1. XIX асрдан бошлаб мева экинларининг янги навларини олишда чатиштириш (дурагайлаш) қўллана бошланди ва бу селекциянинг асосий усули бўлиб қолди


Download 110 Kb.
bet3/8
Sana04.02.2023
Hajmi110 Kb.
#1160908
TuriЛекция
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
REJA

Агроэкотип деб – бир тур ёки турхилга мансуб бўлган, аниқ бир экологик ва ишлаб чиқариш шароитларига мослашган, тўғри агротехника қўлланганда юқори ҳосил ҳамда сифатли маҳсулот б е-радиган ўсимликлар гуруҳига айтилади. Амалда агроэкотип деб, экин турининг ҳар бир зонада раёнлаштирилган ёки истиқболли ҳисобланган навларга айтилади.
Ўсимликлар билан ташқи муҳитнинг ўзаро муносабатини, яъни экотипларнинг шаклланиш қонуниятларини ўрганадиган фан экология деб аталади. Экологик омиллар асосан 3 тадир.
1. Атмосфера (ёруғлик, ҳарорат, ҳаво намлиги, ҳаводаги кар-бонат ангидридининг миқдори).
2. Тупроқ (физик хоссалари, кимёвий таркиби, сув ва тузлар-нинг миқдори).
3. Биотип омиллари (касаллик ва жониворлар мавжудлиги).
Ўсимлик турлари намликка бўлган талабига қараб уч экотипга
бўлинади: ксерофит, гигрофит, мезофит. Қурғоқчиликка мослаш-ган ўсимликлар – ксерофитлар, намлиги кўп (ортиқча) бўлган ша-роитга ўрганган ўсимликлар - гигрофитлар, ўртача (етарли) намлик шароитида яшашга мослашган ўсимликлар эса - мезофитлар дейилади.
Селекцияда муваффақиятларга эришиш учун экинларнинг бир ёки бир неча хилларини турли тупроқ-иқлим шароитларида етиштирганда уларнинг хусусиятлари қандай юзага келишини билиш катта аҳамиятга эгадир. Бунда қуйидагиларга эътибор бериш айниқса муҳимдир:
- вегетация даврининг давомийлиги, яъни ўсимликларни тезп-ишарлиги;
- ривожланиш фазаларининг ўтиши, яъни вегетация даври-нинг таркиби (айрим ривожланиш фазаларини ўтишдаги фарқла-нишлар);
- ҳосилни ва унинг таркибини ифодаловчи миқдорий белг и-лар;
- ўсувчанлик белгилари (поянинг узунлиги, баргнинг сони,
ўсимликнинг шикастлангандан сўнг тикланган даражаси ва бошқа-лар;
- қурғоқчиликка ва ортиқча нам шароитига чидамлилик;
- паст ҳароратга – совуққа чидамлилик;
- гуллаш хусусиятлари (очиқ ёки ёпиқ гулнинг чангланиши,
ҳарорат ва намликнинг гуллашга таъсири;
- касаллик ҳамда зараркунандаларга чидамлилик;
- поянинг ётиб қолмаслиги, донинг тўкилмаслиги;
- ҳосилнинг биохимик таркиби (оқсил, қанд, крахмал, мой ва
бошқа моддаларнинг миқдоридаги фарқланишлар);
- муҳитнинг намлик даражасига бўлган муносабати (ривожла-ниш типининг ксерофиль, мезофил ёки гигрофиллиги).
Экин хилларининг юқорида келтирилган ва бошқа кўпгина биологик хусусиятлар бўйича таърифи экологик-географик гу-руҳлаш натижасида берилади. Экинларнинг ҳар хил географик ш а-кллари турли шароитларда ўсиб мослашади ва танлаш йўли б илан экологик хилларга бўлинади.
Академик Николай Иванович Вавилов биринчи бўлиб экин турларини экологик-географик гуруҳларга ажратишнинг аниқ қонуниятларини белгилади. Шу қонуниятларга биноан ҳар бир экологик-географик гуруҳ экинлар бир хил табиий-географик ша-роитда вужудга келган бўлиб, ўхшаш белгиларга эгадир. Ҳар бир экологик-географик гуруҳ экинлари бир хил морфологик белгилар ва физиологик хусусиятларга ҳам эга бўлади.
Селекционерлар экинларни экологик-географик жиҳатдан гуруҳлаб, уларнинг хилма-хиллигига қараб иш тутади ҳамда зарур шакл ва навларни қидириб топади.Кўпчилик экинлар экологик-географик жиҳатдан ўрганилиб, уларнинг келиб чиқиши ва ўстириш шароитларида шаклланган экотиплари аниқланган. Масалан, буғдойнинг чўл, ўрмон -чўл, ўрмон, Ғарбий Европа, тоғли Озарбойжон, тоғолди экологик г у-руҳлари маълумдир.
Маданий ўсимликларни экологик-географик негизида ўрганиш ҳар хил экотипларнинг шаклланишида табиий, сунъий танлаш ва ташқи шароитнинг аҳамиятини аниқлаш имкониятини берди.
Н.И.Вавилов маданий ўсимликларни тур ичида экологик-географик гуруҳлашнинг қуйидаги схемасини таклиф этди:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling