1-variant Auditning paydo bo‘lishi va rivojlanishi
Agar auditorlik tashkiloti ko’pincha bir xil yo’sindagi mijozlar bilan ishlasa
Download 348.77 Kb.
|
hammasi faqat 35-45 gacha yuq
- Bu sahifa navigatsiya:
- Уйғунлик тамойили
Agar auditorlik tashkiloti ko’pincha bir xil yo’sindagi mijozlar bilan ishlasa аудитор қандайдир бошқа тамойиллар бўйича умумий намунавий режалар ҳам тузиши мумкин. Агар умумий аудит режаси сифатида намунавий режа танланса, у ҳолда режалаштириш чоғида асосий эътиборни аудит дастурини тузишга қаратиш зарур. Режалаштириш аудиторлик гуруҳи раҳбари томонидан аудит ўтказишнинг умумий тамойиллари каби, хусусий тамойилларига ҳам мувофиқ амалга оширилиши лозим. Улар:
уйғунлик (комплекслик); узлуксизлик, мақбуллик. Уйғунлик тамойили аудитнинг дастлабки режасини тузишдан тортиб, то умумий режаси ва дастурини тузгунга қадар бўлган барча босқичларнинг ўзаро боғлиқлиги ва мувофиқлигини таъминлашни назарда тутади. Режалаштиришнинг узлуксизлик тамойили текширувда иштирок этадиган аудиторларга келишилган топшириклар белгиланиши ва режалаштириш босқичларининг муддатлар ҳамда таркибий бўлинмалар бўйича боғлиқлигида ифодаланади. Аудитни режалаштиришнинг мақбуллик тамойили шундан иборатки, режалаштириш чоғида аудиторлик ташкилоти ўзи белгилаган мезонлар асосида аудитнинг умумий режаси ва дастуридан мақбулини танлаш имкониятига эга бўлиши зарур. Аудитнинг умумий режаси: мижоз фаолияти билан танишиш, дастлабки режалаштириш, текшириладиган хўжалик юритувчи субъектнинг ички назорат тизимини баҳолаш, танлаш ҳажми ва жиддийлик даражасини аниқлаш, аудит дастурини тайёрлаш, аудитни бевосита ўтказиш жараёни (дастурни бажариш), бажарилган ишлар натижаларини таҳлил қилиш, барча оралиқ ва умумий ҳужжатларни тайёрлаш, текширув натижаларини мижозга тақдим этиш ва ҳоказоларни ўз ичига олган ҳолда аудит ўтказишнинг барча босқичларини акс эттириши лозим. Стандартга мувофиқ аудитнинг умумий режаси тузилганидан сўнг аудит дастури тузилиб, унда барча аудиторлик амалларининг батафсил рўйхати баён қилиниши зарур. Дастур аудиторлар учун батафсил йўриқнома бўлиб, унда текширилиши лозим бўлган бухгалтерлик ҳисобининг барча бўлимла-рини текшириш, шунингдек ички назорат тизимини таҳлил қилиш бўйича уларнинг барча ҳатти-ҳаракатлари акс эттирилган бўлиши лозим. Аудит дастурини тузиш юзаки бажарилмаслиги лозим, чунки у аудиторлар ишидаги таъсирчан назорат дастаги бўлиб хизмат қилади, дастурнинг ҳар бир бўли-ми бўйича аудитор хулосалари эса аудиторлик ҳисоботи ва аудиторлик хулосасини тузиш учун асос бўлиб хизмат қилиши лозим. корхона фаолиятини белгилайдиган муҳим маълумотлар ва ҳужжатлар нусхаларидан иборат доимий ҳужжатлар тўпламини шакллантиради. Ушбу тўплам ҳозирча мазкур корхона аудиторлик ташкилотининг мижози бўлиб қолар экан, келгусидаги барча текширувларда ундан фойдаланилаверади. Ҳар бир аудиторлик текшируви учун корхонанинг иш фаолиятини ёки ҳисоб тизимини, агар улар сезиларли даражада ўзгармаган бўлса, қайтадан ўрганиб чи-қишга эхтиёж қолмайди. Шунинг учун аудитор ҳар доим кейинчалик аудит ўтказганида ҳам ушбу доимий тўпламдан фойдаланиб, зарурат бўлганда уни янгилаб боради. Download 348.77 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling