1. XIX асрдан бошлаб мева экинларининг янги навларини олишда чатиштириш (дурагайлаш) қўллана бошланди ва бу селекциянинг асосий усули бўлиб қолди
Download 110 Kb.
|
REJA
- Bu sahifa navigatsiya:
- А х Б ( АБ х Б ( АББ х Б ( АБББ х Б ( АББББ х Б ва ҳ.к.
1. [(АхБ) х В] х Г
2. [(Ах Б) х (Вх Г)] х Д Замонавий селекцияда поғонали чатиштириш кенг қўлланил-моқда. Оддий чатиштириш йўли билан керакли белги ва хусу-сиятларга эга бўлган нав олиш анча мураккабдир. Кўпинча талаб даражасида нав ишлаб чиқариш учун бир неча ота-она шаклла-ридан фойдаланишга тўғри келади. Поғонали чатиштиришнинг моҳияти шундан иборатки, ҳар доим маълум бир фойдали хўжа-лик белгиларига ва хусусиятларига эга бўлган дурагайлар олиш мумкин. И.В.Мичурин ҳам бу усулга катта эътибор бериб, олин-ган дурагайларга етишмайдиган хусусиятларни киритиш учун уларни бошқа навлар билан чатиштирган. Қайта чатишувда дурагай ота ёки она шакли билан қайта чатиштирилади. Бу усулни қуйидагича ифодалаш мумкин: (А х Б) х Б Бу усул дурагайларда керакли бўлган белгиларни кучайтириш учун қўлланилади. Буни тўйинтириш чатшуви ҳам дейилади ва уни қуйидагича ифодалаш мумкин: А х Б ( АБ х Б ( АББ х Б ( АБББ х Б ( АББББ х Б ва ҳ.к. Тўйинтириш чатишувида дурагай авлоди кетма-кет ирсий материал билан тўйинтирилади ва натижада маълум белги ва хусусиятлар кучайтирилади. Агар бу белгиларнинг ирсий хусу-сиятлари юқори бўлса, бу усул катта самара беради. Дурагайларнинг кейинги авлодларидаги қайта чатишуви бек-крос деб аталади. Мева экинлари селекциясида дурагайларнинг муҳим хўжалик хусусиятларини (ҳосилдорлиги, касаллик ва за-раркунандаларга чидамлилиги ва ҳ.к.) кучайтириш учун беккрос қўлланилади. 2. Чатишув турлар ва уруғлар аро содир бўлса, узоқдан ча-тиштириш дейилади. Селекциянинг баъзи муаммоларини турлар ичидаги чатиштириш йўли билан ҳал этиш анча мураккабдир. Мева экинлари ёввойи турларининг мева сифати паст бўлишига қарамай, улар ишлаб чиқариш учун зарур бўлган баъзи хўжалик белгиларга эга бўлади. Шунинг учун янги навлар олишда узоқдан чатиштириш усулини қўллаш мақсадга мувофиқдир. Бундаги асосий мақсад маданий навларга ёввойи аждодларнинг фойдали белгиларини ўтказишдан иборатдир. Узоқдан чатиштириш маълум бир даражада мутацион жара-ёнининг кучайишга олиб келади. Натижада ота-оналарида бўл-маган белги ва хусусиятларга эга бўлган организмлар пайдо бў-лади. Масалан, Европада кенг тарқалган олчанинг қадимги ма-ҳаллий навлари олчанинг гилос билан чатишувидан келиб чиқ-қан. Узоқдан чатиштириш йўли билан навлар билан бир қаторда ўсимликларнинг янги турларини ҳам олиш мумкин. Масалан, боғ қулупнайи (Фрагариа ананасса ёки Фр. Грандифлора) Чили қулупна-йининг (Фр. Чилоэнсис) виргин қулупнайи (Фр. Виргиниана) билан чатишувидан келиб чиққан. Ўзбекистона турлар аро чатиштириш натижасида олманинг Детское (Китайка х Золотое Грайма) ва Кальвиль Ташкентский (Оқ налив х Арман парадизкаси) навлари олинди. Навлар аро тур ичидаги чатишув жуда осонлик бидан содир бўлади. Лекин турлар аро чатишув кўп ҳолатда жуда қийин кеча-ди. Узоқдан чатиштиришда ота-она шаклларининг систематика бўйича яқинлиги ва шу билан боғлиқ бўлган биологик мослиги катта аҳамиятга эга. Маданий ўсимликлар минг йиллар давомида шаклланиб, ўзининг биологик хусусиятлари бўйича аждодларидан кескин фарқ қилади ва мустақил турларга айланиб кетган. Шунинг учун маданий ўсимликларнинг ёввойи турлар билан чатишуви қийин кечади. Узоқдан чатиштиришда ҳар хил турларнинг ўзаро қийин чатишуви билан бир қаторда олинган дурагай уруғларнинг униб чиқмаслиги ва дурагайларнинг бепуштлиги ҳам кузатилади. Тур-лар аро чатишмасликнинг ёки қийин чатишувининг асосий са-баблари чатиштирилаётган турларнинг систематик жиҳатдан узоқ бўлиши ва уларнинг бир-бирига биологик жиҳатдан мос келмас-лигидандир. Чатишмаслик чангларнинг оналик (уруғчи) тумшуқ-чаларида қийин ўсиши ёки умуман ўсмаслиги, чанг найчалари-нинг уруғчи ичида секин ўсиши, гаметаларнинг қўшила олмас-лиги, дурагай эмбрионларнинг ҳалок бўлиши билан ҳам боғлиқ бўлиши мумкин. Чатишувнинг ота-она ўсимликларидаги хромосомалар сони-нинг бир-бирига бўлган ўзаро нисбатига ҳам боғлиқлиги аниқ-ланган. Ҳозирги кунда узоқдан чатишмасликни бартараф этади-ган йўллар ишлаб чиқилган. И.В.Мичурин мева экинлари селекциясида узоқдан чатишти-ришда яхши натижаларга эришиш ва чатишмасликни бартараф этиш учун қуйидаги усуллардан фойдаланган: Download 110 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling