1. XIX асрдан бошлаб мева экинларининг янги навларини олишда чатиштириш (дурагайлаш) қўллана бошланди ва бу селекциянинг асосий усули бўлиб қолди


Селекция учун дастлабки материал манбалари


Download 110 Kb.
bet2/8
Sana04.02.2023
Hajmi110 Kb.
#1160908
TuriЛекция
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
REJA

Селекция учун дастлабки материал манбалари
Бошланғич материал. Бошланғич материал деб, янги навлар-ни яратиш учун селекция ишида қўлланиладиган маданий ва ёввойи ўсимлик хилларига айтилади. Селекция учун бошланғич материал турли ёввойи ва маданий ўсимликларни топиш, уларни ўрганиш, дурагайлаш ҳамда сунъий мутагенез, полиплоидия, гет е-розисдан фойдаланиш йўллари билан яратилади. Селекцияда бошланғич материалдан тўғри фойдаланиш учун ўсимликларнинг систематикаси ва тарқалишини чуқур билиш керак.
Ҳозирги вақтда ўсимликларнинг 500 мингдан ортиқ тури борлиги аниқланган, шундан 300 мингга яқини ёпиқ уруғли (гулли) ўсимликлардир. Ўсимликлар систематикасидаги асосий таксоно-мик бирлик - турдир.
Тур деб келиб чиқиши ўхшаш, бошқа гуруҳлардан сифат жиҳатдан фарқланувчи ўсимликлар тўпламига айтилади. Битта турга кирадиган ўсимликлар бир-бири билан осон чатишади, наслли авлод беради ва маълум ареалда тарқалган бўлади.
Фанда ўсимлик ва ҳайвон турлари иккита лотинча сўз – туркум ва тур номи билан юритилади. Туркумнинг номи бош ҳарф б и-лан турнинг номи эса кичик ҳарф билан ёзилади. Масалан, юмшоқ буғдой – Тритикум аэстивум Т. аэстивум (тритикум аестивум) – три-тикум – туркум номи, аестивум – тур номи, Тритику м дурум Т.дурум (тритикум дурум), ўрта толали ғўза – Госсипиум ҳирсутум Г. ҳирсутум (госсипиум хирзутум), маданий картошка тури Соланум туберосум С. туберосум (соланум туберозум), беда (кўк) Медиcадо сатива М. сатива (медикаго сатива) ва бошқалар.
Турлар бирлашиб туркумларни, бир-бирига яқин туркумлар эса оилаларни ташкил қилади. Селекцияда бошланғич материалдан фойдаланиш учун зарур бўлган асосий систематик бирликлар: оила, туркум, тур ва турхилларни яхши билиш лозим.
Ўсимлик турлари ўз навбатида бир неча турхилларга бўли-нади. Турхиллар ўртасидаги белги ва хусусиятлар фарқи анча кам, масалан, буғдойнинг турхиллари бошоқнинг ранги, қилтиқнинг бор йўқлиги ва ранги, бошоқча қобиғининг тукланганлиги ва ранги, доннинг ранги каби белгилар билан фарқ қилади.
Бир ботаник тур ёки турхилга мансуб, лекин географик келиб чиқиши ҳар хил бўлган экинлар ноқулай шароитларга – қурғоқчи-ликка, совуққа, касаллик ва зараркунандаларга чидамлилиги ҳамда биохимик хусусиятлари бўйича кескин фарқланиши мумкин. Битта турга мансуб экинлар ўртасидаги биологик тафовутларни айир-бошлашда селекцияда экологик тип (экотип) тушунчаси қабул қилинган.
Экотип деб экин турининг маълум тупроқ-иқлим шароитига мослашган ирсий барқарор хилларига (шаклларига) айтилади. Ма-салан, юмшоқ буғдойнинг чўл, ўрмончўл, Эрон-Туркистон, Шимолий Рус, Закавказ каби экотиплари мавжуд.Бундан ташқари, академик П.Н.Константинов агроэкотип ту-шунчасини фанга киритди.

Download 110 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling