўрувчи куч) таъсирида олдқанотча ишчи ҳолатига оғдирилади. Олдинга сурилган олдқанотчали профил контурининг ўзгариши, босим эпюрасининг шундай ўзгаришини ҳосил қиладики, чегаравий қатламдаги оқим узилиш нуқтасини орқага суришга ва критик хужум бурчагининг ортишига олиб келади. 15.9-расм. Олд шитоклар (бурунча). Олдқанотча ҳаракати туфайли қанотнинг критик хужум бурчаги ва суа max коэффициенти ошади. Кўтариш кучи коэффичиентининг ортиши 0,7-0,8 ни ташкил қилади. 15.10-расм. Ҳар хил турдаги механизациялар қўлланилганда суа max нинг га боғликлиги: 1-механизациясиз қанот; 2-олдқанотчали қанот; 3-силжувчан орқақанотчали қанот; 4- силжувчан орқақанотча ва олдқанотчали қанот. Download 440.2 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling