1 Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги фарғона давлат университети бобожонов нозимжон неъматжонович талабалар оммавий соғломлаштириш спорти ни воситалари ва машғулотлари. (монография)


Download 1.11 Mb.
Pdf ko'rish
bet43/62
Sana13.09.2023
Hajmi1.11 Mb.
#1676779
TuriМонография
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   62
19. Жисмоний маданият ҳаракати – жамиятимиз тараққиѐтига мансуб 
ижтимоий ҳаракатларнинг бир тури бўлиб, ўз олдига мамлакат аҳолисининг 
жисмонан тарбиялаш учун жисмоний машқлар, мавжуд спорт турларининг бирор 
тури билан мақсадли шуғулланиш орқали спорт ѐки соғломлаштириш спорти 
билан шуғулланишга оид назарий ва амалий малакаларининг даражасини 
оширишга ѐрдам берадиган аҳолининг оммавий махсус фаолияти(ҳаракати)дир.
20. Жисмоний машқлар – ҳаракатлар ва ҳаракат фаолиятининг махсус 
мақсад ли турлари бўлиб, жисмоний маданият таълими ва тарбияси вазифаларини 
ҳал этишга хизмат қиладиган асосий воситасидир.  
21. Жисмоний юклама – организм имкониятлари ва жисмоний ҳолатидан 
келиб чиқиб, унга бериладиган машқлар ҳажмини бажаришучун сарфланадиган 
қувват миқдори.  
 22. Жисмоний қобилият - инсоннинг у ѐки бу мушак(меҳнат) фаолияти 
талабларига жавоб беришда намаѐн бўладиган ва шу фаолиятнинг самарали 
бажари лишини таъминлайдиган руҳий-физиологик ҳамда организмнинг 
морфологик хусусиятлари мажмуаси. 
23. Катта спорт – инсон жисмининг маданиятига эгаликнинг энг 
юқори даражаси, юқори маҳорат билан намоѐн қилинадиган фаолияти, 
бошқачасига «олий мақомдаги ҳаракат» акти ҳисобланади. Ишлаб 
чиқаришсиз, моддий неъмат яратиш билан боғланмаган, ўқув тарбия жараѐни 
қонуниятларига бўйсундирилган организмнинг ―жисмоний сифатларига‖ 
катта талаблар қўядиган кўп йиллик педагогик жараѐн. 
 


88 
ХУЛОСА ВА ТАКЛИФЛАР 
1. Антик давр соҳиби Гиппократнинг соғлом турмуш тарзи ҳақидаги соғлом 
турмуш тарзи тиббий – гигеник тушунча деб тасаввур қилган даврдан бошлаб 
бобокалонимиз Абу Али ибн Синогача бўлган давр давомида бу тушунча кўламига 
кўра фақат тиббий - гигеник тушунча доирасидан чиққанлигини машҳур тажриба – 
синовлари устаси, шифокор Клавдия Галеннинг ―саломатликни шакллантириш 
инсоннинг илк болалик давридан бошлаб қарилик давригача бўлган даврни ўз 
ичига олиши лозим‖лиги ғоясини ўртага ташлади.
2. Ўрта асрнинг ўрталарига келиб соғлом турмуш тарзи тасаввури антик олам 
маданиятини чекиниши оқибатида Шарқ мусулмонларининг ўта юксалиб бораѐтган 
илмий мактабларига трансформация қилини(бир ҳолатдан бошқа шаклга 
ўзгартирили)ши содир бўлди. Чунки Антик даврда тўпланган Гиппократ, Гален ва 
бошқа машҳур олимларнинг илмий асарлари Шарқнинг махсус мактаб-
академиялари (энг йириги Гундишапурдаги) да Юнон ва Лотин тилдан шу 
даврнинг ҳалқаро тили – Араб тилига таржималар қилиш йўлга қўйилди.
3. Президентимиз фармони орқали ―Жисмоний маданияти ва оммавий 
спортни янада ривожлантириш давлат дастури” (2017, июнь) мамлакат оммавий 
соғломлаштириш спортини на фақат ўқувчи талаба ѐшлар орасидагина эмас, 
жамиятимиз аъзоларининг барча ѐшдагиларининг оммавий жисмоний маданияти 
ва спортини концепциясининг яратилишига асос бўлди.
4.―Оммавий спорт ва оммавий комплекс спорт мусобақаларини ўтказиш, 
уни тизимини янада яхшилаш, такомиллаштириш ва улар орқали иқтидорлиларни 
танлаш, 
саралаш 
ва 
тарбиялаш‖ 
вазифалари 
Ш.М. 
Мирзиѐевнинг 
мамлакатимизнигина эмас жаҳон спорти, миллат оммавий спорти моҳиятини 
мукаммал фойдеворини яратишга хизмат қилади. 
5. Мамлакатимизда қуйидаги гуруҳларга кирган спорт турлари 
Ватанимиз с п о р т классификациясидан ўрин олган.Улар: Олимпиада 
дастурига киритилган спорт т у р л а р и; катта спорт турлари; миллий спорт 
турлари; оммавий соғломлаштириш спорт турлари; Олимпиада дастурига 
киритилган спорт турлари; миллий спорт турлари; мамалакатда туризм ва 


89 
экскурсияларни 
ташкиллаш 
марказий 
кенгаши 
раҳбарлигида 
уюштириладиган спорт турлари; касаба уюшмалари марказий кенгаши 
томонидан тавсия қилинган спорт турлари; ҳарбий – амалий спорт турлари; 
ички ишлар, давлат ҳавфсизлиги органлари ходимлари учун белгиланган 
спорт турлари; мамлакатимизнинг ‖Мудофаага кўмаклашувчи‖ Ватанпарвар 
марказий кенгаши томонидан оммалаштирилаѐтган спорт турлари деб 
кассификация қилинади. 
6. Ўзбек спорт классификацияси таркибига ҳозирги кунда қуйидаги 
спорт турлари мужассамлаштирилган. 
Улар: а) мамлака тимизнинг маданият ва спорт вазирлигининг 
бошқаруви тасарруфидаги спорт турлари (Олимпияда, Осиѐ ўйинлари, жаҳон 
биринчиликлари ва қатор спорт федерацияларининг мусобақалари 
дастуридаги спорт турлари); б) ҳарбий-ҳаѐтий амалий спорт турлари ва 
мамлакат қуролли кучларни шахсий таркиби учун, давлат ички ишлари ва 
давлат 
ҳавфсизлигини 
сақлаш 
органларининг 
мусобақалари 
ташкилланадиган спорт турлари; в) ДОСААФ марказий қўмитаси томонидан 
ташкилланадиган мусобақалар дастуридаги спорт турлари; г) миллий спорт 
турлари ва халқ ҳаракатли ўйинлари таркибидаги спорт турлари; д) 
ноанъанавий, ҳаѐтий-амалий спорт турлари деб номланадиган спорт турлари 
Қайд қилинган спорт турларининг умумий сони қанча деб савол қўйиш 
ноўрин бўлиб, спорт турларининг таркиби доимий ўзгаришдадир, лекин 
умумий сони ҳозирги кунда 150дан ортиши тасдиқланган махсус рақам эмас. 
7. Спорт жисмоний маданият таркибида ўзи хизмат кўрсатаѐтган 
мавжуд жамият маданиятининг умумий мулки ҳисобланади. Спорт 
тайѐргарлиги эса, жисмоний тарбиянинг мутахассислаштирилган бўлаги 
сифатида тарбия тизимининг манфаатига хизмат қилади. 
8. Ҳар қандай фан ўзининг етакчи тушунчалари, атамалари, уларнинг 
мазмуни, нимани ифодалашига оид назарий билимларига эга бўлмаслиги 
оқибатида шу фаннинг назарий асослари ва улардаги инновацияларни 
ўзлаштиришда қийинчиликларга учрайди. Шунинг учун биз талаба ѐшлар 


90 
оммавий спорти мазмунида талаба ѐшлар жисмоний маданияти мазмунига 
кирувчи айрим атамаларнинг мазмуни ва қўлланишига оид бошланғич 
назарий маълумотларни бердик. 
9. Оммавий спорт соғломлаштириш тадбирлари, восита ва 
машғулотларини узоқ соғлом умр кўриш, организмининг саломатлиги, уни 
кунлик ўқув ва меҳнат фаолиятига тайѐрлашга оид назарий ва амалий 
билимлари, кўникма ва малакаларига аниқлик киритилиб, эгаллаши лозим 
бўлган ҳаракат фаоллиги, организмига тушадиган кунлик, ҳафталик 
жисмоний юкламалар, улар учун сарфланадиган қувват ва уни тиклаш учун 
жисмоний машқлардан самарали фойдаланиш усулларининг амалий ва 
назарий билимлари дастури яратилди.
10. Олий таълим тизими талаба ѐшларининг кундалик ҳаѐтидаги, ўқув 
ва уй ишлари давомидаги, кун тартиби таркибидаги бўш вақти ѐки 
шуғулланиш учун режалаштирилган вақтида бажариладиган жисмоний 
машқларни мақсадли бажаришга оид назарий ва амалий малака кўникмалари 
заҳираси бойитилди, улардан талаба орагнизмида бўладиган ўзгаришларнинг 
мотивацияси кучайтирилди .
11. Жисмоний маданият соҳибининг талабалик даврида эгаллаши 
лозим бўлган, узоқ соғлом умр кўриш, организмини кунлик ўқув ва меҳнат 
фаолиятига тайѐрлашга оид оммавий соғломлаштириш спортининг назарий 
ва амалий билимлари, кўникма ва малакалари банки, машқланиши давомида 
организмига тушадиган кунлик, ҳафталик жисмоний юкламалар, улар учун 
сарфланадиган қувват ва уни тиклаш учун синамалар ва улардан фойдаланиш 
методикаси такомиллаштирилди.
12. Жисмоний машқлар билан мақсадли шуғулланиш талаба жисми 
сифатларини умри давомида назорат қилиш ва уни ѐшига муносиб даражада 
бошқариш, ривожланганлиги даражасини ушлаш, индивиднинг ҳаракат 
режими унинг фаоллигига боғлиқлиги асосланди.


91 
13. Ҳаракат сифатларининг ривожланишини аста секинлиги ва 
босқичлилиги, нотекислилиги, гетерохронлиги(турли вақтга мансублиги), 
жисмоний 
сифатлар(қобилиятларни) 
ривожланишини 
ўзгарувчанлиги 
(орқада қолиши, олдинлаб кетиши, ушланиши) адабиѐт материаллари 
тахлили орқали асосланди 
14. Оммавий соғломлаштириш машғулотларида ҳосил бўлган ҳаракат 
малакаларини ―кўчиши‖(ижобий, салбий, бир тартибли, ҳар ҳил тартибли деб 
номланадиган), тадқиқотларимиз давомида тизимга солинган ―йўналтириб 
ривожлантириш‖га мансуб қонуниятларга оид билимлар мактаб жисмоний 
тарбия дастурига киритишни мақсадга мувофиқлиги амлий исботланди. 

Download 1.11 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   62




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling