1-variant Auditning paydo bo‘lishi va rivojlanishi
Асосий воситалар аудитида фойдаланиладиган маълумот манбалари
Download 348.77 Kb.
|
hammasi faqat 35-45 gacha yuq
Асосий воситалар аудитида фойдаланиладиган маълумот манбалари.
Улар қаторига қуйидагилар киради: асосий воситалар бухгалтерия ҳисоби ва солиққа тортиш ма-салаларини тартибга соладиган асосий меъёрий ҳужжатлар; корхонанинг ҳисоб сиёсати тўғрисидаги буйруги; асосий воситаларни ҳисобга олишда корхонада қўллани-ладиган аналитик ва синтетик ҳисоб регистрлари; бухгалтерия ҳисоботлари; асосий воситаларни қабул қилиш-топшириш (ички силжиш) далолатномаси (нақладнойи) (АВ-1 шакл); таъмирланган, қайта жиҳозланган ва замонавийлаштирилган объектларни қабул қилиш-топшириш далолатномаси (АВ-2 шакл); асосий воситаларни ҳисобдан чиқариш далолатномаси (АВ-З шакл); автотранспорт воситаларини ҳисобдан чиқариш далолат-номаси (АВ-4 шакл); асосий воситаларни ҳисобга оладиган инвентарь карточка (АВ-6 шакл); асосий воситаларни ҳисобга оладиган инвентарь карточкалар рўйхати (АВ-7 шакл); асосий воситалар ҳаракатини ҳисобга оладиган карточка (АВ-8 шакл); асосий воситаларнинг инвентар рўйхати (ишлатиш жойлари бўйича) (АВ-9 шакл). Аудитор ушбу меъёрий ҳужжатлар, ҳисоб регистрлари ва даст-лабки ҳужжатларда асосий воситалар ҳаракатини расмийлаштириш учун жавобгар шахслар имзоларининг мавжудлиги ва ҳаққо-нийлигига эътибор қаратиб, барча реквизитларнинг тўғри тўлға-зилганлигини аниқлайди. Аудитор корхонанинг ҳисоб сиёсати тўғрисидаги буйруқда баён қилинган - асосий воситаларни ҳисобга олиш услубиёти билан тани-шиб чиқиши лозим. Бунда хусусан қуйидагиларни аниқлаш зарур: объектларни асосий воситалар ва айланма маблағлар қато-рига олиб бориш учун улар қийматининг белгиланган чегаралари; қийматидан қатъий назар асосий воситалар қаторига олиб бориладиган объектлар рўйхати; асосий воситалар бўйича амортизация ҳисоблаш усуллари; асосий воситаларни таъмирлаш учун қилинган харажатларни акс эттириш тартиби; ҳисобот йилининг 1 январ ҳолатига асосий воситаларни қайта баҳолаш кўзда тутилганлиги; асосий воситаларни инвентаризация қилиш муддатлари; асосий воситалар мавжудлиги ва ҳаракатига доир муома-лаларни ҳисобга олиш учун ишчи счётлар режасида белгиланган счётлар рўйхати. Download 348.77 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling