Миқдор кўрсаткичлар - ишлаб чиқарилан маҳсулотлар, сотилган товарлар, бажарилган хизматлар ҳажмидан иборат.
Сифат кўрсаткичлар - фаолият юритиш билан боғлиқ бўлган харажатлар, фойда, меҳнат унумдорлигини ифодалайди.
Корхоналарнинг алоҳида жараёнлари ва кўрсаткичлари аудитнинг объектлари ҳисобланади.
O’zbekistonda auditorlik faoliyatining huquqiy asoslari.
(qonun, qarorlar, nizomlar).
Аудиторлик фаолиятини меъёрий тартибга солиш тизимининг биринчи (юқори) поғонасида Ўзбекистон Республика-сининг «Аудиторлик фаолияти тўғрисида»ги қонуни (янги таҳрири) туради. Ушбу қонун Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг 2000 йил 26 майдаги қарорига мувофиқ қабул қилинган бўлиб, 29 моддадан иборат (2-илова).
«Аудиторлик фаолияти тўғрисида»ги Ўзбекистон Респуб-ликаси Қонунини амалга ошириш мақсадида қабул қилинган ҳукумат қарорларини ҳам ушбу тизимнинг биринчи поғона-сига киритиш мумкин. Жумладан, 22 сентябр 2000 йилда Ўз-бекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 365-сонли «Аудиторлик фаолиятини такомиллаштириш ва аудиторлик текширишларининг аҳамиятини ошириш тўғрисида»ги Қарор қабул қилинди (3-илова).
Шунингдек, ушбу қарорга мувофиқ «Аудиторлик хулоса-ларини солиқ органлари ва бошқа назорат органлари томонидан ҳисобга олиш тартиби тўғрисидаги Низом», «Мажбурий аудиторлик текшируви ўтказишдан бўйин товлаганлиги учун хўжалик юритувчи субъектлардан жарима ундириш тартиби тўғрисидаги Низом» ва «Аудиторлик фаолиятини амалга ошириш учун аудиторлик ташкилотларига лицензия бериш тўғри-сидаги Низом» тасдиқланган.
Ушбу қарорга мувофиқ: ижобий аудиторлик хулосаси мавжудлиги хўжалик юритувчи субъектининг молия-хўжалик фаолияти солиқ органлари ва бошқа назорат органлари томонидан охирги текшириш ўтказилгандан кейин камида 24 ойдан олдин текширилмаслиги учун асос ҳисобланади;
Бухгалтерия ҳисобини юритиш ва ҳисобот тузиш аудиторлик ташкилоти томонидан амалга ошириладиган микрофирмаларнинг молия-хўжалик фаолияти солиқ органлари ва бошқа назорат органлари томонидан тегишли аудиторлик ташкилоти албатта жалб қилинган ҳолда текширилади. Бунда молиявий ҳисоботнинг тўғрилиги учун аудиторлик ташкилоти жавоб беради. (4)
Қарорнинг 3-бандига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Молия Вазирлиги аудиторлик фаолиятини лицензиялаш махсус ваколатли давлат органи этиб тасдиқланган ва унга қуйидаги функциялар юклатилган:
Do'stlaringiz bilan baham: |