1-variant Auditning paydo bo‘lishi va rivojlanishi
Tekshiriladigan korxona (mijoz) faoliyatini o’rganish
Download 348.77 Kb.
|
hammasi faqat 35-45 gacha yuq
Tekshiriladigan korxona (mijoz) faoliyatini o’rganish.
(rejalashtirish, ichki va tashqi omillar, axborotlar, hisobotlar). Аудиторлик текширувни режалаштириш текшириладиган корхона фаолиятини батафсил ўрганишдан бошланади. Аудитор корхона фаолиятини ўрганишдан иккита мақсадни кўзлайди: а) аудит ўтказишни осонлаштириш ва сифатини ошириш; б) текшириладиган корхона иқтисодини яхшилашга қаратилган амалий маслаҳат ёрдами кўрсатиш. Бунинг учун корхона фаолиятига таъсир қиладиган ички ҳамда ташқи омиллар ҳақида маълумотларни тўплаш зарур. Аудитор биринчи навбатда эътибор бериш лозим бўлган, корхона иқтисодига таъсир қиладиган ички омилларга қуйи-дагилар киради: мулкчилик шакли ва бошқарув тузулмаси, корхонанинг қандай мақсадда ташкил этилганлиги, корхона фаолиятида амалга ошириладиган асосий муомалалар, молияси, ходимлари, ҳисоб юритиш сиёсати, корхонанинг учинчи шахслар билан ўзаро муносабатлари. Ташқи омилларга мижоз фаолият қиладиган тармоқ, мамлакатдаги иқтисодий ҳолат киритилади. Корхонанинг мақсадларини аниқлаш учун қуйидагиларни билиш зарур: маҳсулотлар ва хизматларнинг асосий турлари; бошқа корхоналар, гуруҳлар билан бирлашишга оид ёки корхонанинг сотиб олиш, сотиш бўйича режалари; илмий-тадқиқот ва тажриба-конструктор-лик соҳасидаги йирик корхоналар; режалаштирилган капитал қўйилмалар; янги бозорларга чиқиш режалари; ахборот технологиясидаги ўзгаришлар, солиқларни режалаштириш стратегияси. Текшириладиган корхонанинг ҳисоб юритиш сиёсатини билиш аудиторга ҳар хил счётларни текширишнинг самарали методларини ишлаб чиқиш имконини беради. Ҳисоб юритиш сиёсатини тушуниш учун қуйидагиларни кўриб чиқиш зарур: ҳисоб юритиш сиёсатини қабул қилиш тартиби; ҳисоб юритиш сиёсатига ўзгартиришлар киритиш; талаб этиши мумкин бўлган, корхона фаолиятида ва қонунчиликда руй бериши кутилаётган ўзгаришлар; ҳисоб юритиш сиёсатининг амалдаги қонунчиликка мослиги, ҳисоб юритиш сиёсатининг мазкур тармоқ учун хослиги. Шунингдек, корхона фаолияти ҳақидаги унинг ҳисоботида (бухгалтерлик ҳисоботлари ва аналитик ёзувлар; директорлар, бошқарув ва акциядорлик кенгашининг мажлис баённомалари; ички аудиторнинг ва тафтиш комиссиясининг ҳисоботлари, лавозим йўриқномалари), ташқи ахборот манбалари (матбуотда чиққан нашр маҳсулотлари, маълумотлар базаси, аналитик нашрлар, қонунчиликка оид ва бошқа меъёрий бюллетенлар) келтирилган маълумотларни таҳлил қилиши лозим. Download 348.77 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling