1. XIX асрдан бошлаб мева экинларининг янги навларини олишда чатиштириш (дурагайлаш) қўллана бошланди ва бу селекциянинг асосий усули бўлиб қолди


Тур Экологик-географик типлар


Download 110 Kb.
bet4/8
Sana04.02.2023
Hajmi110 Kb.
#1160908
TuriЛекция
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
REJA

Тур

  • Экологик-географик типлар

  • Ботаник турхиллар

  • Шакл ва навлар

    Селекцияда янги нав яратиш учун экиннинг қандайдир тури, экологик-географик типи, хили, шакллари ёки навлари бошланғич материал сифатида олиниб, танлаш ўтказилса ҳам барибир улар-нинг бир қатор муҳим белги ва хусусиятлари ҳисобга олинади (танлаш экинларнинг белги ва хусусиятлари асосидагина ўтказил а-ди). Экинларнинг ҳар қандай нави (шакли) бошқа навлардан сифат жиҳатидан, яъни белгилари билан фарқ қилади. Навларнинг сифатиуларнинг белги ва хусусиятларида намоён бўлади.
    Экиннинг ташқи кўриниши ва тузилишидаги морфологик ху-сусиятлар белги деб аталади. У миқдор ёки сифат билан ифодала-нади. Миқдорий белгилар экинларда санаб, ўлчаб, тарозида тортиб аниқланади. Масалан, буғдойдаги серҳосил (бошоқ чиқариб, дон берадиган) поялар, ғўзадаги ҳосил шохлар, кўсакдаги чигитлар, картошкадаги туганаклар сони саналиб, ғўзада ўсимликнинг бўйи, буғдойда бошоқнинг, ғўзада эса толанинг узунлиги ўлчанади, бир туп ғўзадаги ҳосил, ҳар бир кўсакнинг йириклиги, 1000 та уруғнинг оғирлиги тарозида тортилади.
    Ўсимликнинг кўз билан бевосита кўриб аниқлаш мумкин бўлган белгилари сифат белгилар дейилади. Масалан, гул, мева, уруғ ва бошоқнинг ранги, шакли, бошоқча қобиқчасининг тукли ёки туксизлиги, бошоқнинг қилтиқли ёки қилтиқсиз кабилар.
    Экиннинг физиолгик, биохимик ва технологик хоссалари ху-сусият деб айтилади. Ўсимликнинг физиологик хусусиятлари -унинг юқори ва паст ҳароратга, касалликларга чидамлилиги, агро-техника шароитларига (ўғитларга ва сувга) муносабати кабилар.
    Ўсимликдаги турли моддаларнинг (оқсил, мой, қанд, крахмал, эфир мойлари, витаминлар, минерал тузлар ва бошқаларнинг) миқдори ва сифати экиннинг биохимик хусусиятлари дейилади. Ўсимликнинг технологик хусусиятлари уларни қайта ишлаш билан боғлиқ бўлган кўрсаткичлардир. Масалан, дондан ун, ундан нон чиқиши, толанинг узунлиги ва пишиқлиги каби хусусиятлари, арпа донидан пиво тайёрланиши, картошка туганагидан спирт ва крахмал чиқиши ва бошқалар технологик хусусиятлари саналади.
    Селекция жараёни бошланғич материални танлаш ва тайёр-лашдан бошланади. Селекция ишининг бошланишида бошланғич материал қанчалик тўғри танланса, шунчалик осон ва тез муддатда мақсадга эришиш мумкин. Академик Н.И.Вавилов “Селекция ишининг муваффақиятлари ҳаммадан кўра кўпро қ бошланғич ма-териални танлашга боғлиқдир”, деб кўрсатган эди. Бошланғич материал деб, селекцияда янги навлар яратиш учун қўлланиладиган маданий ва ёввойи ўсимликларга айтилади.
    Селекцияда фойдаланиладиган бошланғич материаллар асосан
    3 категорияга бўлинади:
    1. Табиатда тайёр ҳолда мавжуд бўлган ўсимликлар;
    2. Дурагайлаш йўли билан етиштирилган ўсимликлар;
    3. Сунъий мутагенез, полиплоидия ва бошқа усуллар билан
    олинган ўсимликлар.
    Табиатда тайёр бўлган ўсимликлардан селекцияда кенг фойд а-ланиш учун ўсимликлар систематикаси, экологияси ва географ и-ясини чуқур билиш лозим.
    Ҳозирги замон селекцияси учун бошланғич материаллар 4 г у-руҳга бўлинади:
    - табиий популяциялар;
    - дурагай популяциялар;
    - ўзидан чангланган (интсух) – линиялар;
    - сунъий мутациялар ва полиплоид шакллар.
    Ўсимликларнинг ёввойи ҳолда ўсадиган хиллари, экинларнинг маҳаллий ва ўсимликларнинг ВИРдаги жаҳон коллекцияси наму-налари табиий популяциялар деб айтилади.
    Дурагайлаш натижасида пайдо бўлган ўзаро эркин чатишад и-ган, лекин бир биридан ирсий белгилари билан фарқ қиладиган ўсимликлар гуруҳи дурагай популяциялар деб айтилади. Улар икки хил бўлади: бир ботаник турга мансуб бўлган нав ва шаклла р-дан чатиштириб олинган тур ичида дурагай популяциялар; бошқа ботаник тур ёки туркумларга мансуб бўлган экинлардан чатиш ти-риб олинган турлараро ва туркумлараро дурагай популяциялар.
    Ўзидан чангланган (интсухт) – линиялар деб четдан чангла-надиган ўсимликни кўп марта мажбуран ўзидан чанглантириб олинган бир ўсимликнинг наслига айтилади. Гетерозисли дурагай-лар яратишда яхши интсухт-линиялар танлаб олиниб, ўзаро ёки навлар билан чатиштирилади. Натижада ҳосил қилинган дурагай уруғлар экилган йили ҳосилдорлик кескин ошади. Шунинг учун интсухт-линиялар дурагайларининг уруғини ҳар йили етиштириш керак.
    Сунъий мутация ва полиплоид шакллар деб, ўсимликларга радиациянинг ҳар хил турлари, махсус мураккаб химиявий модд а-лар, ҳарорат ва бошқа омиллар билан таъсир этиб яратилган бошланғич материалга айтилади.
    Селекциянинг ривожланиш тарихида турли бошланғич мате-риал аҳамияти турличадир. Таб иий популяциялар кўп асрлар даво-мида селекция учун ягона бошланғич материал бўлиб келган. Генетика фани пайдо бўлиши ва ривожланиши натижасида селекцияда дурагайлашни қўллаш назарий жиҳатдан асослаб берилди.
    Мутантлар ва полиплоид шакллар селекция учун янги бошланғич материал бўлиб, кўпчилик экинлар соҳасида яхши натижалар бермоқда. Масалан, генетик олим Набижон Назиров ғўза селекциясида радиациядан фойдаланишнинг истиқболлари катта эканлигини 1977 йилдаёқ ёзган эди. Охирги йилларда шу усул билан яратилган бошланғич материал асосида ғўза ва бошқа экинларнинг кўп миқдорда юқори ҳосилли, чидамли, яхши сифатли навлари яратилмоқда.
    Табиий популяциялар ва экинларнинг маҳаллий навлари ҳозирги замон селекциясининг талабини тўла қондира олмайди, чунки улар маҳаллий шароитларга экологик жиҳатдан яхши мо-слашсада, янги навларда бўлиши зарур ҳисобланган ҳамма си-фатларга эга эмас. Экинларнинг талабга тўла жавоб берадиган навларини яратиш учун селекцияда чет мамлакатлардан ёки бошқа қитъалардан келтирилган дастлабки материалдан ҳам фойдаланиш керак.
    2. Боғдорчиликнинг кўп илмий ва амалий масалалари мева экинларининг келиб чиқиш муаммолари билан боғланган. Н.И.Вавилов маданий ўсимликларнинг келиб чиқиш марказлари бўйича таълимот тузди.
    Селекцияда ўсимликларнинг келиб чиқиш марказларини билиш, асосий турларининг ва шаклларининг тарқалиш ҳудудла-ини ва шаклланиш маконларини аниқлаш дастлабки материалларни тўғри танлашда катта ёрдам беради. Келиб чиқиш марказ-ларида ўсимлик турининг энг кўп шакллари учрайди. Лекин шу билан бир қаторда фойдали хўжалик белгиларга эга бўлган шакллар марказлардан узоқда жойлашган бўлиши мумкин. Асосий марказлар Н.И.Вавилов таълимоти бўйича 8 та бўлиб, улар қуйидагилардан иборат: Хитой, Ҳиндистон, Ўрта Осиё Осиё олди мамлакатлари, Ўрта ер денгизи, Абиссиния, Жанубий Мексика ва Марказий Америка, Жанубий Америка марказлари. Кейинги 10 йилликлар давомида ўсимликлар географиясининг кенгайиши, янги турларнинг, экотипларнинг, янги ўсимликлар шаклланиш маконларининг топилиши ва фанда бўлган ютуқлар сабабли маданий ўсимликларнинг келиб чиқиш марказларига баъзи бир ўзгартиришлар киритишга тўғри келди. Ҳозирги пайтда И.М.Жуковский таълимоти бўйича маданий ўсимликларнинг 12 маркази белгиланган:

    1. Хитой-Япония маркази. Марказ Хитой Япония ва Кореа ярим оролини ўз ичига олади.

    2. Индонезня - Ҳинди Хитой ярим ороли ва Малай архипелаги киради.

    3. Австралия маркази.

    4. Ҳиндистон маркази (Ҳиндистон ярим ороли мамлакатлари).

    5. Ўрта Осиё маркази. Афғонистон, Тожикистон, Ўзбекистон, £арбий Тань-Шань ҳудудлари киради.

    6. Осиё олди мамлакатлари маркази. Туркманистоннинг тоғли ҳудудлари, Эрон, Кавказ орти мамлакатлари, Кичик Осиё мамлакатлари ва Арабистон ярим ороли киради.

    7. Ўрта ер денгизн маркази.

    8. Африка маркази.

    9. Европа-Сибир маркази.

    10. Марказий Америка маркази. Мексика, Гватемала, Коста Рика, Гондорас, Панама мамлакатлари киради.

    11. Жанубий Америка маркази.

    12. Шимолий Америка маркази.

    Республикамиз мева экинлари селекцияси учун Хитой-Япония, Ўрта Осиё, Осиё олди мамлакатлари, Европа-Сибир ва Шимолий Америка марказларида шаклланган турларнинг аҳа-мияти катта.
    3. Дастлабки материал келиб чиқиши бўйича маҳаллий ва четдан келтирилган бўлади. Селекция учун фойдаланиладиган ўсимлик турларининг маҳаллий намуналари ўзининг биологик хусусиятлари бўйича шу ернинг тупроқ ва иқлим шароитларига тўла мослашган бўлади. Уларнинг бу хусусиятлари маҳаллий шароитларда шаклланган ва улар дурагайларда намоён бўлиши мумкин. Шунинг учун ҳам селекционер олимлар ўсимликларнинг маҳаллий намуналарига катта эътибор беришади. Лекин янги нав олишда маҳаллий материаллар билан чегараланиб қолиш керак эмас. Баъзан янги навда мужассамлаштирилувчи бўлган муҳим белги ва хусусиятлар маҳаллий намуналарда бўлмаслиги мумкин. Масалан, олма, шафтоли ва бошқа мева экинлари турларининг мева сифатини яхшилашда четдан келтирилган материаллар ягона манба бўлиб хизмат қилади.
    Селекцияда четдан келтирилган материалларнинг аҳамияти катта бўлиб, маҳаллий материаллар билан бир қаторда улардан унумли фойдаланиши керак. И.В.Мичурин ва бошқа селекционер олимлар ўзининг илмий фаолиятларида дунёнинг кўп қитъалари-дан келтирилган намуналардан фойдаланишган.
    Чет мамлакатлардан қишлоқ хўжалик ўсимлик намуналарини келтириш интродукция дейилади. Деҳқончиликнинг илк босқич-ларида халқ ўртасида савдо алоқалари ривожланиши билан ўсим-ликлар интродукцияси бошланган. Интродукция «интродуcтион» - кириш, кўчириш маъносини билдириб бирор ўсимлик турини аввал ўсмаган жойига олиб келиш ёки кўчириш демакдир. Четдан келтирилган мева экинлари намуналаридан фойдаланиб кўп янги навлар олинди. Республикамиз вилоятларида раёнлаштирилган мева экин навларининг тахминан ярми четдан келтирилган ва улар катта майдонларда экилмоқда.

    Download 110 Kb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
  • 1   2   3   4   5   6   7   8




    Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
    ma'muriyatiga murojaat qiling