1-variant Auditning paydo bo‘lishi va rivojlanishi


Миқдор кўрсаткичлар - ишлаб чиқарилан маҳсулотлар, сотилган товарлар, бажарилган хизматлар ҳажмидан иборат


Download 348.77 Kb.
bet21/89
Sana26.03.2023
Hajmi348.77 Kb.
#1297467
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   89
Bog'liq
hammasi faqat 35-45 gacha yuq

Миқдор кўрсаткичлар - ишлаб чиқарилан маҳсулотлар, сотилган товарлар, бажарилган хизматлар ҳажмидан иборат.
Сифат кўрсаткичлар - фаолият юритиш билан боғлиқ бўлган харажатлар, фойда, меҳнат унумдорлигини ифодалайди.
Корхоналарнинг алоҳида жараёнлари ва кўрсаткичлари аудитнинг объектлари ҳисобланади.

2. Текшириладиган корхона (мижоз) фаолиятини ўрганиш.
Режалаштириш ички ва ташқи омиллар, ҳисоботлар, ахборотлар.
Аудиторлик текширувни режалаштириш текшириладиган корхона фаолиятини батафсил ўрганишдан бошланади. Аудитор корхона фаолиятини ўрганишдан иккита мақсадни кўзлайди: а) аудит ўтказишни осонлаштириш ва сифатини ошириш; б) текшириладиган корхона иқтисодини яхшилашга қаратилган амалий маслаҳат ёрдами кўрсатиш.
Бунинг учун корхона фаолиятига таъсир қиладиган ички ҳамда ташқи омиллар ҳақида маълумотларни тўплаш зарур.
ички омилларга қуйи-дагилар киради: мулкчилик шакли ва бошқарув тузулмаси, корхонанинг қандай мақсадда ташкил этилганлиги, корхона фаолиятида амалга ошириладиган асосий муомалалар, молияси, ходимлари, ҳисоб юритиш сиёсати, корхонанинг учинчи шахслар билан ўзаро муносабатлари.
Ташқи омилларга мижоз фаолият қиладиган тармоқ, мамлакатдаги иқтисодий ҳолат киритилади.
Текшириладиган корхонанинг мақсадларини таҳлил қи-лиш, унинг муомалаларини яхши тушунишга имкон бериб, текшириладиган ҳисобот ҳақида тўғри фикр шаклллантирилиши учун зарурдир. Чунончи, агар аудитор ишини режалаштириш чоғида мулк эгаларининг корхонани тугатмоқчи эканликлари аниқланса, бунда у корхона ҳисоботига нисбатан фаолият қилаётган корхона принципини қўлламаслиги ҳақида аудиторлик ҳисоботига таъкидлаш киритишга тайёрланиши зарур. Мижознинг муомалалари ҳақидаги маълумотлар аудиторга ўзининг хатарли ҳолатларини тўғри баҳолаш, самарали текшириш дастури тузиш ва уни ўтказишга кетадиган вақтни тежашда ёрдам беради.
Аудитор ахборотларни тўплашни ўзига тушунарли методлар билан амалга ошириши лозим.
Корхона раҳбарияти ва бош мутахассислардан сўраб-суриштириш йўли билан асосий муаммоларни, хусусан, рақобат, солиқ масалалари, корхонанинг молиявий аҳволи, корхонанинг йирик муомалалари, бизнесдаги, раҳбариятдаги, мулкчилик шаклларидаги ўзгаришлар, ички назоратнинг ташкилий тузилмаси ва методлари, раҳбариятнинг аудитор махсус эътибор қаратишини истаган ўзига хос муаммоларини аниқ-лаши мумкин


Download 348.77 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   89




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling