Таваккалчиликка асосланган аудит - системани назорат қилувчи шахслар томонидан қабул қилинган бошқарув қарорларига баҳо берилади.
Мақсадли системали аудитшаклланиши билан аудиторлар ички назорат орқали экспертиза ўтказа бошладилар. Бунинг оқиба-тида шу нарса исботландики, агар ички назорат тизими самарали ташкил қилинган бўлса, хато ва камчиликларни аниқлаш учун жиддий текширишлар ўтказишга ҳожат қолмайди.
Таваккалчиликка асосланган аудитёппасига ёки танлов йўли билан ўтказиладиган текшириш бўлиб, у корхона фаолияти шароитидан келиб чиқади ва асосан тор доирадаги объектларни текшириш билан якунланади.
Auditorlik tashkiloti va auditorning mustaqilligi.
(AXS(ISA), auditorlik tekshiruvi o’tkazishni taqiqlash, professional xizmatlari).
Аудиторлик фаолиятида мустақиллик Аудитнинг Халқаро Стандартлари – АХС(ISAs)да белгиланган муҳим принциплардан бўлиб ҳисобланади. Аудиторлик ташкилоти ва аудиторларнинг мижоз-корхонага нисбатан мустақиллигини белгиловчи асосий мезонлар “Аудиторлик фаолияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 16-моддасида келтирилган. Жумладан қуйидагиларга аудиторлик текшируви ўтказиш таъқиқланади:
текширилаётган хўжалик юритувчи субъектнинг раҳбарлари ва (ёки) бошқа мансабдор шахслари билан яқин қариндош бўлган шахсга;
текширилаётган хўжалик юритувчи субъектда мулкий ёки шахсий номулкий манфаатлари бўлган шахсга;
давлат ҳокимияти ва бошқарув органларининг, шунингдек хўжалик бошқарув органларининг мансабдор шахсларига;
текширилаётган хўжалик юритувчи субъект ходимига;
аудиторлик ташкилоти ва аудиторларга:
а) ўзлари мулкдори, қатнашчиси, акциядори, кредитори, суғурталовчиси бўлган хўжалик юритувчи субъектларга нисбатан, шунингдек ушбу аудиторлик ташкилотлари ва аудиторлар уларга нисбатан мулкдор, қатнашчи, акциядор ҳисобланадиган хўжалик юритувчи субъектларга нисбатан;
б) мулкдори, қатнашчиси, акциядори айни бир пайтнинг ўзида ушбу аудиторлик ташкилотининг мулкдори, қатнашчиси, акциядори бўлган хўжалик юритувчи субъектга нисбатан;
в) мазкур хўжалик юритувчи субъектга аудиторлик текшируви қамраб оладиган даврда профессионал хизматлар кўрсатганлар(3).
Do'stlaringiz bilan baham: |