1-variant Auditning paydo bo‘lishi va rivojlanishi
Tashabbus tarzidagi (ixtiyoriy) auditorlik tekshiruvi
Download 348.77 Kb.
|
hammasi faqat 35-45 gacha yuq
- Bu sahifa navigatsiya:
- 25-variant. Auditning paydo bo’lishi va rivojlanishi.
Tashabbus tarzidagi (ixtiyoriy) auditorlik tekshiruvi.
(shartnoma, maqsad (6), sabablari). «Аудиторлик фаолияти тўғрисида»ги қонуннинг 11-мод-дасига мувофиқ: «Ташаббус тарзидаги аудиторлик текшируви хўжалик юритувчи субъектнинг ёки бошқа аудиторлик текшируви буюртмачиларининг қарорига биноан, қонун ҳужжат-ларида назарда тутилган тартибда ўтказилиши мумкин. Ташаббус тарзидаги аудиторлик текширувининг предмети, муддатлари ва бошқа шартлари аудиторлик текширувининг буюртмачиси билан аудиторлик ташкилотлари ўртасида тузиладиган аудиторлик текширувини ўтказиш тўғрисидаги шартномада белгилаб қўйилади». Ташаббус тарзидаги (ихтиёрий) аудиторлик текшируви одатда хўжалик юритувчи субъектнинг қарорига кўра ўткази-лади. Ташаббус тарзидаги аудиторлик текшируви ўтказишда хўжалик юритувчи субъект ўз олдига асосан қуйидагиларни мақсад қилиб қўйиши мумкин: бухгалтерия ҳисобини ташкил этишнинг амалдаги қонун-чиликка мувофиқлигини аниқлаш; бутун бухгалтерия ҳисоби тизимини ёки унинг айрим бўлимларининг аҳволини назорат ва таҳлил қилиш; бухгалтерия ҳисоби бўйича иш юритишни ташкил этиш; бухгалтерия ҳисобини ташкил этиш, юритиш ва ҳисобот тузиш ишларининг меъёрий таъминланганлигини аниқлаш; ҳисобни комьпютерлаштиришда қўлланиладиган восита ва услубларни баҳолаш; солиқ қонунчилигига риоя қилиниши ва солиққа тортишга доир ҳисоб-китоблар аҳволини текшириш ва ҳ. к. Ташаббус тарзидаги аудиторлик текшируви ҳар хил сабабларга кўра ўтказилиши мумкин. Биринчидан, бозор иқти-содиётига ўтиш муносабати билан хусусийлаштирилган ва акциядорлик жамиятларига айлантирилган кўплаб собиқ дав-лат корхоналари махсус идоравий давлат назорат органлари томонидан текширилиши барҳам топди. 25-variant. Auditning paydo bo’lishi va rivojlanishi. (qarorlar, axborot(hisobot), haqqoniylik, baholash va sifat, aksiyalar, paydo bo’lishi, rivojlanishi, fanning predmeti va obyekti, maqsadi, vazifalari). Маълумки, ҳар қандай воқеа, ҳодиса, буюм қайси замонда ва маконда пайдо бўлишидан қатъий назар маълум зарурият туфайли юзага келади. Аудитга оид манбаларда таъкидланишича, уни қуйидаги шарт-шароитлар келтириб чиқарган: ахборот етказиб берувчилар (маъмурият) билан ахборотлардан фойдаланувчилар (давлат органлари, банклар, акциядорлар, кредиторлар) манфаатларининг мос келмаслиги, натижада, улар ўртасида зиддиятли вазиятлар юзага келганида маъмурият томонидан нотўғри маълумотлар берилиши; нотўғри ахборотларга асосланган ҳолда хўжалик қарорла-рининг қабул қилиниши натижасида ноқулай иқтисодий аҳволга тушиб қолиниши ёки инқирозга юз тутилиши; иқтисодий ахборотларнинг ҳаққонийлигини тасдиқлаш учун зарур махсус билимларга эҳтиёж; ахборотлардан фойдаланувчиларда маълумотларни бевосита баҳолаш ва сифатини аниқлаш учун махсус малака, вақт ва материалларнинг етишмаслиги ва ҳ. к. Айрим манбаларга кўра бухгалтер-аудитор касби XVII асрнинг ўрталарида Европанинг акциядорлик компанияларида акциядорлар, кредиторлар ва солиқ хизмати ходимлари ўртасидаги мунозарали масалаларни ҳал қилиб бериш зарурати туфайли шакллана бошлаган. Ўша пайтларда мустақил фаолият кўрсатиб, корхонанинг ишлаб чиқариш молия фаолияти тўғрисида аниқ хулоса берадиган мутахассисларга эҳтиёж кучайган. Натижада, 1862 йили Англияда, 1867 йили Францияда, 1937 йили эса АҚШда мажбурий аудит тўғрисидаги қонун қабул қилинган. Аудиторлик фаолиятининг ривожланишига 1929-1933 йилларда жаҳон иқтисодий таназзули катта туртки бўлди. Бу даврда акциядорлик жамиятлари ва бошқа корхоналарнинг кўпчилиги инқирозга юз тутдилар. Натижада ҳисоботларни, хусусан, баланс, фойда ва зарарлар тўғрисидаги ҳисобот маълумотларини тасдиқлаш тартибини қатъий белгилаш, уларнинг тўғрилиги ва ҳаққонийлигини мустақил аудиторлар томонидан текшириш эҳтиёжи юзага келган . Аудит XIX аср ўрталарида Шотландияда ҳам вужудга кела бошлаган. 1844 йилда Англияда акциядорлик компанияларининг бухгалтерия счётларини, акциядорларга бериладиган ҳисоботларни йилига камида бир марта мустақил бухгалтерлар текширувидан мажбурий ўтказилишини талаб қиладиган қонунлар чиқарилган. Аудиторлар ҳақида уларни акциядорлар олдидаги масъул шахслар деб қараш 1929 йилда «Компаниялар тўғрисидаги қонун» чиқарилиши билан ўзгарди. Ушбу қонунга мувофиқ барча компаниялар ўзларининг молиявий ҳисоботларида фойда ва зарарларни мажбурий равишда кўрсатишлари белгилаб қўйилди. «Аудитор» лотинчадан «эшитувчи» деган тушунча ҳам шундан келиб чиққан. Демак, «Аудит» тушунчаси лотинча бўлиб, «auditing» - айнан таржимаси «у эшитаяпти», «эшитувчи» деган маъноларни билдиради. Кейинги 25 йил мобайнида аудиторлик фаолияти 3 хил ривожланиш босқичидан ўтди: Download 348.77 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling