1-variant Auditning paydo bo‘lishi va rivojlanishi


Download 348.77 Kb.
bet62/89
Sana26.03.2023
Hajmi348.77 Kb.
#1297467
1   ...   58   59   60   61   62   63   64   65   ...   89
Bog'liq
hammasi faqat 35-45 gacha yuq

Audit elementlari.

(musaqillik, topshiriq, konsultatsiya, nazorat, ishga yollash, professionallik, lavozim ko’tarish).
Аудит сифатини умумий назорат қилиш қуйидаги элементларнинг мавжудлигига таянади:
Мустақиллик.Қоида ва амаллар барча поғоналар хизматчиларининг мустақиллиги сақланганлиги ҳақида асосли ишончни таъминлашлари лозим.
Хизматчиларга топшириқлар. Қоида ва амаллар ишларнинг махсус тайёргарлик ва тажрибага эга шахслар томонидан бажарилиши ҳақида асосли ишончни таъминлашлари лозим.
Консультациялар. Қоида ва амаллар аудиторлик ташкилотларининг хизматчилари техник масалалар бўйича билимдон ва обрўли кишилардан ёрдам олишга интилишлари асосли ишончни таъминлашлари лозим.
Назорат.Қоида ва амаллар аудиторлик ташкилотининг жорий фаолияти унда ўрнатилган сифат стандартларига жавоб бериши ҳақида асосли ишончни таъминлашлари лозим.
Ишга ёллаш. Қоида ва амаллар ишга ёлланган хизматчиларнинг малакали мутахассислар эканлиги ҳақида асосли ишончни таъминлашлари лозим.
Профессионаллик даражасини ошириш. Қоида ва амаллар аудиторлик ташкилотининг хизматчилари ўз хизмат мажбуриятларини бажаришлари учун етарли билимларга эгалиги ҳақида асосли ишончни таъминлашлари лозим.
Лавозимини кўтариш. Қоида ва амаллар хизмати бўйича кўтарилаётган ходимларнинг янги лавозим эгаллашлари мумкин эканлиги ҳақида асосли ишончни таъминлашлари лозим.
Мижозларнинг маъқуллиги ва улар билан муносабатларнинг давомийлиги. Қоида ва амаллар аудиторлик ташкилоти раҳбарияти виждонини йўқотган хўжалик юритувчи субьект билан боғланиб қолмаслиги ҳақида асосли ишончни таъминлашлари лозим.
Текшириб (назорат ўтказиб) туриш. Қоидалар ва амаллар аудитор ишларининг сифатини назорат қилиш самарали ўтказилаётганлиги ҳақида асосли ишончни таъминлашлари лозим.
Назорат қоидалари ва амалларини белгилаш.


3. Pul mablag‘lari auditi.
Maqsadi, vazifalari, malumot manbalari, kassa, pul xujjatlari, bankdagi schyotlar, 5110, valyuta schyoti, sintetik hisoblar.
Пул маблағларини аудиторлик текширувидан ўтказишнинг асосий мақсади: кассадаги миллий ва хорижий валютадаги нақд пул маблағлари, банкдаги ҳисоб-китоб счёти, валюта счётлари ва бошқа махсус счётларга доир муомалаларни аудиторлик текширувидан ўтказиб, молиявий ҳисоботнинг «Пул маблағлари» бўлими бўйича маълумотларнинг ишончлилиги ва банкдаги счётларда пул маблағларини ҳисобга олиш услубиётининг Ўзбекистон Республикасида амал қилаётган меъёрий ҳужжатларга мувофиқлиги тўғрисида хулоса шакллантириш, улар сақланиши ва ишлатилишининг мақсадга мувофиқлиги, самарадорлиги ҳамда қонунийлигини таъминлаш, шунингдек ҳисобга олишни такомиллаштиришдан иборат.
Ушбу мақсадни амалга ошириш учун қуйидаги вазифаларни ҳал этиш зарур: инвентаризация ўтказиш йўли билан кассадаги мавжуд пул маблағлари, қимматли коғозлар миқдори ва суммаларининг ҳақиқий қолдиғини аниқлаш, касса муомалаларини ҳисобга олишда «Юридик шахслар томонидан касса муомалаларини амалга ошириш қоидалари»га (Ўзбекистон Республикаси Адлия Вазирлиги рўйхатга олинган №565, 17 декабр 1998 й) қай даражада риоя қилинаётганлигини аниқлаш; банк муассасасидаги ҳисоб-китоб, валюта ва бошқа махсус счётлар бўйича амалга оширилган муомалаларни текшириб чиқиш; ўтказилган текшириш асосида оралиқ далолатнома тузиш ва хулоса қилиш.
Банкдаги счётлар бўйича муомалаларни текширишда аудитор қуйидаги маълумот манбаларидан фойдаланади:

  • ҳисоб юритиш сиёсати тўғрисидаги буйруқнинг пул маблағлари ҳисобига доир бўлими;

  • банкдаги ҳисоб-китоб, валюта ва бошқа махсус счётлар бўйича муомалаларни амалга оширишни ва ушбу муомалаларни бухгалтерия ҳисобида акс эттиришни тартибга солувчи асосий меъёрий ҳужжатлар (Ўзбекистон Республикасида нақд пулсиз ҳисоб-китоблар тўғрисида Низом (янги таҳрири)(Ўзбекистон Республикаси Адлия Вазирлигида рўйхатга олинган №496, 8 октябр 1999 й);

  • бухгалтерия ҳисоботлари (бухгалтерия баланси (1-шакл) ва пул оқимлари тўғрисидаги ҳисобот (4-шакл);

  • солиқ ҳисоботи (сўмдаги ва чет эл валютасидаги счётлар тўғрисида маълумот);

  • банкдаги счётлар бўйича муомалаларни ҳисобга оладиган синтетик ҳисоб регистрлари;

  • банкдаги счётларга доир муомалаларни расмийлаштирадиган дастлабки ҳужжатлар;

  • банкдаги счётларга доир муомалаларни акс эттириш учун қўлланиладиган ишчи счётлар режаси;

  • бухгалтерия ҳисобининг корхонада қўлланиладиган шакли ва банкдаги счётлардаги маблағларни ҳисобга олишга доир регистрлар рўйхати;

  • банкдаги счётлардаги пул маблағларини ҳисобга олиш билан боғлиқ бўлган дастлабки ҳужжатларнинг ҳужжатлар айланиш графиги;

  • банкдаги счётларга доир муомалалар бўйича пул ва ҳисоб-китоб ҳужжатларини имзолаш ҳуқуқига эга шахслар рўйхати.

Кассани текширишни бошлаганда аудитор қуйидагиларни аниқлаши лозим:



  • текширилаётган корхонада битта ёки бир нечта кассир (ёки шунга ваколатли шахслар) ишлашини;

  • кассирнинг фақат текширилаётган корхонада ишлаши ёки ўриндошлик асосида бошқа корхоналарга ҳам хизмат кўрсатиши;

  • кассирнинг касса муомалаларини юритиш қоидалари билан танишганлиги;

Кассани текширганда аудитор қуйидаги тартибга риоя қилиши лозим:
кассани текшириш, текширилаётган корхона бош бухгалтери ва кассири иштирокида амалга оширилади, текшириш пайтида бошқа шахслар қатнашиши мумкин эмас;

  • кассани текшириш пайтида барча касса муомалалари тўхтатилади. Кассани текшириш имкони бўлмай қолганда ёки бир нечта касса бўлганда уларнинг барчаси аудитор томонидан муҳрланиб, калитлар кассирда, муҳр эса аудиторда сақланади;

  • кассадаги нақд пуллар, қимматли қоғозларни санаш аудитор, кассир ва бош бухгалтер томонидан амалга оширилади. Пуллар кассада тахтланган (ўрамда) ёки тарқоқ ҳолда бўлишдан қатъий назар, барчаси саноқдан ўтказилиши шарт;

  • санаш тугаганидан сўнг аудитор текширувда аниқланган пул маблағларининг суммаси ҳақида алоҳида (оралиқ) далолатнома тузади (1илова).

  • турли шахсларнинг тилхатлари, тўлиқ расмийлаштирилмаган касса чиқим ордерлари, ведомостлар, счётлар ва бошқа шунга ўхшаш ҳужжатлар кассадаги нақд пул қолдиғига қўшилмайди ва аудитор томонидан исботловчи касса ҳужжати сифатида қабул қилинмайди. Шунингдек, кассадан нақд пул бериш бўйича кимга, кимнинг топшириги билан, қачон, қайси мақсадлар учун қанча суммада пул берилганлиги кўрсатилади ва шубхали ҳужжатлар аниқланганида ҳам шундай қилинади;

Аудитор банкдаги счётларга доир муомалалар аудитини банкдаги миллий ва чет эл валютасидаги пул маблағлари тўғрисидаги маълумотларни ҳамда уларга илова қилинган солиқ ҳисоботини текширишдан бошлайди. Бунда даставвал банкда очилган счётлар сони ва рақами ҳамда қайси банкда очилганлигини аниқланади. Бу маълумотлар аудиторга барча счётлар бўйича банк кўчирмаларини ва ҳар бир счёт бўйича ҳисоб регистрларини текшириш учун керак бўлади.


Сўнгра аудитор корхона ва банк ўртасидаги ўзаро муносабатларнинг юридик асосларини аниқлайди, банк хизмати кўрсатиш тўғрисидаги шартноманинг Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодекси нормаларига мувофиқлигини текширади.
Банкдаги счётлар бўйича пул маблағлари кирими ва чиқимига доир муомалалар банкда тегишли дастлабки ҳужжатлар билан расмийлаштирилади. Ушбу дастлабки ҳужжатларнинг шакллари ва тўлдириш тартиби Ўзбекистон Республикаси Марказий Банки йўриқномаларида белгиланган. Бундай ҳужжатларга қуйидагилар киради:

  • банк кўчирмалари (банк томонидан тасдиқланиб илова қилинган ҳисоб-китоб тўлов ҳужжатларининг шакллари билан); тўлов топшириқномаси, тўлов талабномаси, тўлов топшириқнома-талабномаси, тўлов ордери, инкасса топшириқномаси (фармойиши), ҳисоб-китоб счётига нақд пул топшириш учун ариза, валютани мажбурий сотиш учун топшириқнома, валюта сотиб олиш учун топшириқнома, резидентнинг сотиб олинган валютани сўмга айлантириш тўғрисидаги фармойиши ва бошқалар;

  • банк ҳисоб-китоб ҳужжатларига илова қилинадиган ва амалга оширилган муомалаларнинг қонунийлигини асословчи дастлабки ҳужжатлар.

Аудитор ҳужжатларнинг тўғри расмийлаштирилишини текширади, ҳужжатларни арифметик текширув ва банкдаги счётлар бўйича амалга оширилган муомалаларнинг қонунийлигини текширувдан ўтказади.
Аудитор банкдаги счётлардан акцептсиз (розиликсиз) ҳисобдан чиқаришга доир муомалаларни текширишга алоҳида эътибор қаратиши лозим. Бундай ҳолатлар фақат суд қарори, бевосита қонун кўрсатмалари, мижознинг банк шартномаси асосида амалга оширилиши мумкин.
Шундай қилиб, банкдаги 5110 «Ҳисоб-китоб счёти», 5210 «Мамлакат ичидаги валюта счётлари», 5220 «Хориждаги валюта счётлари», 5510-«Аккредитивлар», 5520 «Чек дафтарчалари» ва 5530 «Бошқа махсус счётлар» бўйича амалга оширилган банк муомалаларини текширишда қуйидагиларни амалга ошириш зарур:

  • корхонанинг нечта ҳисоб-китоб счёти, валюта счёти ва махсус счёти борлиги, шунингдек улар қайси банк муассасаларида очилганлигини аниқлаш;

  • счётлар сонини аниқлаб, баланснинг «Ҳисоб-китоб счёти», «Валюта счёти», «Банкдаги махсус счётлар» -моддалари бўйича қолдиқларни ва бу счётлар бўйича банк кўчирмаларидаги ушбу баланс санасига бўлган қолдиқларни солиштириш, шунингдек, банк кўчирмаларида акс эттирилган суммаларни илова қилинган дастлабки ҳужжатларда акс эттирилган суммалар билан таққослаш лозим;

  • амалга оширилган муомалаларнинг Ўзбекистон Республикасида амал қилаётган қонунчилик ва меъёрий ҳужжатларга мувофиқлигини текшириш;

  • банкдаги счётлардан олинган кўчирмалар ва кўчирмаларга илова қилинган, муомулаларни тасдиқловчи ҳужжатларнинг тўғри расмийлаштиришини текшириш;

  • банк кўчирмаларида ва банкдаги пул маблағлари ҳисобга олинадиган регистрларда пул маблағларининг кирими ва чиқими бўйича оборотларни жамлашни ва кун охирига қолдиқ чиқаришнинг тўғрилигини арифметик текшириш;


Download 348.77 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   58   59   60   61   62   63   64   65   ...   89




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling