ўз ваколатлари доирасида аудиторлик фаолиятини тартибга солувчи меъёрий ҳужжатларни, шу жумладан аудиторлик фаолиятининг миллий стандартларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш;
аудиторлик ташкилотлари томонидан лицензия талаблари ва шартларига риоя қилинишини назорат қилиш;
аудиторларнинг республика жамоат бирлашмаси билан келишган ҳолда аудиторлар малака сертификатини олиш учун ўқитиш дастурларини ва малака имтиҳонлари топшириш тартибини тасдиқлаш;
аудиторлик фаолиятини амалга оширишга берилган лицензиянинг, аудиторлар малака сертификатининг амал қилишини тўхтатиб туриш, тўхтатиш ва бекор қилиш;
малака сертификатига эга бўлган аудиторлар реестрини ва аудиторлик фаолиятини амалга ошириш учун берилган лицензияга эга бўлган аудиторлик ташкилотлари ҳисоби-ни юритиш.
Аудиторлик ташкилотлари устав капиталининг энг кам миқдори энг кам ойлик иш ҳақининг камида 1200 баравари миқдорида белгиланган. Бунда янгидан ташкил этиладиган аудиторлик ташкилотлари давлат рўйхатидан ўтказилган пайтдан бошлаб бир йил мобайнида таъсис ҳужжатларида назарда тутилган сармоясини шакллантиришлари зарур.
Auditorlik xulosasi va uni tuzish tartibi.
(auditorlik xulosasi, auditorlik hisoboti, AFMS, auditorlik xulosasi: kirish, takidlovchi, yakunlovchi, ijobiy xulosa, salbiy xulosa, javobgarlik).
Ўзбекистон Республикасининг «Аудиторлик фаолияти тўғрисида»ги қонунида белгиланишича: аудиторлик ҳисоботи аудиторлик текширувининг бориши, бухгалтерия ҳисобини юритишнинг белгиланган тартибидан аниқланган четга чиқишлар, молиявий ҳисоботдаги қоида-бузарликлар тўғрисидаги муфассал маълумотлардан, шунингдек аудиторлик текшируви ўтказиш натижасида олинган бошқа ахборотдан иборат бўлган ва хўжалик юритувчи субъект раҳбарига, мулкдорга, катнашчилари (акциядорлари)нинг умумий йиғилишига йўлланган ҳужжат (18-модда).
№70 -«Аудиторлик ҳисоботи ва молиявий ҳисобот тўғрисида аудиторлик хулосаси» номли АФМСга мувофиқ аудиторлик ҳисоботининг таркиби қуйидагича:
а) номи («Аудиторлик ҳисобот» ёки «Аудиторлик ташкилотининг ҳисоботи» деган ҳар иккала ном бир хил маънога эга);
б) адресат номи;
в) кириш қисми;
г) таҳлил қисми;
д) якуний қисм.
Do'stlaringiz bilan baham: |